www.muslimuz
Муфтий ҳазратлари: “Нафсу хоҳишимиз билан эмас, балки суннатга мувофиқ иш тутайлик”
Бугун, 11 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини мўмин-мусулмонлар билан бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Кўк терак” жомесига ташриф буюрдилар.
Муфтий ҳазратлари бугунги жума мавъизаси: “Қуръони каримдаги энг буюк оят” (Оятал курсининг фазилати) мавзусида маъруза қилиш асносида ушбу ояти каримани ўқиб, сўнг ҳар бир оятини алоҳида оят, ҳадис ва уламолар сўзлари асосида тафсирини айтиб ўтдилар.
Муфтий ҳазратлари “Оятал курси”нинг фазилат ва фойдалари ҳақида сўзлаб, жумладан бундай дедилар: “Оятал курси ўқилган уйдан жину шайтолар қочади ва ўқигувчини Аллоҳ таоло Ўз ҳифзу ҳимоясида сақлайди. Ҳар бир фарз намоздан кейин Оятал курсини ўқиш – кишини жаннатга киришига сабабдир. Расулимиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар: “Ким ҳар бир фарз намознинг ортидан Оятал курсини ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради” (Имом Насоий ривоятлари). Бошқа ҳадиси шарифда: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиса, кейинги намозгача Аллоҳ таолонинг зиммасида бўлади”, дейилади (Имом Табароний ривоятлари).
Намоздан кейин ўқиладиган Оятал курси ва зикрлар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизга қилган тавсиялари бўлиб, мустаҳаб амалдир. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари намоздан кейинги зикрларни фарз ва суннат ўртасида эмас, балки намознинг охирида ўқиш суннатга мувофиқ бўлишини таъкидлайдилар. Бунга Оиша онамиздан нақл қилинган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган:“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам (фарз намозининг охирида) салом берганларидан кейин фақат “Эй Аллоҳ! Сен саломсан, салом сендандир, Сен муборак бўлдинг, эй жалол ва икром эгаси!” дейдиган миқдорича ўтирардилар” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоятлари).
Шундай экан, фарзу суннатларни тугатгандан кейин Оятал курси, зикрлар, тиловати Қуръон ва дуо қилишлар ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларию феълларига мос келиб турганда, одамлардан ажралиб қолиб, улар суннат намозини ўқишга турганда анчагина ўтириб қолиш, натижада турли тушунмовчиликлар, ихтилофлар келтириб чиқариш ибодатнинг савобини кетказиб қўяди. Бу масалада нафсу хоҳишимиз билан эмас, балки суннатга мувофиқ йўл тутсак, айни муддао бўлар эди”.
Якунда Аллоҳ таолодан элу юртимиз фаровонлиги, ушбу масжид ободлиги ва жамоаси ҳаққига хайрли дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
JUMA MAV’IZASI: QUR’ONI KARIMDAGI ENG BUYUK OYAT
ЖОНЛИ: Муфтий ҳазратларининг “Кўк терак” масжидидаги жума мавъизалари (11.02.22)
Муфтий ҳазратлари Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Кўктерак” масжидига жума намозига ташриф қиладилар
? Шу йил 11 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини мўмин-мусулмонлар билан бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Кўк терак” жомесига ташриф буюрадилар.
? Муфтий ҳазратларининг жума намозларига ташрифлари ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz #жума_намозига_ташриф
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 10 ФЕВРАЛЬ КУНИ СОАТ 17:00 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ
10 февраль куни соат ⏰17:00 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Машғулотда ўтган мавзуга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг!
Youtube орқали томоша қилиш (https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A)
Facebook орқали томоша қилиш (https://www.facebook.com/muslimuzportal/?ref=pages_you_manage)
Instagram орқали томоша қилиш (https://www.instagram.com/muslimuzportali/)
Telegram voice орқали эшитиш (https://t.me/muslimuzportal?voicechat)
ITV орқали томоша қилиш (https://itv.uz/#!/concert/34) (tas-ix)
#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar