Мақолалар

Покиза аёллар

“Сизлардан вафот этиб, хотинларини қолдирган бўлсалар, (бева хотинлари) тўрт ою ўн кун ўзларини кузатиб (идда сақлаб ўтирадилар)...” (Бақара сураси, 234-оят). Иддага оид масалалар Қуръони каримнинг Талоқ ва Бақара сураларида батафсил баён этилган.

АҚШлик олимлар Қуръони каримда аёл киши идда сақлаши лозимлиги ҳақидаги мазкур оятлар ҳикматини тадқиқ этдилар.

Унга кўра, агар аёл эридан ажраганидан сўнг ана шу уч ой вақт ичида бошқа турмуш қилса, бу аёлнинг иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатади. Бу унинг танасида

саратон ўсмасини пайдо қилиши мумкин экан. Бир неча бор қайта-қайта турмуш қуриш эса аёлларда кўкрак ва тухумдон саратонини келтириб чиқариши ҳам аниқланди. Шунингдек, аёл кишининг яқинликдан кейин тўлиқ

покланиши ҳам шу уч ҳайз кўриш муддатига тенглиги маълум бўлди.

Тадқиқотлар дастлаб мусулмонлар яшайдиган ҳудудда, кейин эса номусулмонлар яшайдиган ҳудудда олиб борилди. Бу жараёнда олимлар муслима бўлмаган аёлларда бир вақтнинг ўзида бир неча эркакнинг турли хромосомалари борлигини аниқлади. Муслималар эса Ер юзидаги энг пок аёллар экани маълум бўлди.

Аслида, бу жаҳон эмбриологиясида биринчи учраган ҳодиса эмас. Канадалик машҳур олим, анатомия ва эмбриология соҳаси бўйича мутахассис Кейт Мур: “Агар 20 йил олдин Қуръони каримни билганимда Нобель мукофотини олар эдим”, деган эди.

Эмбрионнинг ривожланишини ўрганган олимлар эмбрион ҳосил бўлиши бир ярим минг йил олдин Қуръони каримда қанчалик аниқлик билан баён этилганига гувоҳ бўлди. Кашфиётлар натижасини Мур янги китобига жамлаб, уни “Инсон эмбриологияси исломий қўшимчалар билан” деб атади.

Маълумки, кўплаб олимлар йиллар давомида тадқиқ этиб, ечимини топган масалалар Қуръони каримда баён этилганидан ҳайратга тушдилар.

 

Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади.

Read 1138 times

Мақолалар

Top