Мақолалар

МУҲТОЖЛИК ва ҚАШШОҚЛИКНИНГ энг катта 72 та САБАБИ

 

 

МУҲТОЖЛИК ва ҚАШШОҚЛИКНИНГ энг катта 72 та САБАБИ

ёхуд

1И 2 БЎЛМАСЛИК САБАБЛАРИни

УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:

 

КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА

ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:

 

Z     «Аллоҳ хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ берур» (Бақара сураси 2/212 оят);

Z  «Қасамки, агар берган неъматларимга шукр қилсангиз, албатта, уларни янада зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим ҳам жуда қаттиқдир» (Иброҳим сураси 14/7 оят);

Z     «Исроф қилмангиз! Албатта, Аллоҳ исроф қилувчиларни севмайди» (Анъом сураси 6/141 оят);

Z     «Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, тутган йўллари бунинг ўртасида – мўътадилдир» (Фурқон сураси 25/67 оят); 

Z     «Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар! Зеро Аллоҳ исроф қилгувчиларни севмас!» (Аъроф сураси 7/31 оят).

Баъзи уламолар: “Аллоҳ ушбу оятда табобат илмининг ярмини жамлаган” дейишган.

 

 

ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:

 

¯     Ким ўзига тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга қашшоқликнинг 70 та эшигини очиб қўяди;

¯     Ота-онага дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади;

¯     Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барака бўлмайди ва қаерда бўлса ҳам хорланади:

     Менинг номимни эшитганда салавоти шариф айтмаган;

     Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган;

     Ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хурсанд қилмаган;

¯     Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга: Болажоним, уйингизга кирганингизда салом беринг! Шунда ўзингиз учун ҳам, аҳли оилангиз учун ҳам барака бўлади”, – дедилар (Имом Термизий ривоятлари);

¯     “Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар! Зеро эрталабдан ҳаракат қилиш барака, муваффаққият келтиради” (Имом Табароний ривоятлари);

¯     Ким ҳаётда тежамли бўлса, қашшоқлик кўрмайди (Имом Термизий ривоятлари);

¯     Одамлардан бўлган яхшиликка миннатдорчилик изҳор қилаолмаган одам – Худога ҳам шукр қилаолмайди;

¯     Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам таом тановул қилсалар, учта бармоқларини ялардилар ва: “Қачон, бирортангиздан луқма тушса, уни олсин ва ундаги нопок нарсани кетказиб, уни есин. Уни шайтонга ташламасин!” – дедилар. Шунингдек, лаганни бармоқлар билан сидириб ялашга амр қилдилар. “Албатта, сизлар таомингизнинг қаерида барака бўлишини билмайсиз”, – дедилар (Имом Муслим ривоятлари);

¯     Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилади: Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирдилар ва тўсатдан кўзлари тўкилган увоқларга тушди. Уларни териб олдилар ва тозалаб едилар. Сўнгра: “Аллоҳ таоло берган неъматларни қадрлагин! Зеро у неъматлар бирон қавмдан олиб қўйилса, бошқа қайтиб берилмайди!” – дедилар” (Имом Ибн Можа ривоятлари);

¯     Имом Ҳаким Термизий “Наводирул усул”да ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Эй, Оиша, Аллоҳнинг неъматларига яхши муносабатда бўлгин! Агар у неъматлар бирон қавмдан олиб қўйилса, камдан-кам ҳолларда қайтиб келади”, деб келтирилган;

¯     “Албатта банда қилган гуноҳлари сабабли ризқдан маҳрум бўлади”;

¯     “Фарзандларингизни одобли қилиб тарбияланг, уларни ўз ҳолларига ташлаб, ҳою-ҳавасларга берилиб кетишларига йўл қўйманг”;

¯     “Барвақт туриб ризқларингизни талаб қилинглар. Зеро куннинг аввали – барака ва нажот вақтидир” (Имом Табароний ва Имом Баззор ривоятлари);

¯     Фотима онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен субҳ пайтида ухлаб қолибман... Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимдан ўтиб қолдилар ва мени уйғотиб: “Эй, қизалоғим! Парвардигорингнинг ризқ тақсимлашига шоҳид бўл ва зинҳор ғофиллардан бўлма! Зеро Аллоҳ таоло тонг отгандан қуёш чиққунгача бўлган вақт ичида бандаларнинг ризқларини тақсимлайди”, – дедилар”;

¯     Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш – фақирликни даф қилади ва у – пайғамбарларнинг суннатларидандир (Имом Табароний ривоятлари);

¯     Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи  васаллам саҳобалардан Саъад разияллоҳу анҳу таҳорат қилаётганларида: Эй, Саъад, бу исроф нимаси?– дедилар. Саъад разияллоҳу анҳу: Таҳоратда ҳам исроф қилиш борми? – деб сўради. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Ҳа,  агарчи оқиб турган  дарёнинг бўйида турган бўлсангиз ҳам! – дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривоятлари);

¯     “Таомнинг баракаси – таомланишдан олдин ва кейин қўлни ювишдадир” (Имом Термизий ривоятлари);

¯     “Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қилинглар. Исроф ва мутакаббирликка йўл қўйманглар!” (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоятлари);

¯      Нафақада ўртача бўлган киши ҳеч ҳам камбағал бўлмайди(Имом Табароний ва Имом Дорақутний ривоятлари);

¯     Таом сузилган лаганнинг атрофидан енглар, ўртасидан еманглар! Зеро ўртасига барака ёғилиб туради” (Имом Ибн Можа ривоятлари);

¯     “Нафснинг кўзи тўймайди. Бир пақир олтини бор киши “оҳ, яна шундай бир пақир олтиним бўлсайди”, дейди”;

¯      “Нафсингиз хоҳлаган ҳар нарсани еяверишингиз ҳам исрофдир” (Имом Ибн Можа ривоятлари);

¯     Жам бўлиб овқат енглар! Тарқоқ бўлиб еманглар! Чунки барака тўпланиб еганлар билан биргадир (Имом Ибн Можа ривоятлари);

¯     Иқтисод қилган кимса фақирлик кўрмас, исроф қилиш билан кўп мол ҳам қолмас(Имом Абу Шайх Асбаҳоний ривоятлари);

¯     “Нонни ҳурмат қилинглар, Аллоҳ таоло уни осмон баракотидан нозил қилди, ер баракотини унинг учун бўйсундириб қўйди” (Имом Табароний ва Имом Баззоз ривоятлари);

¯     Ҳар кимки таомдан олдин қўлини ювса, камбағалликдан эмин бўлғай;

¯     Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда айтилишича, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача бўлган сув билан ғусл қилар ва бир мудд сув билан таҳорат олар эдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Яъни, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тахминан 0,688 литр сув билан таҳорат қилардилар;

¯     “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулик бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан”;

¯     “Аллоҳ таоло бандага каттами, кичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун “Худога шукр!” деса, шунда у ўша неъматлардан афзалроқ нарсага эришган бўлади”;

¯     “Нонни ҳурмат қилинглар! Чунки Аллоҳ таоло уни осмон баракотидан нозил қилди, ер баракотидан чиқарди”;

¯     Бир куни Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидан бир тиланчи ўтди. Унга бир дона хурмо ҳадя қилдилар. Тиланчининг ғазаби келиб, қабул қилмади... Сўнгра бошқа бир тиланчи келди... Унга ҳам бир дона хурмо ҳадя қилдилар. У бир дона хурмони Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан деб, муҳаббату шукрона билан қабул қилди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир жорияга Умму Салама разияллоҳу анҳо ҳузуридаги қирқ тангани шу тиланчига беришликни буюрдилар;

¯     “Исрофга йўл қўймай ва такаббурлик қилмаган ҳолда енг, ичинг, кийининг ва садақа қилинг!” (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривоятлари);

¯     Аллоҳ таоло: “Эй, Одам фарзанди! Ҳамиша овқатланишга ўтирганингизда қорни оч бечораларни ҳам эсингизда тутинг! Шунда сиз Аллоҳнинг берган неъматларига шукр қилишингиз осонроқ бўлади” (муборак ҳадиси қудсий);

¯     “Одамларнинг энг яхшиси – одамларга кўпроқ фойда келтирадиганидир”;

¯     “Бирортангизнинг луқмаси ерга тушиб кетса, уни олиб, ёпишган зарарли нарсаларни кетказиб, есин. Уни шайтон учун тарк қилмасин. Бармоқларини яламагунча, қўлини сочиққа артмасин. Чунки у барака таомнинг қаерида эканини билмайди” (Имом Муслим ривоятлари);

¯     Нонни эъзозланглар! Чунки Аллоҳ таоло уни осмон баракотларидан бири қилиб туширгандир;

¯     “Тонгги уйқу ризқ келишини тўсади” (Имом Аҳмад ривоятлари);

¯     Ким яхшилигини Аллоҳ зиёда қилишини истаса, таом тайёр бўлганида ва охирида қўлини ювсин! (Имом Ибн Можа ва Имом Байҳақий ривоятлари).

 

 

 УЛУҒЛАР  ҲИКМАТЛАРИ:

 

v    Ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди.

v    Тонгда ухлаш ризқни қайтаради.

v    Ривоят қилишларича, Мусо пайғамбар даврларида икки киши қайси ишга қўл урмасинлар, ишлари орқага кетар экан. Охири на ейишга овқатлари, на кийишга кийимлари қолмади...

Кунларнинг бирида Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таоло билан роз айтиш учун Тур тоғига чиқиб кетаётганларида, ҳалиги кишилар у кишидан: “Бизлар қачонгача шундай юрар эканмиз, Аллоҳ бизларга ҳам бирор нарса берармикин, йўқмикин, сўраб беринг...” – дейишибди.

Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таоло билан гаплашиб, уларнинг айтган гаплари эсларидан чиқибди.

Шунда Аллоҳ таоло: Эй, Мусо, йўлдаги икки бандам сизга нима деган эди? – деб сўрабди.

Мусо алайҳис салом: “Ўша бандалар сендан бирор нарса сўрашяпти...” – дедилар.

Шу юришларига ҳам шукр қилишсин!” – деди Аллоҳ.

Бу гапдан уларнинг жаҳли чиқиб: “Нимамизга шукр қилар эканмиз? Ейишга овқатимиз, кийишга кийимимиз бўлмаса?..” – дейишибди.

Шундан сўнг бир-бирларига суяниб ўтиришганда, бир-бирига ёпишиб қолишибди...

Бориб айтсалар, Худои таоло: Шу юришларига ҳам шукр қилишсин!” – дебди.

Қайтаётиб бояги кишиларга бу гапни айтганларида, улар жаҳл билан “Э... Шукр-э...”, дейишган экан, бир-бирларидан ажралишибди...

v    Мазҳаббошимиз Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ: “Яхшилик ва эҳсонда исроф бўлмаганидек, исрофда ҳам ҳеч қандай яхшилик йўқ!” – деганлар.

v    Ота-онасидан чиройли тарбия кўрган инсонлар нон қўлдан ерга тушиб кетса, дарҳол уни олиб, уч марта ўпиб, пешоналарига сурадилар. Нон ушоғи дастурхонга тушганда, улуғ устозлар бармоқни ҳўллаб, ушоқ устига босиб олиб, оғизга солишни ўргатишган.

v    Улуғ мутафаккир, фалакиёт олими, одил маърифатпарвар, султон Мирзо Улуғбек мулозимлари билан кетаётганида, йўл ёқасида ётган бир бурда нонни кўриб қолади-да, дарров отдан тушиб, уни қўйнига солади. Мулозим­лардан бири: “Ҳазратим, нега бизга буюрмай, отдан тушдингиз?” деб сўраганида: “Нонни биринчи бўлиб мен кўрдим, шундай экан, уни ердан олишни бошқа бировга буюриш нонга нисбатан ҳурматсизлигим бўлар эди. Ноннинг улуғлиги олдида менинг подшоҳлигим нима бўлибди?!” деб жавоб қайтарган экан.

v    “Наводирул усул” китобида келтирилган ҳадиси шарифда Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нонни ҳурмат қилинглар! Чунки Аллоҳ таоло уни осмон баракотидан нозил қилди, ер баракотидан чиқарди”, – деб марҳамат қилганлар. Ҳадиси шарифнинг шарҳларида: “Нонни босмаслик, ташламаслик унинг икромидан ҳисобланади. Агар уни улоқтирса, нопок жойларга ташласа, неъматларни инкор қилиб, ўзига жафо қилганлардан бўлади. Ризқнинг кенглиги – дин учун катта қувватдир. Агар неъматга жафо қилса, катта неъматлар нафратга айланади. Неъмат кетгандан сўнг қайтмайди. Зеро улар жафо билан муҳрлангандир”, дейилган.

v    Асарларда келтирилишича, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодларидан бўлган Ҳасан ибн Али таҳорат олиш мақсадида бир манзилга кирган пайтларида нопок жойда ётган нон бўлагига кўзлари тушди. Дарҳол уни олдилар-да, тозалаб ювдилар. Сўнгра ёнидаги хизматчиларига узатиб, “таҳорат қилиб бўлганимдан сўнг берасиз”, – дедилар. Таҳоратни тугатганларидан кейин хизматкорларидан нон бўлагини сўрадилар. У эса: “Мен уни еб қўйдим...” – деди. “Ундай бўлса, сизни озод қилдим”, – дедилар Ҳасан ибн Али. Хизматкор ажабланиб, озод қилиниши сабабини сўради. Жавобига Ҳасан ибн Али: «Фотима онамиз ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким нопок ерда ётган бир бўлак нонни олиб, тозалаб еса, нон ҳазм бўлиб улгурмасдан олдин гуноҳлари кечирилади”, деган эдилар”, деб айтгандилар. Шундай экан, мен гуноҳлари кечирилган, жаннат аҳли бўлган кишини хизмат қилдира олмайман...» – дедилар (Имом Абу Яъло ривоятлари).

v    “Кимки дастурхондан  тўкилган нон ушоғини териб еса, ҳаёти фаровон бўлади ва фарзанд, набиралари ҳеч ҳам танглик кўрмайди”.

v    Улуғ аллома, муҳаддис ва муфассирлар Имом Ибн Асокир ва Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилишларича, Ҳадийя ибн Холид ўз бошидан кечирган воқеани ҳикоя қилади: «Бир куни мен Амирул мўъминин Маъмуннинг мажлисларидан бирида ҳозир бўлган эдим. У жойда меҳмонларга дастурхон ёзилди. Зиёфат тугаганидан сўнг дастурхон йиғиб олинди. Айни шу пайтда менинг кўзим ерда ётган нон ушоқларига тушди ва уни тера бошладим. Шунда Маъмун менга қарата: Тўймадингизми?” деб савол қилди. Мен: Тўйдим, лекин дастурхондан тўкилган нон бурдасини кўриб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиси шариф кўнглимдан ўтди. Ҳаммод ибн Салама Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким дастурхон остидаги тушган нонларни еса, фақирликдан омонда бўлади, деган эканлар, дедим. Шунда менинг ҳадиси шарифга бўлган эътиборим ёки одоб-ахлоққа амал қилганимдан хурсанд бўлиб, Маъмун менга минг динор совға қилди».

v    Мўъмин кишидан ортиб қолган таом – иккинчи бир мўъмин учун аниқ шифодир. Чунки ундан ортиб колган таомда хайр, барака ва дардларга шифо ва даво бордир.

v    Айтишларича, бир ҳукамо ноннинг бўйидан роҳат олиб, уни қўли билан бошидан юқорига кўтарар, атрофдагилар унга савол назари билан қарашганда: “Мен дунёдаги энг лаззатли неъмат билан суҳбат қурмоқдаман. Неъматларнинг сараси, озуқаларнинг тўйимлиги, хонадоннинг баракоти бўлган ноннинг қадр-қиммати чексиздир”, – дер экан.

v    Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрадилар:

Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам, кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно ҳазратлари жавоб бердилар:

Тонгга яқин вақт – энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Агар ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, саҳарлари бедор бўлинг...

v    “Тежамкорлик билан оз нарса кўпаяди, исроф эса кўпни ҳам озайтиради”.

v    “Илм – ҳар доим ҳоким, мол-дунё – унга тобедир. Мол-дунё билимдонлик билан сарфланса, инсонга шараф келтиради”.

v    “Агар оиланинг моддий жамғармаси яхши бўлса, уни кибру ҳавога берилмасдан, исроф қилмасдан сарфлаш аёлга ҳам боғлиқ”.

v    “Эркак меҳнати эвазига келган маблағни оилага оқилона сарф қилиш – уй бекалари зиммасидаги ишдир”.

v    Ўтган замонда бир киши минг машаққат билан тоғдан териб келган ўтинини хотини қўни-қўшниларга тарқатиб юбораркан. Бири икки бўлмаган эрнинг тоқати тоқ бўлибди. Бир сафар ўтин теришга хотинини ҳам олиб борибди, бир амаллаб икки боғлам ўтин тўплашибди. Кўтариб, қишлоққа келишибди. Аёл машаққатдан қора терга ботибди. Роса чарчабди. Ўтин териб келиш қанчалар машаққат эканини шундагина англабди. Эртаси куни қўшнилар яна ўтин сўраб келишганда, аёл: “Эй, қўшнилар, ўзим олиб келган ўтиндан битта ҳам бермайман. Эрим терганига эса қўл ҳам теккизмайман! Агар ўтин керак бўлса, ўзларинг териб келинглар!” – дебди.

v    “Халқ мақолида «Бели оғримаганнинг нон ейишини кўр», деб бежиз айтилмаган. Киши меҳнат билан топган мол-дунёси баракали бўлишини истайди, шунинг учун уни ҳисоб-китоб билан ўрни-ўрнига ишлатишга ҳаракат қилади. Шу маънода яхши уй бекаси сабзавот-меваларнинг айниб, чиришига йўл қўймайди, озиқ-овқатлар истеъмолга яроқсиз бўлиб қолишининг олдини олади, таомларни мазали тайёрлайди, қотган нонларни ташлаб юбормасдан, истеъмол қилиш йўлларини топади”.

v    Оқила, зукко, доно, узоқни кўзлаган оналар  ўз қизларига: «Қаноатли бўл! Чунки қаноат қалбга ҳузур-ҳаловат бағишлайди. Уйингдаги мол-мулк ва жиҳозларни эҳтиёт қил!» – дейдилар. Онаи меҳрибон бу билан қизига очкўзлик, манманлик, кибру ҳаво, ҳой-ҳавасга берилмасликни, қаноатни ўргатади. Сабр инсоннинг керакли нарсалардан етарли миқдорига рози бўлишини, очкўзлик қилмаслигини англатади. Қаноат барчага тегишли гўзал аҳлоқ экани ҳамма замонда эътироф этилган.

v    Бу хусусда Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Гўзал тадбир ва гўзал идора – ярим фойдадир. Ўз ўрнига ишлатилган озгина пул – исроф қилиб ишлатилган кўп пулга қараганда фойдалидир», – деганлар.

v    «Пулни тадбир билан, исроф қилмай харжлаш – ақллиликнинг бошидир» (Афлотун).

v    «Ҳаётда кишининг ҳалокатга бораётгани қайси нарсаларда кўринади?» – деб ҳукамо Жолинусдан сўрашибди. У киши: «Жоҳил бўлиб, ўзига нима фойда-ю, нима зарар эканини ажратмай қолганида», – деб жавоб қилибди.

v    Бир киши бой қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофеъийга шикоят қилди.

Имом ҳазратлари:

Бойнинг олдига бориб, иш ҳақини беш дирҳамдан тўрт дирҳамга туширишни сўранг, — деб тавсия бердилар.

Бояги киши ҳайрон бўлса ҳам, буйруққа итоат этди.

Бироқ озгина вақт ўтганидан кейин яна қайтиб келди, ҳолати яхши томонга ўзгармаганини айтди.

Имом Шофеъий бу сафар: "Тўрт дирҳамни уч дирҳамга камайтириш зарур", — дедилар.

Бечора камбағал, қанчалик ғалати туюлмасин, маслаҳатга амал қилди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳалиги киши хурсанд ҳолда Имом Шофеъийнинг олдиларига келди.

Тавсиялари учун Имомга миннатдорчилик билдириб, уч дирҳам ҳамма эҳтиёжларига етаётганини айтди ва бу ишнинг сирини сўради.

Ҳазрат аввалда беш дирҳам эвазига қилаётган иши аслида уч дирҳамлик эканини, қолган икки дирҳам унинг ҳақи эмаслигини айтдилар. Бировнинг ҳақи бўлган ўша икки дирҳам ҳалол меҳнат билан топилган уч дирҳамга аралашиб, унинг ҳам баракасини йўқотаётганини тушунтирдилар.

ИБРАТ:

-         Ҳаром ҳеч қачон барака келтирмас экан.

-         Ҳаромдан ўсган эт дўзах ўтида ёнар экан.

-         Шунинг учун топаётган даромадга ҳаром, шубҳа аралашишидан эҳтиёт бўлиш лозим экан.

v    Ҳикоя қилинишича, яхши турмушни орзу қилган йигит уйланибди. Йигит уйига оғзи боғланган қоғоз халтада нарсалар олиб келибди. Хотини қоғоз халтани авайлаб очиб, бўшатибди. Қоғозни тахлаб, токчага олиб қўйибди. Ипини ҳам ташлаб юбормабди. Буни кўрган йигит сўрабди:

Хоним! Шу бир қарич ип билан қоғоз халтани асраб қўйишнинг нима кераги бор?

Рўзғорда ҳар хил ҳолат бўлади, шу ип бирор ҳожатимизга ярар, қоғоз ҳам керак бўлиши мумкин... Ахир керакли тошнинг оғири йўқ-ку, – деб жавоб қилибди хотини.

Эрининг дилидан: “Излаганим худди шу!” деган ўй ўтибди. Шундай қилиб, эр-хотин бахтли-тахтли ҳаёт кечиришибди...

 

 

УЛАМОИ КИРОМЛАР АЙТАДИЛАРки...:

 

Þ     Қуръони каримда “исроф” ва унга боғлиқ сўзлар 23 марта зикр қилиниб, исроф иллати оқибатлари ҳақида сўз юритилади. Демак, ҳар бир мўмин-мусулмон бу иллатдан Қуръони каримда баён этилгани каби қайтиши лозим.

Þ     Одатда инсон муҳтож ва хор бўлмай, ҳеч нарсага зориқмай, оилавий қийинчиликка дуч келмай умр кечиришга интилади.

Ақл-идрокли киши барча ишда ўртаҳоллик, мўътадиллик ва меъёрни маъқуллайди.

Ҳаддан ошиш, исроф ва риё каби иллатлардан узоқ бўлишга ҳаракат қилади.

Þ     Молиявий маблағлар исрофидан ташқари ҳар бир соҳада ҳам исрофлар бўлади.

Þ     Исрофсўзи асли арабча бўлиб, луғатдаҳисобсиз тарзда ишлатиш”, меъёрдан ошиб кетиш,ҳаддидан ошиш, “чегарадан чиқиш” каби маъноларни билдиради.

Истилоҳда эса моддий ва маънавий маънода ишлатилса-да, кўпроқ моддий сарф харажатларда ўз ифодасини топади.

Ҳар қандай ишда чегарадан чиқишисрофдир.

Инсон қиладиган ҳар бир амал ва ҳар бир сўзида ҳаддан ошишисрофдир.

Þ   Исрофга йўл қўйган одам Аллоҳ белгилаб берган чегарадан чиқиб, У Зотнинг неъматларини ўрнига сарфламаган ёки ҳожатдан ташқари ишлатган бўлади. Тилимизда ушбу сўз “нест-нобуд қилиш”, “увол қилиш”, “неъматни қадрламаслик” каби маъноларни англатади.

Þ   Ҳар бир нарса заруратдан ташқари ёки нотўғри мақсадга ишлатилса, бунинг натижаси парокандаликка олиб бориши – исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Шунинг учун ҳам Қуръони карим оятларида алоҳида эътибор қаратилиб, Аллоҳ таоло берган неъматларни исроф қилмаслик лозимлиги тўғрисида кўп айтиб ўтилган.

Þ   Исроф – пул, мол ва Аллоҳ томонидан бизга берилган неъматларни ножўя сарфлашдир.

Þ   Уламоларнинг айтишларича, ИСРОФ:

·        фақирликка етаклайди,

·        жаннатдан узоқлаштириб,

·        дўзахга яқинлаштиради,

·        Аллоҳ таолонинг ғазабига сабаб бўлади.

Þ   Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нонни эъзозланглар!” деб марҳамат қилганлар. Бу ҳадиси шарифга биноан, Имом Шофеий уламолари нонни қадрлаб ўпиш, иззат-икромини ижро этишни жоиз амаллардан санашган.

Þ   Ёшлари катталар дарров ўтган кунларни эслашади ва исрофли тўй тўғрисида “тўқликка шўхлик” деган халқ мақолини беихтиёр тилга олишади.

Þ   Уламолар янги келган ҳар бир меҳмон учун нон неъматининг “иссиқ нон” баҳонасида ушатилишини ҳам исрофдан деб баҳолайдилар.

Þ   Тўйларда хурсандчилик сифатида пул сочиш, уларнинг оёқ остиларида қолиши – ноўриндир. Зеро пул бирлиги давлат рамзи бўлиши билан бирга, миллий қадрият ҳамдир.

Þ   Ислом динида мол-дунё (тилла, кумуш, пул бирликлари)ни оёқости қилишлик, чиқинди жойларга ташлашлик, пулга туфлашлик, ақли ноқисларга беришлик каби ножўя амаллардан қайтарилган.

Þ   Адаб манбаларида нонни эҳтиром қилган киши фақирликдан узоқ бўлиши ҳамда ноннинг ушоқларини ҳам исроф қилмасликнинг хосиятлари тўғрисида ривоят ва ҳикоятлар етарлича баён қилинган.

Þ   “Файзул Қадир” китобида ҳукамолар “Нон ўпилади, босилмайди!” деган масалани таъкидлаб келтирганлар.

Þ   Кўплаб фиқҳий китобларимизда нонга оёқ босиш, уни асбоб сифатида ишлатиш, хамир ва нондан ҳар хил шаклларни ясаш, нон устида ўтириш, уни нопок жойларга ташлаш, хусусан, чиқинди ҳисобида улоқтириш мумкин эмаслиги тўғрисида аниқ ва батафсил таъкидланади.

Þ   Дарҳақиқат, ҳар бир замон даҳоси, доноси, олими, фозили, ҳозиқу ҳакими ёки фақиру фуқароси, ким бўлишидан қатъи назар, нонни эъзоз этишга ундайди ва бунга аввало ўзи амал қилишга интилади. Ҳеч бир замон аҳли қийинчилик, қимматчилик, қаҳатчилик, қурғоқчилик каби инсон учун оғир ва зарарли бўлган кун келишини хоҳламайди. Балки кундалик ҳаётида доимо ризқ-насибаси кенг, умри узоқ, ҳаёти фаровон бўлишини истаб Яратганга илтижо қилади.

Þ   Исроф иллати оилада пайдо бўлади, бунинг олдини олиш ҳам оиладан бошланади. Демак, оиланинг раҳбарлари – ота-оналар бу вазифада масъул саналади. Улар, аввало, ҳалол ишлаб ризқ топишда ва уни ўз ўрнига, исроф қилмасдан ишлатишда болаларига ибрат бўлишлари зарур.

Þ   Қаноатнинг иккинчи шарти – неъматларни режали харжлаш. Ҳаётда тадбирли кимсалар бировларга хушомад қилмайди, ёлғон гапирмайди, ҳирс ва тама балосига дучор бўлмайди.

Þ   Ҳукамолардан бири: «Пулингга ачин, уни исроф қилма! Зеро, кўз – қорачиқ билан, инсон – ҳаёти маблағ билан қувватли бўлади», – деб тежамли бўлишга гўзал шаклда ундаган экан. Аммо тежамкор бўламан деб, керагича еб-ичишдан қисилиб, маблағ тўплаш йўлига кириб кетиш ҳам тўғри эмас. Бундай қилиш тежамкорлик эмас, балки хасислик дейилади. Хасислик эса – ёмон хулқдир.

Þ   Оиланинг маънавий муҳитида ўзаро иттифоқлик, меҳр-оқибат, бир-бирига ишонч катта бахт ҳисобланади. Бу муҳит барқарор бўлишида оилавий мол-мулк, жиҳозларга тўғри муносабатнинг аҳамияти катта.

Айрим оилаларда ота топиб келган мол-мулк ва жиҳозлар исроф қилинади. Бу ачинарли ҳол жамланган маблағни отадан сўрамай сарф қилишда, рўзғор учун харид қилиб келинган озиқ-овқатни ёки унинг хом ашёсини ўзбошимчалик билан кимларгадир бериб юборишда, тайёрланган таомларнинг ейилмасдан қолиб кетишида, келин ва қизларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини тўғри сақламаслигида, оби-таомларни увол қилишда, уйдаги бор ноз-неъматларни исроф қилишда кўринади.

Яна ачинарлиси – исрофчи оиланинг фарзандлари мўътадил оилаларга келин бўлиб борганда, оддий ҳолга кўника олмайдилар. Эпли-уқувли, яхши уй бекаси бўлиш ўрнига, мол-дунёни ўринсиз совурадилар, исроф қиладилар. Оқибатда бир-бирини тушунмаслик, бир-биридан кўнгил қолишлик, турли норозиликлар келиб чиқади.

Ҳар томонлама баркамол аёл бекалик қилган уйни эса жаннатга ўхшатиш мумкин. У оиланинг эркаги ҳам бу дунё саодатига эришади. Бу эса – ҳар бир эркакнинг энг катта орзуси, ҳаётининг бахт-саодатидир!

Агар бека исроф қиладиган, эҳтиёждан ортиқча сарфлайдиган, эрини ҳам минг хил харажатларга ундайдиган аёл бўлса, бундай оиланинг тўрт-беш танга орттириши қийин бўлади.

Þ   Маънавий озуқа инсон ақли ва руҳиятини юксалтиришда қанчалик муҳим бўлса, моддий эҳтиёжларнинг меъёр ва чегарасидан ошмаслик ҳам шунчалик аҳамиятлидир.

Þ   Қариси бор уйнинг файзу баракаси бўлади.

Þ   Сарвари коинот Пайғамбаримиз Расулуллоҳ алайҳиссалом ўз умматларига  хайр ва барака сўраб: “Аллоҳим, умматимнинг барвақт қилган ишларини баракали қилгин!” – дея дуо қилганлар.

 

 

ДОНО ХАЛҚИМИЗ МАҚОЛЛАРИ:

 

è «Нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан!»

 

è «Тежам билан ишлатсанг – уй-рўзғоринг бут. 

Исроф билан ишлатсангёмон кунни кут!» 

 

è «Бойлик ушоқдан йиғилар».

 

è «Эрта турган кишини

Худо ўнглар ишини».

 

è «Кексалар бор уйда барака бор!»

 

è «Яхшига қилсанг яхшилик,

Ҳам айтади, ҳам қайтади.

Ёмонга қилсанг яхшилик,

На айтади, на қайтади».

 

è «Бугун едим – етдим.

Эрта едим – ўтдим.

Ҳамма ҳайитга чиққанда,

Хумга кириб ётдим».

 

è «Дон аяган донга етар,

Нон аяганнонга».

 

è «Нон ҳам – нон, ушоғи ҳам – нон».

 

è «Нон боласи – нонушоқ».

 

è «Яхши ўғил ота молини бийлар,

Ёмон ўғил ота молини сочар».

 

è «Бели оғримаганнинг нон ейишини кўр».

 

è «Донни йиққандонодир».

 

è «Ейишингкепак,

Кийишингипак».

 

è «Тўқликда очликни ўйла,

Бойигандамуҳтожликни

 

è «Йиғсангетасан,

Совурсангкетасан».

 

è «Кам-кам есанг – доим ерсан.

Кўп-кўп есангнени ерсан

 

è «Олаверсангенгил бўлар,

Солаверсангоғир».

 

è «Тежамкорлик – ярим ризқ».

 

ИНСОННИНГ КАМБАҒАЛ БЎЛИШИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР:

1)       Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.

2)       Ота-онанинг ҳақларига дуо қилмаслик.

3)       Ота-онани беҳурмат қилишлик.

4)       Ота-онани кўнгилларини оғритишлик.

5)       Ота-онанинг хизматларини қилмаслик.

6)       Ота-онанинг дуоларини олмаслик.

7)       Ота-онага оқ бўлишлик.

8)       Ота-онанинг номларини айтиб чақиришлик.

9)       Ота-онага итоатсизлик.

10)  Ота-онани беписанд қилишлик.

11)  Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўймаслик.

12)      Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилишлик.

13)      Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)  олдиларидан кесиб ўтишлик.

14)      Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)  нинг олдиларига тушиб юришлик.

15)      Ака-ука, опа-сингиллар билан бемеҳр бўлишлик.

16)      Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлмаслик.

17)      Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилмаслик.

18)      Ўтганларнинг ҳақларига дуо қилмаслик.

19)      Устознинг дуоларини олмаслик.

20)      Олим-уламоларни хўрлашлик.

21)      Тонг вақтида ухлашлик.

22)      Бебисмиллоҳ таом ейишлик.

23)      Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.

24)      Нон ушоқларини оёқ остига ташлашлик.

25)      Турар жой (яшайдиган уй, ишхона) ларни озода тутмаслик.

26)      Кийим кечак (либос, бош кийим, оёқ кийим) ларни покиза тутмаслик.

27)      Фақирни камситишлик.

28)      Ўзгаларни менсимаслик.

29)      Уйни супурмай қўйишлик.

30)      Бемор, ночор, қийналган инсонларнинг устидан кулишлик.

31)      Динимиз шиорлари (Қуръони карим, ҳадиси-шарифлар, Қибла, масжид, уламолар, жойнамоз, тасбеҳ, Рамазон ойи, фазилатлари бисёр улуғ аём кунлари, азон, намоз, таҳорат, Ҳаж, Умра ва бошқалар)га нисбатан ҳақоратомуз муносабат қилишлик.

32)      Идиш товоқни тоза тутмаслик.

33)      Қўлни ювмасдан таом ейишлик.

34)      Тик туриб таом ейишлик.

35)      Худо берган неъматларни увол-исроф қилишлик.

36)      Ҳар қандай қабристон ва қабристондагиларга нисбатан беҳурматсизлик қилишлик.

37)      Намозни қазо қилишлик.

38)      Остонада ўтиришликни одат қилишлик.

39)      Бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухлашлик.

40)      Ялангбош ҳожатхонага киришлик.

41)      Ҳожатхонада гаплашишлик.

42)      Ношукрлик.

43)      Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.

44)      Шомдан кейин ухлашлик.

45)      Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

46)      Бесабрлик.

47)      Идиш-товоқни ювмай қолдириш.

48)      Бошқаларни айблашлик.

49)      Тўмтоқ қалам билан ёзишлик.

50)      Синиқ тароқ билан соч тарашлик.

51)      Ҳаёсизликдан узоқ бўлмаслик.

52)      Юзни этак билан артиш.

53)      Шамолни сўкишлик.

54)      Озига шукр қилмаслик.

55)      Таомдан кейин қўл ювмаслик.

56)      Бир инсонни хафа қилишлик.

57)      Ахлоқсизлик.

58)      Илмсизлик.

59)      Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.

60)      Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.

61)      Ёлғон гапиришлик.

62)      Ҳайвон, парранда, ҳашарот ва наботот оламига зулм қилишлик.

63)      Дангасалик.

64)      Гуноҳ амаллар.

65)      Зинога аралашишлик.

66)      Ҳаёсиз сўзларни истеъмол қилишлик.

67)      Тиш билан тирноқ олишлик.

68)      Лоқайдлик.

69)      Тиланчилик.

70)      Бир кишидан қарздор бўлишлик.

71)      Хиёнат.

72)      Рибо (судхўрлик).

ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИ ҲАМДА БАРАКАСИ БЎЛМАСЛИГИДА ҲАМ ЭНГ КАТТА САБАБЛАРИ – АЙНАН ШУЛАР.

 

Иброҳимжон домла Иномов

 
 
Read 3492 times

Мақолалар

Top