Керамик плита илк бор Бобилда қўлланилган ва Форс ўлкаси бўйлаб кенг тарқалган. Бироқ плитадан VIII асрда Андалусияда (ҳозирги Испания) араб-ислом маданияти гуллаб-яшнаган даврда кенг фойдалана бошланган ва Гранадада (Альгамбаро) ўрта асрларнинг муҳташам меъморий ёдгорлиги сифатида қад кўтарган Носириддин саройига деярли юз фоиз плита қопланган. Испанлар мусулмонлар ҳумронлигига барҳам берганидан сўнг насроний қироллари мусулмонларнинг ажойиб ихтироларини сақлаб қолишга қарор қилади. Тез орада испанлар деворга плитка қоплаш – бинога безак солишнинг энг қулай йўли эканини тушуниб етади.
XVI юзйилликда испанлар Голландияни босиб олади ва маҳаллий аҳолини кафел теришга ўргатади. Кафель ўша ёқдан айланиб Россияга кириб келади ва бу ерда “голланд плитаси” деб аталади.
ЎМИ Матбуот хизмати