Мақолалар

Юртимиз адиблари рукнидан: Мирзо Умар Дарбандий

Мерос

Мирзо Умар Дарбандий (Хўшачин) 1910 йили Бойсун туманидаги Дарбанд қишлоғида туғилган. Бошланғич таълимни эски мактабда олгач, Қори Миёнжон, Домла Девонқул, Мулла Муҳаммадқуд ва Қори Абдуҳафиз каби олиму фозиллардан қироат, тафсир, фиқҳ, ҳадис ва сарфу наҳв илмларини ўрганган. Мустабид шўро тузумининг шафқатсиз сиёсати Мирзо Умар ҳаётини ҳам зимистонга айлантирди. 18 ёшида уни бойнинг, мулланинг ўғли деб, қамашади. Кўп йиллар сургун ва тутқунликда бўлган Мирзо Умар 1945 йили авф этилади. Аммо ундан кейин ҳам тазйиқу қувғинлардан қутулолмайди. Хожа Ҳофиз Шерозий, Шайх Саъдий, Абдураҳмон Жомий, Мирзо Бедил, Машраб ва Сўфи Оллоёр меросини катта қизиқиш билан ўрганади. Мирзо Умарнинг ғазал ва мухаммаслари мазмундорлиги ва мусиқийлиги билан ажралиб туради. Уларда Қуръони карим оятлари, ҳадис ўгитлари, тасаввуф ҳикматларининг таъсири нақадар кучли эканини кўрамиз. 2001 йили шоирнинг “Муножот” номли тўплами чоп этилган.

Жаъфар МУҲАММАД

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 3895 times

Мақолалар

Top