Мақолалар

Ҳар бир ишда Аллоҳга суяниш

Ҳаммод деган зот айтадилар: «Кунларнинг бирида жуда узоқ ёмғир ёғди. Қўшнимиз тул аёл бўлиб 2-3 нафар етим қизлари бор эди. Тул аёл йиғлаб қизлари билан бирга «ёмғирни тўхтат ё Роббим! Бўлмаса уйимиз бизни босиб қолади», деб дуо қилганди, ҳеч қанча вақт ўтмай ёмғир тинди. Мен уларнинг ахволини кўриб ачинганимдан уйимдан бир неча танга тилла олиб, унинг уйига кириб, тул аёлга «мана бу сизлар учун, етим болаларингиз бор, улар ишлатарсиз», деб қўлига тутқазаётсам, уй ичкарисидан бир ёш қизчаси чиқиб: «Эй қўшни нима учун сиз биз билан Роббимиз ўртасига тушасиз, бизга агар ҳожат керак бўлса Роббимиздан сўрайверамиз, бу дегани Роббим ўзининг эшигидан бизларни четлатиб сизнинг эшигингизга рўпара қилди демакдир, биз Роббимга шикоят қилганимиздаёқ билгандим ўзи Худога шикоят қилишимиз билан бизга дунё юборишини сезган эдик, ёмғир ёғишидан шикоят қилган эдик Худо бизга дунёни жўнатиб ўзининг эшигидан ҳайдаб юборармикан деб ўйлаган эдик», деб қизча юзининг яноғини лой тупроққа қўйиб саждага бориб: «Аллоҳим иззатингга қасамки, сенинг эшигингдан ажралмайман», деб туриб, «олиб келган тиллаларингизни олиб кетинг, чунки биз хожатимизни омонатларни қабул қиладиган ва унга муомала қилганларга бахиллик қилмайдиган Зотга хожатимизни айтдик, бунга эса хожатимиз йўқ», деди.

Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг “Аллоҳнинг гўзал исмлари энциклопедияси” номли асаридаги Аллоҳнинг «الرزاق» сифати бобидан Илҳомжон Мадалиев таржимаси

Манба: http://ukkosha.shosh.uz

Read 3731 times

Мақолалар

Top