muslim.uz
Бугун, 23 июль куни юртимизнинг таниқли уламолари Ургут, Тайлоқ, Булунғур ва Жомбой туманларига ташриф буюришади.
“Ургут марказий” жоме масжидига
- Ш.Миноваров – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;
- Р.Сайфуддинов – Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби;
- З.Эшонқулов – Самарқанд вилояти бош имом-хатиби.
“Боғишамол” ва “Ғовсул Аъзам” жоме масжидларига
- Ҳ.Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;
- Э.Эсонов - Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи;
- З.Маҳмудов – шаҳар бош имом-хатиби.
“Домла Қурбон” ва “Мулла Бобомурод” жоме масжидларига
1.И.Иномов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;
- С.Шарипов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;
- Б.Шарипов - туман бош имом-хатиби.
“Ахмад Яссавий” ва “Ихлоси зиё” жоме масжидларига
- М.Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари;
- Исмоил Муҳаммад Содиқ – Тошкент шаҳри “Шайх Муҳммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби;
- З.Мирсодиқов – Тошкент шаҳри “Бўта бува” масжиди имом ноиби;
- Х.Саттаров –Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари.
“Ястепа” ва “Маданият” жоме масжидларига
- У.Ҳақбердиев – Ургут тумани бош имом-хатиби;
- Ф.Убайдуллаев – Тошкент шаҳар “Минор” масжиди имом-хатиби;
“Жумабозор” ва “Тойлоқ ота” жоме масжидларига
- А.Юнусов – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;
- Ф.Аллаёров – Яшнобод тумани бош имом хатиби
- Т.Амиров – Самарқанд шаҳар Руҳобод масжиди имом-хатиби.
“Амир Ҳамза” ва “Оқтепа” жоме масжидларига
- Ҳ.Қодиров – Тошкент шаҳри “Сирожи Солиҳ” масжиди имом-хатиби;
- А.Юлдашев – Тошкент шаҳар Олмазор тумани бош имом-хатиби;
- А.Муродов – Булунғур тумани “Оломон” жоме масжиди имом-хатиби
“Ушунтепа” ва “Исломобод” жоме масжидларига
- Э.Рустамов – Чилонзор тумани бош имом-хатиби;
- Й.Каримов – Тошкент шаҳар “Исломота” масжиди имом хатиби;
- Ў.Умирқулов – Самарқанд шаҳар “Лаҳутий” жоме масжиди имом-хатиби
Ташрифлар давом этмоқда...
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Намозхонлар билан дилдан суҳбат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари И.Иномов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси С.Шарипов Самарқанд шаҳридаги “Шоҳи Зинда” жоме масжидига ташриф буюриб, намозхонлар билан дилдан суҳбатлашдилар.
Мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шукрнинг фазилатини баён этдилар.
Ташрифлар давом этмоқда...
Юртимиз уламоларидан ташкил топган тарғибот гуруҳи вакилларининг Самарқанд вилоятига ташрифи бошланди.
Бугун, 22 июль куни юртимизнинг таниқли уламолари Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри, Самарқанд тумани, Нуробод ва Пастдарғом туманларига ташриф буюришади.
Бугуннинг ўзида
“Хўжа Исҳоқи Валий” жоме масжидига
Ш.Миноваров – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;
Исмоил Муҳаммад Содиқ – Тошкент шаҳри “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби;
З.Эшонқулов – Самарқанд вилояти бош имом-хатиби.
“Хўжа Абду Дарун” жоме масжидига
Э.Эсонов - Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи;
З.Маҳмудов – шаҳар бош имом-хатиби.
“Шоҳи Зинда” ва " Қўшбаққоли " жоме масжидларига
И.Иномов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;
С.Шарипов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;
Б.Шарипов – Самарқанд туман бош имом-хатиби.
“Хўжа Зудмурод” ва "Намозгоҳ" жоме масжидларига
М.Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари;
З.Мирсодиқов – Тошкент шаҳри “Бўта бува” масжиди имом ноиби;
Х.Саттаров–Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари.
"Хўжа Аҳрори вали " ва “Имоми Аъзам” жоме масжидларига
Ш.Ҳақбердиев – Ургут туман бош имом хатиби;
Ф.Убайдуллаев – Тошкент шаҳар “Минор” масжиди имом-хатиби;
"Жом ота" ва "Сарикўл" жоме масжидларига
А.Юнусов – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;
Ф.Аллаёров – Яшнобод тумани бош имом-хатиби;
Т.Амиров – Самарқанд шаҳар Руҳобод масжиди имом-хатиби.
"Оқсой" ва "Бахоуддин Нақшбанд" жоме масжидларига
Ҳ.Қодиров – Тошкент шаҳри “Сирожи Солиҳ” масжиди имом-хатиби;
А.Юлдашев – Тошкент шаҳар Олмазор тумани бош имом-хатиби;
А.Муродов – Булунғур тумани “Оломон” жоме масжиди имом-хатиби
"Нурул Ислом" ва "Мулла Аҳрор" жоме масжидларига
Э.Рустамов – Чилонзор тумани бош имом-хатиби;
Й.Каримов – Тошкент шаҳар “Исломота” масжиди имом хатиби;
Ў.Умирқулов – Самарқанд шаҳар “Лаҳутий” жоме масжиди имом-хатиби
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Aлимов ҳазратларининг Қурбон ҳайити табриги
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
Қадрли юртдошлар!
Қалбларимиз файзу илоҳий шукуҳга тўлиб турган ушбу улуғ кунда юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан табриклаб, ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.
Фурсатдан фойдаланиб, мана шу табаррук айёмни байрам қилаётган ер юзидаги барча мусулмон умматига, хорижий дўстларимиз ва ҳамкорларимизга халқимиз номидан самимий салом ва табрикларимизни йўллаймиз.
Бу йилги Қурбон ҳайити Ватанимиз мустақиллигининг шонли 30 йиллик тарихий санаси арафасида ўтаётгани унинг бетакрор руҳи ва кўрку тароватини янада зиёда этмоқда.
Мустақил юртда буюк мақсадлар билан тинч ва осойишта яшаш, ҳалол меҳнат қилиш муқаддас динимизнинг эзгу ғояларига ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир.
Сўнгги йилларда эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан барча соҳа ва тармоқлар қатори муқаддас динимиз, миллий-диний қадриятларимизни тиклаш, ривожлантириш ва тарғиб этиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.
Улуғ уламоларимизнинг беназир илмий меросини чуқур ўрганиш, динимизнинг инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган эзгу анъаналарини муносиб давом эттириш мақсадида мамлакатимизнинг бугунги янги тараққиёт босқичида ислом маънавияти ривожига улкан эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби ва Мир Араб олий мадрасаси каби янги муассасаларнинг ташкил этилгани, ҳадис, калом, фиқҳ ва тасаввуф мактабларига асос солингани, ўнлаб янги масжидлар ва зиёратгоҳлар қурилаётгани ҳамда таъмирланаётгани бу борадаги ишлар кўлами нечоғли кенг эканидан далолат беради.
Бугунги кунда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари қаторида диний соҳадаги талаб ва эҳтиёжлари ҳам тўлиқ таъминланмоқда. Бу ҳақда гапирганда, яқинда янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Муҳтарам ватандошлар!
Барчамизга аёнки, жамиятда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкам қарор топтиришнинг энг муҳим тамойилларидан бири ижтимоий
ва диний бағрикенгликдир. Юртимизда турли конфессиялар вакиллари ягона оила бўлиб, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида яшаётгани, жонажон Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани бизнинг энг катта бойлигимиздир.
Маълумки, халқимиз асрлар давомида диний ва дунёвий илмларни ўзаро уйғун ривожлантириш борасида ноёб тажриба мактабини яратган. Бу фикрнинг амалий тасдиғини ўзининг беқиёс илмий кашфиётлари, маънавий-маърифий тафаккури билан жаҳон аҳлини ҳайратда қолдирган улуғ олимлар ва уламоларимизнинг бебаҳо мероси мисолида яққол кўриш мумкин.
Бугунги кунда ана шундай нодир маънавий хазинани чуқур ўрганиш борасида янада катта имкониятлар очилмоқда.
Ишончим комилки, икки дунё саодатига эришишдек улуғ орзу-ниятлар билан яшаётган олижаноб халқимиз униб-ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялашда ана шу имкониятлардан самарали фойдаланиб, улкан ютуқларга албатта мушарраф бўлади.
Қадрли ва муҳтарам ватандошларим!
Ҳозирги мураккаб пандемия даврида диний ибодатларни уй шароитида адо этиш бўйича кўпни кўрган уламоларимиз томонидан билдирилган таклиф, ҳеч шубҳасиз халқимизнинг ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган энг тўғри қарордир.
Ушбу улуғ айём кунларида барчамиз Қодир Аллоҳдан бутун инсоният бошидан кечираётган бундай оғир синовларни енгиб ўтишда Ўзи мададкор бўлишини сўраймиз.
Сиз, азизларни муборак Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга Аллоҳ таолодан сиҳат-саломатлик, бахту саодат, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака тилайман.
Дуогўй кексаларимизнинг эзгу тилаклари ижобат бўлсин!
Ёшларимизнинг бахтини, камолини берсин!
Юртимиз доимо тинч, халқимиз ҳамиша соғ-омон бўлсин!
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти