muslim.uz

muslim.uz

“Ҳаж – 2022” дастури доирасида зиёратчиларимиз шу йил 14 июль–4 август кунлари юртимизга қайтиб келади.

Ўзбекистонга қайтувчи ҳамюртларимиз ўз парвозларини Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Урганч ва Нукусда жойлашган халқаро аэропортларга амалга оширади. Унда жами 12 мингдан зиёд йўловчи ташиш режа қилинган.

“Ҳаж – 2022” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан жами 70 га яқин малакали учувчи ва 260 га яқин борткузатувчиси жалб этилган. Ушбу йўналишдаги авиақатновлар Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади. Юртдошларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар таклиф этилади.

Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажини мабрур қилиб, эсон-омон юртимизга келишини насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Учтепа тумани "КЎКЧА ОҚТЕПА" жоме масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Жорий йилнинг 9 июль куни бутун дунё мусулмонлари “Ийд Ал-Адҳа” Қурбон ҳайити байрамини кенг нишонладилар.

Улуғ айём муносабати билан Татаристон Республикасининг барча масжидларида уч кунлик ҳайит тантаналари 9 июлнинг эрта тонгидан бошланди. Пойтахт Қозон шаҳрида Қурбон ҳайити байрамини нишонлашнинг асосий жойи Галиевская масжиди бўлди.

Ҳайит тадбирлари эрталаб соат 02: 30да масжидда мусулмонлар бомдод намозини ўқиб бўлганларидан сўнг Қуръон тиловати билан бошланди.

Ушбу Галиевская марказий масжидига ҳайит намозида иштирок этиш учун Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов бир қанча вазир ва ёрдамчилари ҳамроҳлигида ташриф буюрди.

Қурбон ҳайити маърузасида Татаристон муфтийси биринчи муовини Илфар ҳазрат Ҳасанов мусулмонларни қутлаб, байрам билан табриклади ва кўп асрлик меҳр-оқибат ва хайр-эҳсон анъаналари билан машҳур бўлган Ийд ал-Адҳа ҳақли равишда республикадаги энг ҳурматли ва муҳим байрамлардан бири эканини қайд этиб ўтди.

Қурбонлик ибодатини адо этиш

Ҳайит намозидан сўнг, мусулмонлар Қозон шаҳрининг 17 та масжиди қошида ташкил этилган жонлиқларни сотиб олиш ва қурбонлик қилиш жойларига бориб қурбонлик ибодатини адо этишга киришдилар.

Биз Қозон шаҳрининг ушбу тадбир ташкил этилган асосий икки масжидида бўлиб, жараённи кузатдик, кишилар билан мулоқотда бўлдик.

Шаҳарда қурбонлик ибодатини адо этиш учун бир қанча қулайликлар ва зарурий шароитлар яратилган. Айтилганидек, 17 та масжид ёнида махсус жойлар ташкил этилган. Бу ерда турли нархдаги катта-кичик қўйлар савдоси, диний йўл-йўриқлар кўрсатувчи ходим, қассоб хизмати, гўштни кесиб, турли ҳажмларга бўлаклаб бериш хизмати, тозалик ишларида хизматчи ва бошқа хизматлар таъминланган. Шунингдек, қурбонлик қилувчининг ихтиёрига кўра, қурбонлик гўштини эҳсон қилиш, кам таъминланган оила ва шахсларга етказиш ишларини амалга ошириш учун махсус фонд (благотворительный фонд) ташкил этилган. Бу фонд шу жойнинг ўзида гўштларни қабул қилиб, асосан кексалар, аёллардан иборат ҳақдорларга тарқатади. Ҳамда шу каби кексаларнинг ўзларига яқин масжидга (гарчи бу масжидда қурбонлик қилинмасада) ҳайитдан олдин рўйхатга ёздириб, ҳайит кунларида келиб улушини олиб кетишлари ҳам одат тусига кирган.

Ҳайит кунларини янада завқли ўтказиш, ёш авлод онгида бу байрамнинг шукуҳини мустаҳкамлаш мақсадида Татаристон муфтиятининг ҳудудлардаги вакилликлари томонидан жойларда турли тадбирлар ташкил этилиши ҳам эътиборга молик. Хусусан, ҳайитнинг иккинчи кунида Қозон шаҳрининг Горкий номли парки ҳудудидаги табиат қўйнида, очиқ осмон остида ташкил этилган “Курбан-фест” фестивали шундай тадбирлардан биридир. Унда асосан ёш авлодга миллий ва диний анъаналар ва оилавий қадриятларни англатишга қаратилган ўйинлар, турли кўргазмалар ташкил этилади. Шунингдек, диний ходимлар томонидан маърифий чиқишлар қилинади. Умуман олганда, татар жамиятидаги ўзликни англаш, миллий ва диний қадриятларни тиклаш жараёнлари давом этаётган бир пайтда бунингдек тадбирларни қўллаб-қувватланиши табиий ҳолдир.

Муҳаммадюсуф Хушвақов тайёрлади.

Илҳомжон домла Умаржон ўғли

Наманган шаҳар бош имом хатиби Аббасиддинов Мусохон

Видеолавҳалар

Top