muslim.uz

muslim.uz

Ҳасан домла Қодиров

Жорий йилнинг 16 март санасида Вақф фонди раҳбари Зиёвуддин домла Мирсодиқов, бўлим бошлиғи И.Нуруллаев ҳамда етакчи мутахассис Ш.Шеримбетовлар билан бирга, Сурхондарё вилоятида жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ҳамда фондга бириктирилган зиёратгоҳлардаги шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятга амалий ташриф уюштирди.

Дастлаб мутасаддилар Узун туманидаги “Оқостона бобо” зиёратгоҳида бўлиб, бу жойда амалга оширилган ишлар билан танишдилар. Фурсатдан фойдаланиб фонд раҳбари З.Мирсодиқов қадамжога келган зиёратчиларга зиёрат одоблари, ширк ва бидъат амалларга йўл қўймаслик юзасидан маъруза қилиб бердилар. Шунингдек яратилган шароитларни янада такомиллаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар бериб ўтди.

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (Термизий ривояти).

 

Исҳоқжон домла Бегматов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларида хизмат сафарида бўлди. Ташриф давомида вакилларимизнинг Ислом ишлари ва вақф бош бошқармаси раиси Муҳаммад Матар Салим ал-Кааби билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати маълум қилган.
Учрашув аввалида Муҳаммад Матар Салам ал-Кааби Ўзбекистон делегациясига ташриф учун миннатдорлик билдириб, мазкур юртда қадимдан буюк алломалар етишиб чиққани, сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган дин соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида ижобий фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президент маслаҳатчиси БАА Бош бошқарма раисига илиқ кутиб олгани учун миннатдорлик билдириб, икки давлат раҳбарлари ўз мамлакатлари алоқаларини янада ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганликларини таъкидлади.
Шунингдек, делегация аъзолари Муҳаммад Бин Зоид номидаги Гуманитар фанлар университети ректори, доктор Халифа ал-Зоҳирий раҳбарлигидаги университет раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Мулоқотда Ўзбекистоннинг миллий давлатчилиги, дунё тараққиётига ҳисса қўшган олимларининг илмий мероси ва бугунги кунда диний-маърифий соҳа ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилиб, икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари муҳокама этилди.
Шу билан бирга Ўзбекистон делегацияси ааъзолари Бирлашган Араб Амирликларининг Бағрикенглик вазирлигида Шайх Наҳаён Муборак Ол Наҳаён билан учрашди.
Суҳбат давомида икки давлат раҳбарлари орасида шаклланган илиқ ва самимий муносабатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига амалга оширган расмий ташрифи, икки етакчининг доимий мулоқотлари ҳамда бунинг натижасида давлатлар ўртасида ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Шайх Наҳаён суҳбат асносида биродарлик ва ҳамкорлик бутун инсоният учун энг зарур ришта экани, башарият аслида Парвардигор томонидан Ерни обод қилиш учун яратилгани, муқаддас ислом таълимотини асраб-авайлаш ҳозирда ҳар қачонгидан ҳам кўра долзарблигини таъкидлади. Суҳбатда Шайх Наҳаён Ўзбекистондаги турдош ташкилотлар билан ҳамкорликка тайёрлигини ва ушбу мулоқот ҳамкорликка замин бўлишини билдирди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Муборак Рамазон ойида Дубайдаги “Union Coop” гипермаркетлари тармоғи 10 000 дона маҳсулот нархини 75 фоизга пасайтиради. Чегирмалар, “Русские Эмираты” матбуоти хабарига кўра, энг истеъмол талаб озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан қўлланилади. Чакана сотувчиларнинг таъкидлашича, чегирмалар маҳсулот сифатига таъсир қилмайди.
Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари аҳолиси Рамазон ойида бир қатор ўзгаришларни кутишмоқда. Aввало, давлат ва хусусий сектор ходимларининг иш куни икки соатга қисқартирилади. Ушбу қоида барча дин вакилларига тааллуқлидир ва бу иш ҳақининг камайишига олиб келмайди. Мактаб ўқувчилари ҳам қисқартирилган жадвалда ўқишади: душанбадан пайшанбагача соат 08:00 дан 13:00 гача, жума кунлари эса соат 8:00 дан 11:30 гача. Рўзадорлар учун жисмоний тарбия ва сузиш дарслари бекор қилинади, мусиқа дарслари чолғу асбобларидан фойдаланмасдан ўтказилади. Ўқитувчилар ҳам уй вазифасини камайтиради. Супермаркет ва озиқ-овқат дўконлари одатдагидан бироз узайтирилган вақт тартибида ишлайди. Кўпгина тамаддихоналар рўза кунлари иш вақтини саҳарликгача узайтиради.
Бирлашган Араб Aмирликлари Aстрономия жамияти раиси Иброҳим ал-Жарвоннинг маълумотларига кўра, мамлакатда Рамазон бу йилнинг 23 мартида бошланиб, Рамазон Ҳайити 21 апрель, жума куни бўлиши кутилмоқда. Шундай қилиб, Рамазон 29 кун давом этади.
Рамазон ойи рўзасини тутишнинг ўртача давомийлиги 14 соатни ташкил этиб, рўзадорлар Рамазон ойининг бошида 13 соат 30 дақиқа, охирги ҳафтасида эса деярли 14 соат 13 дақиқа рўза тутадилар.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Top