Мўминнинг уч аломати бор:
- Аллоҳга итоат этади.
- Ҳаромлардан узоқ туради.
- Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.
Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
- Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
- Жафога бардош беради.
- Қийинчиликларга сабр қилади.
Олимнинг учта аломати бор:
- Тўғри сўз бўлади.
- Ҳаромдан тийилади.
- Камтар бўлади.
Сиддиқнинг уч аломати бор:
- Нафл ибодатини яширади.
- Садақани яширинча беради.
- Мусибатни яширади.
Обиднинг учта аломати бор.
- Нафсига жаҳл қилади.
- Нафсини тергайди.
- Узоқ намоз ўқийди.
Солиҳнинг уч аломати бор:
- Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
- Динини амал билан ислоҳ қилади.
- Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.
Жаннат аҳлининг уч аломати бор:
- Ҳалол ейди.
- Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
- Беш вақт намозини жамоат билан ўқийди.
Сахийнинг уч аломати бор:
- Ўч олишга қурби етган ҳолда афв этади.
- Закотини беради.
- Садақа беришни яхши кўради.
Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
- Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
- Бермаганга беради.
- Зулм қилганни кечиради.
Сабрли кишининг уч аломати бор:
- Аллоҳ таоло тоатига,
- Мусибатга,
- Қазо ва қадарга сабр қилади.
Тавба қилганнинг уч аломати бор:
- Ҳаромдан сақланади.
- Илм талаб қилишга интилади.
- Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади
ЎМИ Матбуот хизмати