Мақолалар

Эҳромга кирган кишига нималар ман қилинади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

  1. Аёлига яқинлик қилиш ва шу ишга олиб борувчи амалларни қилиш. Яъни ўпиш, қучоқлаш, шунга тааллуқли гапларни гапириш.
  2. Гуноҳ ишларни қилиш. Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиш.
  3. Шериклар, ходимлар ва бошқалар билан талашиб-тортишиш, жанжаллашиш ва шунга оид ишлар.

Ушбу ишлар Қуръони Каримнинг «Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир»,  деган оятига биноан ман этилган. Эҳромдаги кишига ман қилинган бошқа нарсалар ҳадиси шарифларда баён қилинган.

  1. Тикилган кийимларни кийиш. Эҳромга кирган киши тикилган кийим киймайди, иккита оқ чойшабни – бирини белидан пастига, иккичисини белидан юқорисига елкаси билан айлантириб тутиб олади. Оёғига эса қадамларининг устини тўсмайдиган пойафзал кияди. Бош кийим киймайди. Боши доимо очиқ юриши керак.
  2. Соч-соқол, тирноқ ва тукларни олиш.
  3. Хушбўй нарсаларни сепиш ва ҳидлаш.
  4. Қуруқликда яшовчи ҳайвонларни овлаш, овчиларга кўрсатиб бериш ёки уларни чўчитиш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Ҳадис ва ҳаёт китобидан)

Read 867 times

Мақолалар

Top