Мақолалар

Маҳсига масҳ тортиш шарти ва одоблари

Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас. Аммо сизларни поклашни ва сизларга Ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки, шукр қилсангизлар (Моида сураси, 6-оят).

Маҳсига масҳ тортишда аввал икки қўлни ҳўллаб, бармоқлар орасини бироз очиб, ўнг қўлни ўнг маҳсининг, чап қўлни эса чап маҳсининг учига қўйилади ва тўпиққача бир марта масҳ тортилади ҳамда маҳси устида сув чизиқлари пайдо бўлади. Икки маҳсига биргаликда ёки аввал ўнг, кейин чап оёққа масҳ тортса ҳам бўлади.

Маҳси нажосатдан пок бўлиши, қадамни тўпиқгача тўлиқ ёпадиган бўлиши ва таҳорат олингандан кейин кийилиши лозим.

Маҳсининг муддати муқим киши учун 1 кеча-кундуз, мусофир учун эса 3 кеча-кундуздир.

Маҳсининг муддати таҳорат кетган вақтдан бошлаб ҳисобланади. Масалан, бир киши бомдодда таҳорат олдида маҳсини кийди. Олган шу таҳорати эрталабки соат 9да синди ва таҳорат қилиб, оёғига масҳ тортди. Эртанги кун соат 9гача оёғига масҳ торта олади. Агар мусофир бўлса, учинчи кун соат 9гача масҳ тортиши мумкин.

Ғусл вожиб бўлган одам маҳсига масҳ торта олмайди, оёқ кийимини ечиб, ғусл олади.

Киши маҳсини ечса ёки маҳсига тортилган масҳнинг муддати тугаса агар таҳорати кетмаган бўлса таҳоратли саналади. Таҳоратини янгиламоқчи бўлса, оёқни ўзини ювиб олишнинг ўзи кифоя қилади.

Даврон НУРМУҲАММАД

Read 1207 times

Мақолалар

Top