muslim.uz
Азиз Қуръонга ташна қалблар "Бисёр" кошонасида мусобақа давом этмоқда
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган мусобақанинг навбатдаги ғолиблари билан танишинг
Тошкент шаҳридаги "Гранд Осиё" тўйхонасида хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг саралаш босқичи натижалари билан танишинг.
Ҳифз йўналиши
1. Абдукаримова Нигорахон
2. Муҳаммадюсупова Ҳамидахон
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Муҳиддинова Оминахон
2. Зияева Мухлисахон
3. Усмонова Робияхон
26-40 ёш
1. Қодирова Мухлисахон
2. Убайдуллаева Азизахон
2. Неъматова Машраббону
3. Таджиева Мунисахон
Ғолибларга диплом ва совғалар тақдим этилди.
Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг саралаш босқичларини muslim.uz портали ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатинг.
ЎМИ Матбуот хизмати
Одобнинг боши
Динимиз инсонни одобли, ахлоқли, тартиб-интизомли бўлишга чорлайди. Салом бериш – одобнинг боши, инсоннинг кўркидир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: “Қачон уйларга кирсангиз, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак, покиза саломни айтингиз (яъни “Ассалому алайкум” денг!)” (Нур сураси, 61-оят). “Салом” сўзининг маъноларидан бири тинчлик бўлиб, салом берган киши тинчлик-хотиржамлик тилаган бўлади. Саломлашишда ҳикмат кўп. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Токи имон келтириб мўмин бўлмагунингизча ҳаргиз жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизга нисбатан меҳру муҳаббат ҳосил қилмагунингизча мўмин бўла олмайсиз. Мен сизларга бир амални ўргатаман, агар уни қилсангиз бир-бирингизга нисбатан меҳр-оқибат пайдо бўлади: ўзаро ўртангизда саломни ошкора қилинг!”
Ҳар бир нарсанинг одоби бўлгани каби салом беришнинг ҳам ўзига яраша одоблари мавжуд. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз”, деб буюради (Нисо сураси, 86-оят).
Cалом берувчи “Ассалому алайкум” деса, “Ва алайкум ассалом» ёки «Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ”, деб алик олинади. Пиёдага уловдаги одам, кўпчиликка озчилик, ўтирган ёки ўрнида турганга юрган кишилар салом беради. Лекин кичикдан олдин катта ёшдаги одам камтарлик учун салом берса, бу фазилатдир. Салом бериш суннат, алик олиш эса вожиб амалдир.
Болаликдан бу яхши одатга ўрганиб борилмаса, киши жамиятда инсонлар билан муносабатга киришиб кетишда муаммоларга дуч келиши мумкин. Ваҳоланки, муомала маданиятининг бошланиши саломлашиш одобидир. Салом калималарини тўғри ва тўлиқ талаффуз қилмаслик саломнинг маъносини бузилишига сабаб бўлади. Саломлашиш инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди.
Ботир НОСИРОВ,
Ховос тумани “Ҳуснобод” жоме масжиди имом-хатиби
ЎМИ Матбуот хизмати
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган мусобақанинг дастлабки натижалари билан танишинг
Тошкент шаҳридаги "Янгиобод" тўйхонасида хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг саралаш босқичи натижалари билан танишинг.
Ҳифз йўналиши
1. Абдулҳакимова Дилобар
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Муҳаммадиева Ёқутхон
2. Нурмуҳаммедова Камола
3. Иброҳимова Нодирахон
3. Ҳамдамова Мавлуда
3. Мирсагдиева Марям
26-40 ёш
1. Каримова Васила
2. Ҳамдамова Лолахон
3. Авазова Одинахон
3. Алиева Севарахон
3. Исҳоқова Шахнозахон
Ғолибларга диплом ва совғалар тақдим этилди.
Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг саралаш босқичларини muslim.uz портали ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатинг.
ЎМИ Матбуот хизмати
Дуо маъносидаги оятлар
«Сиздан (эй Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар» (Бақара, 186).
*****
«Эсланг, Иброҳим (ўз ўғли) Исмоил билан биргаликда Уйнинг (Каъбанинг) пойдеворини кўтарганларида, (шундай дуо қилдилар): «Эй Раббимиз, биздан (ушбу ишимизни) қабул эт. Албатта, Сен Эшитувчи ва Донодирсан!» (Бақара, 127).
*****
«Эй Раббимиз, иккимизни Ўзингга бўйсунувчи эт ва зурриётимиздан ҳам Сенга итоат қиладиган уммат (чиқаргин)! Яна, бизга (ҳажга доир) ибодатларимизни кўрсатиб бер ва тавбаларимизни қабул эт! Албатта, Сен Таввоб (тавбани қабул этувчи) ва Раҳмлидирсан» (Бақара, 128).
*****
«Эй Раббимиз, уларга (келажак умматларга) ўзларидан (чиққан), уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китоб ва ҳикмат (Қуръон ва Ҳадис)ни ўргатадиган ва уларни (куфр ва гуноҳлардан) поклайдиган бир пайғамбарни юборгин! Албатта, Сен Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикмат соҳиби)дирсан» (Бақара, 129).
Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.
ЎМИ Матбуот хизмати