Аудио

Намоз сабоқлари: Турли дуолар (Аудио)

 Дастурхон дуоси

«Алҳамдулиллаҳиллазий атъамана ва сақона важаъалана минал-муслимийн».

Маъноси: «Бизни едириб-ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

Фарзанд тилаш дуоси

«Робби ла тазарни фардав ва анта хойрул варисийн».

Маъноси: «Парвардигорим! Мени (вориссиз) ёлғиз қолдирма. (Агар ворис бермасанг ҳам) Сенинг Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан» (Анбиё сураси, 89-оят).

Ғазабланганда ўқиладиган дуо

«Аллоҳуммағфир лий занбий ва азҳиб ғойзо қолбий ва ажирний минаш-шайтонир-рожийм».

Маъноси: Ё Аллоҳ, гуноҳларимни кечир, қалбимнинг шиддатини (ғазабини, алангасини) кетказ ва мени шайтоннинг ёмонлигидан асра.

Шунда ҳам ғазаб кетмаса, имкон топилса, таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиш, «Алам нашроҳ лака...» сурасини тиловат қилиш ва юқоридаги дуони такрорлаш лозим.

 

Кўз тегишига қарши ўқиладиган дуо

Кўз тегишига қарши Фотиҳа сураси ва «Оятал курси»дан сўнг ушбу оятлар ўқилади:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва ин якадуллазийна кафару лаюзлиқунака би абсориҳим ламма самиъуззикро ва яқулуна иннаҳу ламажнун. Ва ма ҳува илла зик­рул-лил-ъаламиин».

Маъноси: «Бас, Парвардигори уни (қайтадан пайғамбарликка) танлаб, солиҳ (пайғамбар)лардан қилди. Албатта, кофир бўлган кимсалар Зикрни (Қуръонни) эшитган вақтларида, Сизни кўзлари билан (тикилиб) йиқитаёзурлар ва «албатта, у мажнун», – дерлар. Ҳолбуки, у (Қуръон барча) оламлар учун эслатмадир» (Қалам сураси, 51–52-оятлар).

Садақа бераётганда...

«Роббана тақоббал минна иннака антас-самиъул ъалийм».

Маъноси: «Эй Раббимиз, биздан уни қабул айла, чунки Сен эшитгувчи ва билгувчисан».

Аксирган кишига жавоб дуо

Аксирган киши, ёнида бирор одам бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, «Алҳамдулиллаҳ» дейди. Жаноби Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аксирган кишига ёнидагиларнинг «Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сенга марҳамат этсин) дейишини тавсия қилганлар. Акса урган киши эса «Ярҳамукаллоҳу ва иййакум ва яғфиру лана ва лакум» (Аллоҳ бизга ҳам, сизга ҳам раҳмат айласин, бизни ҳам, сизни ҳам афв этсин) ёхуд «Яҳдина ва яҳдийкумуллоҳ» (Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам ҳидоятга бош­ласин) дейди.

 

ЎМИ матбуот хизмати

Read 30311 times

Видеолавҳалар

Top