muslim.uz

muslim.uz

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз оммавий ахборот воситаларида таниқли ва воиз уламоларнинг илмий-маърифий чиқишлари салмоғи янада ортади.

Ана шундай гўзал суҳбатлардан бири “Маҳалла” телерадиоканалининг “Маърифат чироқлари” радио лойиҳаси доирасида махсус дастур узатилмоқда.

Ушбу дастур журналист Умида Ғаффорова бошловчилигида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари тўғрисида махсус эшиттиришни, шунингдек, шайҳ ҳазратнинг ўғиллари Исмоил Муҳаммад Содиқ, шогирдлари Ҳасанхон Яҳё Aбдул Мажид ва Муҳаммад Диёр Турсун ҳамда ёзувчи Aкром Маликнинг суҳбатини тинглаб баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Мазкур маърифий эшиттиришни қуйидаги ҳаволалар орқали тингланг:

http://mp3.muslim.uz/radio/MARIFAT_CHIROQLARI-04_04_22.mp3 


http://mp3.muslim.uz/radio/MARIFAT_CHIROQLARI-06_04_22.mp3 


http://mp3.muslim.uz/radio/MARIFAT_CHIROQLARI-08_04_22.mp3 


http://mp3.muslim.uz/radio/MARIFAT_CHIROQLARI-11_04_22.mp3

 
http://mp3.muslim.uz/radio/MARIFAT_CHIROQLARI-13_04_22.mp3 


http://mp3.muslim.uz/radio/MARIFAT_CHIROQLARI-15_04_22.mp3 


http://mp3.muslim.uz/radio/MARIFAT_CHIROQLARI-18_04_22.mp3 

Aллоҳ таоло ушбу дастурни халқимизга манфаатли қилсин!

Рамазон ойини биз билан янада файзли ўтказинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Муборак Рамазон ойида мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси томонидан Оқ уй, Давлат департаменти, Мудофаа вазирлиги, Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Америка Қўшма Штатларида кенг тарқалган дин ва конфессиялар вакиллари хамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг аъзолари иштирокида ифторлик уюштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Маросимда, хусусан, АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) раиси Надин Маенза, Шимолий Америка Ислом ҳамжамияти собиқ президенти Сайид Сайид, АҚШнинг диний эркинлик бўйича махсус махсус топшириқлар бўйича собиқ элчиси Девид Саперштейн, Глобал фаолият институти (IGE) раҳбари Крис Сипл, АҚШнинг шарқий соҳилидаги энг йирик Ислом маркази - «АДАМС» вакили Сайид Моктадир ва бошқалар ҳозир бўлди.

Ифторлик аввалида элчи Жавлон Ваҳобов меҳмонларга мамлакатимизда анъанавий Ислом қадриятларини авайлаб асраш ва тарғиб этиш ҳамда Ўзбекистонда диний эркинликларни таъминлаш борасида ҳаётга тадбиқ этилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашди. Тадбир давомида иштирокчиларга халқимизнинг бағрикенглик анъаналари, жумладан, муқаддас Рамазон ойининг Ўзбекистондаги барча дин ва конфессиялар вакиллари билан биргаликда ҳурмат ва эҳтиром руҳида кенг нишонланиётгани ҳақидаги маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Тарихан кўп миллат ва элатлар вакиллари истиқомат қиладиган мамлакат бўлган Ўзбекистон бугун Ислом ва бошқа динлар бирдек ривожланаётган дунёвий давлат ҳисобланади. Шу боисдан мамлакатимиз ҳукуматининг фикр, эътиқод ва дин эркинлигини ҳимоя қилиш ва тарғиб этиш, ёшларни инсонпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойили асосида амалга ошираётган ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Ифторда сўзга чиққан Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) раиси Н.Маенза бир неча кун аввал Ўзбекистонга бориб, расмийлар, фуқаролик жамияти вакиллари ва диний етакчилар билан учрашиш имконига эга бўлганини маълум қилди.

– Ўзбекистон сўнгги тўрт йил ичида қандай ижобий ва сезиларли ўзгаришларга эришганини ҳамда диний эркинлик учун янада очиқ шарт-шароитлар сари интилаётганини кўришдан мамнун бўлдим, - деди комиссия раҳбари. - Диний ташкилотларни рўйхатга олиш, диний эътиқод эркинлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича давом этаётган мулоқотлар бизни руҳлантирди. Ўзбекистон ҳукумати билан йўлга қўйилган мулоқот мамлакатнинг ислоҳот ва ўзгаришларни янада илгари суриш йўлида катта мақсадни кўзлаганини кўрсатди. “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумида иштирок этиш учун май ойида Ўзбекистонга бўладиган навбатдаги сафаримни интиқлик билан кутмоқдаман.

Шимолий Америка Ислом ҳамжамияти собиқ президенти, доктор С.Саййид Ўзбекистон асрлар давомида маърифий Ислом марказларидан бири, саҳиҳ ҳадислар тўплами муаллифи, Ислом илоҳиётчиси Имом ал-Бухорий туғилган маскан бўлиб келганини қайд этди. У Америкада шаклланаётган мусулмон жамияти Ўзбекистон билан ўзаро алоқаларини кенгайтириши зарур эканлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, Шимолий Америка Ислом ҳамжамияти собиқ раҳбари АҚШда Мериленд штатидаги Индонезия Мусулмон жамияти ассоциацияси (ИМАМ) Ислом маркази ёки Туркия ҳукумати кўмагида ташкил этилган Диёнат марказига ўхшаш Ўзбекистон Ислом марказини ташкил этиш таклифини илгари сурди.

Глобал фаолият институти (IGE) раҳбари К.Зейпл ушбу тадбирга таклиф этилгани учун миннатдорлик билдирар экан, бир неча дин вакиллари ўзаро аҳилликда яшаётган Ўзбекистон тажрибаси бошқа мамлакатларга диний эркинликларни таъминлаш модели сифатида ўрнак бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

– Шунинг муносабати билан 2022 йил май ойида Глобал фаолият институти Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумини ўтказишни мўлжалламоқда, - деди у. - Тадбир дунёга Ўзбекистон мусулмонлар ва насронийлар, биринчи навбатда, руҳонийлар ва имомлар ўртасидаги конфессиялараро мулоқот ўрнатилган давлатнинг намунаси эканлигини яна бир бор намоён этади. Бундан ташқари, халқаро форум давомида олим ва экспертлар диний саводхонликни ошириш, эътиқод эркинлигини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон ислом меъморчилиги масалаларини ҳам муҳокама қилишади.

Диний эркинлик бўйича собиқ махсус элчи Д.Саперштейннинг фикр билдиришича, “Ўзбекистоннинг бой мусулмон, насроний ва яҳудий тарихи борлигини бир дастурхон атрофига турли динлар вакилларини тўплаган мазкур ифторлик тадбири яна бир бор тасдиқлади. Биз ўзаро ҳамкорлик қилсак ва биргаликда ишласак, эзгуликларни бир-биримиз билан баҳам кўрсак ёрқин ва янги келажакни яратамиз”, деди у.

Тадбир доирасидаги ўзаро суҳбат чоғида Америка Қўшма Штатларидаги энг қадимий масжид – “Масжит Муҳаммад” имом-хатиби Толиб Шариф ушбу ифторлик алоҳида ва ғоят муҳим воқеа бўлганини, чунки ушбу тадбир муқаддас Рамазон ойида Исломнинг инсонпарварликни илгари сурувчи дин эканлигини яна бир бор намоён этганини таъкидлади. “Кўп асрлик тарихи Ислом тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлган Ўзбекистон имом-хатиблари билан учрашишдан жуда мамнун бўлдим. Бундай учрашувлар икки давлат имом-хатиблари ва уламолари ўртасида ўзаро фикр алмашиш имконини бермоқда. Ўзбекистон ҳукуматининг бу йўлда ташлаётган муҳим қадамларини ҳам олқишлашни истар эдим. Ўзбекистон миллатлараро ва динлараро тотувлик гуллаб-яшнаган дунёвий давлатнинг намунаси бўлиб қолмоқда”, деди Америка масжиди раҳбари.

Ўз навбатида, етакчи таҳлилий марказ ҳисобланадиган АҚШ Тинчлик институти (USIP) эксперти, Давлат департаментининг диний озчиликлар бўйича собиқ махсус маслаҳатчиси Нокс Темза ҳам Ўзбекистонда диний эркинликларни таъминлаш борасида салмоқли муваффақиятларга эришилганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, “Президент Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда қонунчилик, диний ташкилотларни рўйхатга олиш соҳасида жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Бундан атиги беш йил аввал ақл бовар қилмайдиган ишларнинг аксарияти бугунги Ўзбекистонда ҳақиқий воқеликка айланди. Мен эса Ўзбекистоннинг келажакда бундан ҳам юксак муваффақиятларга эришинини кутиб қоламан”, деди у.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла ҳазратлари

— Баъзи бировлар эҳсон қилаётганда қўйни уйда сўймасдан, тайёр сўйилган ҳолда бозордан олиб келиб, эҳсон қилади. Бу эҳсонга ўтадими? Бозорда қандай сўйилгани номаълумку?

— Агар қилинаётган эҳсон ақиқа маросими бўлса, унга бозордан гўшт олиб келиш дуруст бўлмайди. Балки ақиқа нияти билан бир қўйни олиб келиб, сўйиш керак. Агар маросим ақиқа ва қурбонликдан бошқа бўлса, бозордан гўшт олиб келиб, уни одамларга пишириб ёки хомича тарқатиш мумкин. Бу ишни қилган одам савобга эришади. Албатта, гўштни ишончли, таниган-билган қассобдан олиш керак.

 

Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов

Видеолавҳалар

Top