“Меҳр ойи” деб номланувчи ушбу қўлланмадан фойдаланган ҳолда оилангиз, фарзандларингиз орасидаги муносабатларни, меҳр-муҳаббатни янада мустаҳкамлашга эришишингиз мумкин. Улар қуйидагилардан иборатдир:
- Фарзандингиз билан оилангиз шажарасини ўрганиб чиқинг ва уларга ота-боболарингиз ҳақида гапириб беринг.
- Фарзандларингизни яхши кўришингизни ифодаловчи кичик ҳажмдаги шеър ёки ҳикоя ёзинг ва уларга ўқиб беринг.
- Бирор кун ишдан эрта қайтишни ва вақтингизни фарзандларингизга бағишлашни режа қилинг.
- Дам олиш куни кичик фарзандингиз билан мультфильм томоша қилинг.
- Фарзандингиз хонасини унинг руҳиятига мос равишдаги турли хил расмлар билан безатинг.
- Фарзандингизнинг ёстиғи остига кутилмаган совға сифатида ширинлик беркитиб қўйинг.
- Ўғлингиз ёки қизингиз ёқтирадиган бирор ширинлик сотиб олиб, у билан баҳам кўринг.
- Фарзандингизни руҳан кайфиятини кўтарувчи тавсифнома ёзинг.
- Фарзандингиз учун совға сотиб олинг. Уни бирор кун ёки бирор муваффақият муносабати билан эмас, айнан фарзандингизни яхши кўришингиз учунгина бераётганингизни айтинг.
- Фарзандингизни ва унинг энг яқин дўстларини муваффақиятли кунларида табрикланг. Хафа бўлган кунларида эса кўнгилларини кўтаришга, тушкун кайфиятдан чиқаришга ҳаракат қилинг.
- Қизчангизга ҳеч қандай сабабсиз бирор ўйинчоқ совға қилинг. У ўйинчоқни кўрганда доим сизни эслайди.
- Фарзандларингизнинг суратини иш столингиз устига қўйиб қўйинг. Шунингдек, компьютерингиз ёки телефонингизга жойланг.
- Фарзандларингизга юборадиган хатларингизни уларга бўлган муҳаббатингизни билдирувчи белгилар билан имзоланг.
- Фарзандларингиз билан машина ёки уловда сайр қилинг.
- Оилангиздаги бахтли кунларни фарзандларингиз билан бирга эсланг.
- Оила аъзоларингизнинг турли хил таклиф ва мулоҳазаларини диққат билан тингланг.
- Фарзандларингизга совға бераётганингизда ичига яна бир кичик кутилмаган совғача беркитиб қўйинг. Шунда улар икки карра хурсанд бўладилар.
- Оилангиз билан биргаликда бирор тансиқ таом тайёрланг. Улар буни доим хурсанд бўлиб эслаб юрсинлар.
- Уйингизга фарзандларингиз учун кичик бўлса-да, кутилмаган совғалар яшириб қўйинг. Улар совғаларини топиб олганларида қалблари янада қувончга тўлсин.
- Ўғлингиз ёки қизингизнинг дўстларига улар ҳақида яхши гаплар айтинг.
Давоми бор...
Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг "Меҳр ойи" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Ҳикматуллоҳ Рўзалиев таржимаси.