Мақолалар

Ўзбекистонда “Ҳалол” стандартининг намуна шаклидаги ҳужжатлари ишлаб чиқилди

“Ўзстандарт” агентлиги ўз фаолиятини амалдаги Қонунчиликка кўра бевосита ва қуйи тизим ташкилотлари орқали амалга оширади. 9 апрел куни Пойтахтимизда “Ўзстандарт” агентлиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан биргаликда навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасида “Ҳалол” стандартларини қабул қилиш ва амалиётга жорий этиш ишлари билан биргаликда ушбу стандартларга мувофиқ миллий сертификатлаштириш тизимини яратиш ишлари бошланган.

Республикамизда “Ҳалол” стандартларини қўлланилиши ихтиёрий равишда амалга оширилади.

“Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг назорати амалдаги талабларга асосан мувофиқлик сертификатини берган идора томонидан амалга оширилади.

Экспорт қилувчи корхоналар ва фермер хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Ҳалол” стандартига асосан қуйидаги намуна шаклида процедура ҳужжатлари ишлаб чиқилди.

Ушбу ишлаб чиқилган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, Сиз ўз корхонангизни сифат соҳасидаги сиёсатини белгилаб, “Ҳалол” стандартига асосан сифат менежменти ҳужжатларини ишлаб чиқишингиз мумкин.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, юртимизда ишлаб чиқилаётган маҳсулотларни сифатини таъминлашдан иборатдир. Унда барча ташкилот вакиллари ва диний томондан ҳам “Ҳалол” ном остида чиқаётган истеъмол маҳсулотлари жумладан: гўшт, сут, нон ва шу каби истеъмолга яроқли маҳсулотларни жаҳон бозорига экспорт қилиб беришни таъминлашдан иборат.

Бунинг учун энг аввало гўшт маҳсулотларига эътибор қаратадиган бўлсак, баъзи бир нобакор кимсаларнинг қилаётган ишлари ачинарли ҳол албатда.

Мисол учун, ҳаром ва ҳалолни фарқига бормаётган кимсаларни назарда тутадиган бўлсак, ҳатто эшшак гўштини ҳам, мол гўшти деб, сотиб, ошхона ва шунга ўхшаш жойларга чиқариб юборганлар бўлди албатда. Бундай жирканч ишларга қўл урганлар бу дунё ва охиратда қандай жавоб берар эканлар.

Бундай воқеалар ижтимоий тармоқлар орқали оммага кўрсатиб борилди. Диний томондан ёндошадиган бўлсак, ҳаром нима-ю, ҳалол нима эканлигини фарқига бормасдан бемалол ўз ҳамёнини ўйлаб келаётган кимсалар ҳам афсуски орамизда топилади азизлар.

Бу борада имомо-хатибимиз Равшанбой Раимқуловнинг фикрларини билсак:

“Ҳалоллик ҳақида сўз кетганда Абу Ҳомид Ғаззолий “Мукошафат-ул қулуб” китобида келтирилган ривоятларида Пайғамбаримиз шундай буюрадилар:
Ҳалол бўлмаган нарсаларга қараш нақ Иблиснинг ўқига нишон бўлиш демакдир. Ким Оллоҳдан қўрққанидан ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашни тарк этса, Робби шундай унга бир имон берадики, бу имоннинг тотини у қалбида ҳис этади”.

Лобар Мирзо
ashab.uz

Манба: http://vakillik.uz

Read 4724 times

Мақолалар

Top