Мақолалар

Мусофирнинг ўгити...

Бир киши йўлнинг ўртасига ўтириб олиб, тинмай қўлларини осмонга чўзганча нола қиларди. Буни кўрган бир мусофир унинг олдига борди ва бу ишининг сабабини сўради.

- Эҳ, узоқдаги қорли чўққиларга ҳавасим келяпти. Улар шу қадар тоза ва оппоқки, уларнинг олдида нопок кабиман!.. Тоғ устидаги гуллар шу қадар гўзалки, уларнинг олдида бир абгордирман!.. Боғда сайраётган булбуллар бир-бири билан дардлашади, суҳбат қуради. Одамлар ҳам уларнинг хонишига маҳлиё бўлиб, уларни ҳимоя қиладилар! Мен эса ўша булбуллар олдида ёлғиз ва паноҳсизман!.. деди.

Мусофир нола қилган кишининг жавобини диққат билан тинглади ва унга деди:

- Сенга насиҳатим – намоз ўқи!...

- Нима?! Намозни бунга нима алоқаси бор?

Мусофир енгилгина жилмайди ва жавоб қилди:

- Сен қорли чўққиларданда покроқ бўлишни истадинг. Агар намоз ўқишдан олдин таҳорат қилсанг, ҳақиқий поклик нималигини тушуниб етасан!

Сен тоғдаги гуллардан-да гўзалроқ бўлишни истадинг. Агар намозни хушу-ҳузу билан ўқисанг, қалби ва ташқи кўриниши энг гўзал инсонга айланасан!

Сен боғдаги булбулларга ҳавас қилдинг. Агар намоз ўқисанг Аллоҳ сени эшитади, қилган дуоларингни албатта ижобат этиб, сенга мадад беради!......

                         Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ

Read 3284 times

Мақолалар

Top