Мақолалар

Иблиснинг қасами

(Иблис) Уларга (Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизга): ” Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман”, – деб қасам ичди” (Аъроф сураси, 21-оят).

Бирор киши Аллоҳ номи билан ёлғон қасам ичиши мумкинлиги Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизнинг xаёлларига ҳам келмаган эди. Лекин Иблис шу ишга журъат қилди. Унинг “насиҳати” эса алдаш ва адаштириш учун нарсаларни асл номидан бошқасига ўзгартириш бўлди. Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамизга тақиқланган дарахтни “абадият дарахти” дея талқин қилди. Ушбу воқеа қандай якун топгани барчамизга маълум.

Ҳозирги кунимизда ҳам шайтонлар ўша Иблиснинг изидан кетишмоқда. Ёмон, жирканч, ифлос нарсаларнинг исмларини чиройли жарангдорларига алмаштириб, инсонларни йўлдан уришмоқда.

Масалан: Ичкилик, шароб – “руҳиятни кўтарувчи, ғам ғуссани кетказувчи ичимлик”.

Очиқ-сочиқлик – “мода”.

Фаҳш, бузуқлик – “маданият”.

Зино – “эркинлик”.

Ҳушёр бўлинг! Номлар ўзгартирилиши сизни алдаб қўймасин!

Адҳам Шарқовийнинг “Қуръондан мактублар”

китобидан таржима ва шарҳ.

Масъул раҳбар: “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов.

Тайёрлади: 203-гуруҳ талабалари.

 

Read 416 times

Мақолалар

Top