Мақолалар

Фарғонанинг Қува шаҳридан бориб Мисрда адолат ўрнатган математик

VII асрда Ислом ҳуқуқи, иқтисодиёти ва цивилизациясининг пайдо бўлиши инсоният тарихида мисли кўрилмаган феномен эди.

Мусулмонлар фатҳ қилган ерлардаги маҳаллий аҳоли авваллари Византия ва Сосонийлар империяларининг улкан солиқ тизимлари билан эзилгани рост.

Адолатпарвар халифа сифатида танилган Ҳорун ар-Рашид томонидан Қози ул-қуззот, яъни ҳалифаликнинг олий суд раиси сифатида тайинланган ва Имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг шогирди бўлган Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Китоб ал-хирож" асарида мусулмонларнинг хирож тизими форс ва румликларнинг солиқларидан қанчалар енгил бўлганини мисоллар билан келтиради.

Исломий солиқ тизимининг бошқа тизимлардан афзалликлари ва адолати унинг воқеъликка ва илмга асослангани эди.

Ислом оламидаги энг серҳосил ва сердаромад ўлкалардан бири Миср диёри бўлган. Миср қишлоқ хўжалиги ва ундан даромадлар эса Нил дарёсининг ҳолатига боғлиқ бўлган. Айрим йиллари серсув, серҳосил, айрим йиллари эса қурғоқчиллик бўлган.

Қурғоқчил йилларда деҳқонларга жабр бўлмаслиги, серҳосил йилларда эса, солиқлар йўналтириладиган фақир ва камбағалларнинг ҳақи қолиб кетмаслиги мақсадида мусулмонлар ҳар йили олинадиган солиқларни тўғри белгилаш мақсадида Нил дарёсининг сувини ўлчаб бориш тўғри деб билади.

Нил дарёсининг сувини ўлчовчи "Миқёс ан-Нил" (нилометр)ни қуришни эса юртдошимиз, буюк математик Аҳмад Фарғонийга топширади.

Фарғонанинг Қува шаҳрида туғилган Аҳмад Фарғоний томонидан Қоҳира шаҳри яқинида бунёд этилган Нилометр кейинги асрлар давомида Мисрда солиқ тизимининг адолатли ишлаши учун хизмат қилди.

Умид қиламизки, Аллоҳ таоло нилометр туфайли ўрнатилган ҳар бир адолатли қарор учун Аҳмад Фарғонийни ўз ҳузуридан ажрлар билан фазллантиради.

Ислом динидаги илмнинг ўрни ҳудди шундайдир.

 

Манба

Read 845 times

Мақолалар

Top