muslim.uz
Яхшиликка ташаккур айтиш (Аудио)
Буюк Британия мусулмонлари сони 3 миллиондан ошди
Буюк Британия қироллиги миллий статистика бюросининг хабарига кўра, мусулмонларнинг сони 2019 йил якуни бўйича 3 миллион нафардан ошган.
Лондоннинг баъзи қисмларида мусулмонлар аҳолининг 50 фоизини ташкил этиши таъкидлаанган. Ҳолат шу даражада қолса, мазкур жойларда яқин ўн йилликда мусулмонлар аҳолининг аксариятини ташкил этиши айтилган.
Расмий маълумотларга асосан, Англия, Шотландия ва Уэльснинг мусулмон аҳолиси 3 363 210 нафар, яъни аҳоли умумий сонининг 5,9 фоизидир. Бу ҳақда The Sun маълумот берган (https://azon.uz/content/views/buyuk-britaniyada-musulmonlar-soni-rasma).
2018 йил маълумотларича Лондонда 1,26 миллион нафар Исломга эътиқод қилувчилар яшаган, бу пойтахт аҳолисининг 14,2 фоизидир.
Мусулмонлар сони ортар экан, христианлар сони камайиб бормоқда. Сикхлар, яҳудийлар ва буддистларнинг сони аввалги даражада қолган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Террорчи ташкилотлар тарғиботининг интернет имкониятларидан бузғунчи мақсадларда фойдаланиши
Ҳозирги глобаллашув даври маънавий тарбияни янада бойитиш, ёшларни ғаразли ғоялар таъсиридан ҳимоялашни тақозо этмоқда.
Ёш авлоднинг истиқболини, ёрқин келажагини истайдиган ҳар бир ота-она тарбия масаласига жиддий эътибор бермоғи зарур.Ўсиб келаётган ёш авлодни диний – миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида ўз халқи, Ватанига меҳр-садоқат туйғусини кучайтириш, уларни хар-хил бузғунчи кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиш, муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир.
Глобал ахборот тизимидаги хабарларни «фильтрсиз» қабул қилиш оқибатида ёшлар онги заҳарланмоқда.
Интернет сайтларидан тарқатилаётган хар хил ёт ғоялар ва ахборотларни ёшлар томонидан қабул килинаётганлиги ва унинг оқибатлари жаҳондаги барча мамлакатлар халқларини ҳам ташвишга солмокда.
Интернетданолинганнарсатўғри, ишончливазарарсизэканинибилишкерак. Яхши-ёмоннингфарқига бормаган ёшлар интернет орқали тарқатилган ҳар қандай маълумот-хабарларни ҳақиқат деб қабул қилаётгани жиддий хавотирга солади.
Ислом таьлимоти бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Ҳаммамизга маълумки, сўнгги йилларда динни ўзларига ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар қонини ноҳақ тўкиш каби жиноятларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.
Кейинги пайтларда интернет билан боғлик бузғунчиликлар, глобал тармокдан қабиҳ мақсадда фойдаланаётганлар кўпайиб бормоқда. Айниқса, террорчи ташкилотлар залолатга бошловчи электрон нашрлар ва видеолавҳалар кенг ёйишмоқда ва ёшларни ўз домига тортмоқда.
Яна ушбу террорчи ташкилотлар ёшларни ўз тузоқларига илинтиришда интернетдан усталик билан фойдаланмоқда. Ўзларини «яқин дўст» ёки «ҳидоятга чорловчи» сифатида танитиб, ёшларни тўғри йўлдан чалғитмокда. Аслида, уларнинг дин ва шариат ҳақида умуман илмлари йўқ, фақатгина тўда бошидан ёдлаб олганларини такрорлашдан нарига ўтмайдилар. Бошқа томондан қараганда, улар бу жоҳиллиги билан бошқаларни ҳам жар ёқасига тортаётгани ва кимнингдир ноғорасига уйнаётганини билмайдилар. Бундайлар аввал дину диёнат, ибодат, жаннат ҳақида турли жозибали сўзларни гапириб, ғўр ёшларни йўлдан уриб, охир-оқибатда, разолат қурбонига айлантирмоқда.
БугунгикундаИнтернет тармоқларидан халқаро террористик ва экстремистик кучлар ҳам фаол фойдаланишмоқда. Айниқса, ғоявий ва диний сохта ақидаларни тарқатишда бир неча ўнлаб хорижий мессенжер ва тармоқлар жиноятчиларга қўл келмоқда.
Жумладан, уларорасида Telegram, Viber, WhatsApp ҳамда Skype тармоқлари энг кўп оммалашган. Бу тўғрида Россиянинг «Известия» газетаси хабар тарқатмоқда.Унга кўра, ИШИД жиноятчилик тўдаси бир неча минглаб россияликларни айнан шу тармоқлар орқали ўз оқимига тортган.
«Интернет ҳаммагаўзхоҳишигакўрахизматкўрсатади. Террорчилар турли руҳий ва моддий рағбатлантириш орқали интернет фойдаланувчиларнинг ишончини қозонмоқда. Улар ёлғон иддаолари билан ишончга киришга харакат қилишмоқда.
Бизлар албатта ёшларимизни ёт унсурлардан ҳимоя қилиш учун интернет оламидан тўғри фойдаланишга, китобхонликка ёшларни қизиқтиришимиз керак.
Авазбек Тўраев
Норин тумани “Қурбон ота” жоме
масжиди имом хатиби
Тараққиёт кушандаси - коррупция
Инсон зоти борки, тиним билмай тараққиёт сари одимлайди. Аммо тараққиёт ўз-ўзидан, кенг ва равон йўлдан бориб етиладиган манзил эмас. Бу йўлда одамзотга ғов бўладиган, оёғидан тортиб, чалғитадиган иллатлар ҳам бор. Шундай хатарлардан бири бу --коррупциядир.
Тилимизга оид луғатларда ёзилишича, коррупция лотинча сўз бўлиб, “бузиш”, “айниш” деган маъноларни англатади ва бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлари мақсадида фойда олиши, деб изоҳланади. Коррупциянинг энг кенг тарқалган турларига порахўрлик, фирибгарлик ва товламачилик киради. Бундай жиноятларнинг содир этилиши иқтисодиётни заифлаштириб, бошқарувни издан чиқаради. Фуқароларни давлат бошқарувига нисбатан ишончини поймол қилиб, илм-фан, меҳнат орқали ҳалол йўл билан мақсадга эришишга тўсқинлик қилади.
Бу иллатга ер юзидаги барча давлатлар ўз ҳудудидаги ҳолат ва шароитдан келиб чиқиб турли усулларда кураш олиб борадилар.
Мамлакатимизда ҳам бу турдаги жиноятчиликни олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожатномасида барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш, ватанимиз равнақи ва халқимизнинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан ғов бўлаётганини алоҳида тилга олинди. Чунки бу иллатни йўқотмагунча ҳеч қандай иқтисодий, сиёсий ва маънавий юксалиш бўлмайди.
Инсон зотини бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фаровон ҳаёти ҳақида қайғурадиган муқаддас динимиз таълимотларида ҳам коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб бориш лозимлиги такрор-такрор таъкидланган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз инкор этиладиган нолойиқ ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар бунга қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан қайтарсин. Аммо мана шу қалби билан қайтаргани иймоннинг энг заифидир”, деганлар.
Ояти карима ва ҳадислардан келиб чиқадиган хулоса битта, яъни бу иллат бевосита иштирокчиларнинггина зиёни эмас, балки бутун қавм, бутун жамиятни зараридир.
Демак, коррупция ва порахўрликка қарши ҳар биримиз курашмоғимиз шарт. Бунинг учун бизлар қонун ва давлат ҳимоясидамиз.
Маъруф Алоходжаев
Наманган шаҳри “Абдулқодир қори” жоме
масжиди имом хатиби
“Ана шу бармоқлар...”
Асмаъий айтади “Қутайба ибн Муслим туркларга қарши ҳарбий юриш чоғида масалаҳатлашиш учун қўшиннинг обрўли кишиларидан бўлмиш Муҳаммад ибн Восеъ раҳимаҳуллоҳнинг қаердаликларини сўради.
“У киши анави ўнг тарафда камонлари устида ўтирганча, кўрсаткич бармоқларини самога кўтариб дуо қилмоқдалар” дейишди. Шунда Қутайба “Ана шу бармоқлар мен учун юз мингта ялонғочланган қиличдан ва паҳлавон йигитлардан кўра маҳбуброқдир” деди.
Муҳаммад ибн Восеъ раҳимаҳуллоҳ катта тобеинлардан бўлиб, тақво, илм, ибодат, зоҳидликда жуда машҳур бўлганлар. У киши риёдан сақланиш учун ибодатларини яширардилар.
Кексайиб қолган бўлсаларда Қутайба ибн Муслимнинг қўшини билан бирга ҳарбий юришда иштирок этаётган эдилар.
Қутайба у кишининг бир четда ўтириб дуо қилаётганларини кўргач, ушбу дуо ижобат бўлиши ва қўшин ғолиб келишидан умидвор бўлиб, юқоридаги гапини айтган эди.
Аллоҳ таоло Муҳаммад ибн Восеъни ҳам, Қутайба ибн Муслимни ҳам раҳматига олсин!
“Солиҳлар ва солиҳалар, зоҳидлар ва зоҳидалар
ҳаётидан минг бир қисса” китоби асосида
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади