muslim.uz

muslim.uz

Танловга!

Қуръон шундай мўъжизавий китобки, барча инсонларни ҳидоятга бошлаш билан бирга, уни тиловат қилувчи ва уни тинглагувчи учун ўқиган ҳар бир ҳарфига 10 та ҳасанот ёзилади. Ҳар бир ҳасанот эса 10 баробардан 70 баробаргача кўпайтириб берилади.

  Энди, бундай савоблар Рамазон ойи келиши билан икки баробар қилиб кўпайтириб берилади. Чунки, бу ойда банда гуноҳлардан тийилиб, Роббиси рози бўладиган ишлар билан машғул бўлади. Бу ойда қилинадиган фазилатли ишлар жуда кўп бўлса, улар ичида энг афзалларидан бири Қуръон тиловати ҳисобланади. Шу сабабдан, барча мусулмонлар бу ойда кўпроқ вақтларини Қуръон билан ўтказишга ҳаракат қиладилар ва бу борада кўпроқ хатм қилиш учун ўзаро мусобақалшадилар.

 Қуйида ушбу «Ажр ва савоблар» мусобақасида ўзиб кетишда сизга ёрдам берадиган баъзи бир йўлларни келтирамиз.

 Қуръони Карим тақрийбан 600 саҳифа бўладиган бўлса, уни 30 кун Рамазон ойига бўлиб чиқсак, бир кеча кундузда 20 саҳифага тўғри келади. Энди, бу 20 саҳифани бир кунлик 5 вақт фарз намозларига бўлсак, ҳар бир намоздан олдин 4 саҳифадан тиловат қилиш лозим бўлади. Буни намоздан олдинми, кейинми фарқи йўқ. Ўзингиз учун қулай бўлганини танлашингиз мумкин.

  Бу билан сиз бу ойда бир маротаба Қуръони Каримни тўлиқ хатм қилишингиз мумкин.

  Лекин, сиз бу ойнинг ярми ўтиб кетдику дейишингиз  мумкин?  Аммо, қолган кунларда ҳам Қуръони Каримни хатм қилишингиз мумкин.

  Мисол учун: Энди бугундан бошлаб, ҳар бир намоздан олдин ва кейин 4 саҳифадан тиловат қилишингиз керак бўлади.

Аллоҳ таоло бу ойда фазилатли амалларни бажаришга барчамизни муваффақ айласин.

 

Тошкент Ислом институти талабаси

Муҳаммад Али Муҳйиддин

vendredi, 24 mai 2019 00:00

Набулсий айтадилар...

 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган: 

يَسْأَلُهُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ كُلَّ يَوْمٍ هُوَ فِي شَأْنٍ

 “Осмонлар ва Ердаги (барча) жонзот (ҳожатларини) Ундан сўрар. Ҳар куни У (тинимсиз) фаолиятдадир” (Ар-Роҳман сураси, 29-оят).

Ҳа, Аллоҳ таоло ҳар куни тинимсиз фаолиятдадир. Гуноҳни кечиради, ғамни аритади, ташвишни кетказади, синиқ кўнгилларни шод қилади, камбағални бой қилади, адашганни ҳидоят қилади, қаёққа боришини билмай ҳайрон бўлиб турган кимсага йўл кўрсатади, қийналганга ёрдам беради, очни тўйдиради, ялонғочни кийинтиради, беморга шифо беради, балога учраганга офият беради, тавба қилувчининг тавбасини қабул қилади, яхшилик қилувчига мукофот беради, мазлумга нусрат беради, золимни хонавайрон қилади, авратни тўсади, хавфни кетказиб, омонлик беради, баъзи қавмларнинг даражасини кўтаради, баъзи қавмларнинг даражасини туширади. 

***** 

Аччиқ ҳақиқат ёқимли ваҳм (гумон, хаёл, тасаввур)дан минг марта яхшидир. 

***** 

Бахт-саодат мол орқали эмас, Аллоҳ азза ва жаллага боғланганигда (Унинг ибодатида бардавом бўлганингда) келади. Агар Аллоҳ таолонинг бандаларига яхшилик қилсанг, Аллоҳ Шакур (бандасининг оз амалига кўп мукофот берувчи)дир. У Зот сенга кўп неъмат ато этади.

***** 

Осмонлар ва ер ҳақида тафаккур қилиш Аллоҳни танишнинг энг қисқа йўли ва Аллоҳ таолонинг маърифати сари кирадиган энг катта эшикдир. 

***** 

Тавозеънинг аломати – ҳаққа бўйин эгишинг, уни кичик боладан эшитсанг ҳам қабул қилишингдир.

 

Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг мавъизаларидан

Нозимжон Иминжонов таржимаси

 Иймонли кишиларнинг бутун борлиғини муборак Рамазон ойининг шукуҳи тўла қамраган онлар. Масжидларимизда Аллоҳнинг муқаддас Каломи хатм қилинмоқда. Қалблари Қуръонга ташна мўминлар жомеларда қоим бўлиб, илоҳий каломга сомеъ бўлмоқдалар.

Бугун 24-май, муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 19-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 24.05.2019 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

 

  1. “Тўхтабой” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор  тумани, Фаробий кўча, 13-уй. Телефон: +71 244-55-93, +91 132-50-59, 99.482-52-98)

Имом-хатиб: Шарифов Зокир

Қори: Абдувосиев Муҳаммадносирхон, Бузурукхонов Саидаълохон, Отаханов Адхамжон

 

  1. “Иброҳимбой ва Орифжонбой” жоме масжиди. (Олмазор тумани, «Гузар боши» маҳалласи, Ҳуррият кўчаси 23-уй. Тел. :+ 90 935-56-38, +97 719-10-30)

Имом-хатиб: Холмирзаев Элмурод

Қорилар: Матёқубов Исмоил, Аъзамжонов Абдулҳафиз, Анваров Элёрбек

 

  1. “Носирхон”жоме масжиди. (Чилонзор тумани, катта Дўмбирабод маҳалласи, Наққошлик кўчаси, 56-уй. Тел:+71 279 72 54, +97 477-14-62)

Имом-хатиб: Уразимбетов Худоёр

Қорилар: Тожиддинов Ҳабибуллоҳ, Нематов Сулаймон, Шодиев Юсуф

 

  1. “Собитхон ҳожи” жоме масжиди. (Чилонзор тумани, Ҳ.Қодирий 3-тор кўчаси 19-уй. Тел: +98 367-08-78, +90 316-61-00)

Имом-хатиб: Рустамов Эргаш

Қорилар: Юсупов Носирхон, Жалолхонов Музаффархон

 

  1. “Қатортол” масжиди. (Манзил: Чилонзор тумани, Машраб 1-тор кўчаси, 2а-уй. Тел. : +71 216-14-18, 90.993-16-68)

Имом-хатиб: Орзиев Ҳамидуллоҳ

Қори: Холиқов Мансур, Қамбаров Иқболжон

 

  1. “Ҳасанхон қори ” жоме масжиди. (Чилонзор тумани, Оқтепа майдони, Лутфий кўчаси 25а-уй. Тел: +71 278 57 84, +90 937-23-40, 90 904-19-28)

Имом-хатиб: Маҳкамов Зикруллоҳ

Қорилар: Турсунов Аббос, Бабажанов Отабек, Ғофуров Рустамжон

 

  1. “Чўпон ота”жоме масжиди. (Учтепа тумани, Кўҳна Чўпон ота маҳалласи 13-мавзе. Тел.:+998 71 275 25 31, +90 999-42-34, 95.197-94-45)

Имом-хатиб: Боймуродов Қувондиқ

Қорилар: Азимбоев Валихон, Зоҳидхонов Абдулборийхон

 

 

  1. “Доруссалом” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Ўзбекистон маҳалласи Қушқўнди кўчаси 8-уй. Тел.: +94 644-11-66)

Имом-хатиб: Абдуқодиров Муҳаммадраҳим

Қорилар: Рузиев Шаҳбоз, Каримбердиев Ғовсиддин, Хусниддинов Ниъматуллоҳ

 

  1. “Имом Ҳасан” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани,Ибн Сино 2-мавзеси, “Шодлик” маҳалласи, 2а-уй. +998 71 218 63 57, +94 631-11-22)

Имом-хатиб: Даминов Маҳмуд

Қори: Юсупов Иноятуллоҳ, Махмудхонов Мухаммад Исохон, Валиев Абдулазиз

 

  1. “Султон ҳожи” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Шофайзи маҳалласи, Учқўрғон 1-тор кўчаси 2-уй. Тел.:+998 90 941-96-64)

Имом-хатиб: Раҳимов Абдуллоҳ

Қорилар: Охунжонов Абдулҳай, Қосимов Умар, Нурмаматов Шермуҳаммад

 

 

11. “Яҳё қори” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани,“Обиназир” маҳалласи, Шомаҳмудов кўчаси 50-уй. Тел.:+90 949-25-93)

Имом-хатиб: Умуртоев Дилшодбек

Қорилар: Қосим Абдуллоҳ, Тўлаганов Хожи Акбар, Норимов Хусниддин

 

 

12. “Мунаввар қори” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Илғор маҳалласи, Алоқа кўчаси 30-уй. Тел.: +998 71 242 01 32, 99.890-25-55)

Имом-хатиб: Муллабоев Абдулқодир

Қорилар: Ташмухаммедов Баходир, Турғунбоев Абдулло, Хакимжонов Мухаммад

 

13. “Ҳасанбой” жоме масжиди. (Юнусобод тумани,  Ориф Соипов кўчаси 10 уй.  Тел. :+998 71 224 70 89, +90 920-63-43, +95 194-19-78)

Имом-хатиб: Усмонов Абудуманнон

Қорилар: Муталибжонов Мухаммадаюб, Ҳусанов Қодир 

 

14. “Қуддуси шариф”жоме масжиди. (Сергели тумани, Қипчоқ кўчаси 66-уй.  Тел.: +998 71 257 40 66, 90.952-28-87)

Имом-хатиб: Мўминов Нўмон

Қорилар: Иноғамов Ислом, Ҳасанов Улуғбек

 

15. “Ҳазрати Али” жоме масжиди. (Учтепа тумани, Назарбек кўчаси, 32-уй. 79, 20, 114, 87 автобусларнинг “Чевар” бекати.  Тел.:+71 274-71-11, +97 732-48-48)

Имом-хатиб: Шарифов Салоҳиддин

Қорилар: Хамидхўжаев Нурмуҳаммад, Обидов Аббосхон, Иззатиллаев Файзулло

 

16. “Абдуллоҳ ибн Ҳузофа”жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Эски жар ариқ маҳалласи, Кўксарой кўчаси 32а-уй. Тел.: +71 218 02 35)

Имом-хатиб: Рустамжонов Абдуллатиф

Қорилар: Жалилов Аббосқори, Аҳмадов Ҳабибуллоҳ

 

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг, азизлар!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

Янги Зеландиянинг Марлборо шаҳрида қад ростлаши кутилаётган ушбу исломий марказ, аввало мусулмонларни тинч-хотиржам ибодат қилишларини таъминлашни ўз олдига мақсад қилган. Бу ҳақда марказ ташкилотчиларига таяниб IQNA агентлиги маълум қилди.

Ушбу марказ исломий билимлар бериш билан бир қаторда, вақтинча қўнимгоҳ вазифасини ҳам бажаради. Минтақадаги мусулмонларнинг кўпчилигини бошқа юртлардан кўчиб келган муҳожирлар ташкил этмоқда. Улар шаҳарда истиқомат қилиш ёки бошқа жойга кўчмоқчи бўлсалар, вақтинча ушбу марказда қўним топишлари мумкин.

Ташкилотчилар марказ фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш учун шифокор ва ўқитувчи каби мутахассис мусулмонларни ишга таклиф этмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дубай амирлиги авиакомпанияси маъмурияти Ийд-ал-Фитр муносабати билан дунёнинг бир қанча шаҳарлари йўналишлари учун авиачипта нархларини арзонлаштирганини маълум қилди. Ушбу акция эконом-класс ва бизнес-класс тарифларини ўз ичига олиши қайд этилган.

Акция талабига кўра, авиачипталар 2020 йилнинг 29 февралигача, саёҳат қилиш учун жорий йилнинг 30 майгача брон қилиниши керак. Ушбу акция доирасида Париж, Токио, Қувайт, Лондон, Брисбен, Бангкок, Касабланка, Жидда, Истамбул ва Лос-Анжелес шаҳарларига чегирма асосида учиш мумкин.

Шунингдек, кимдир Emirates Holidays орқали брон қилмоқчи бўлса, 2435 дирҳамга 4 юлдузли меҳмонхонада уч ҳафта истиқомат қилиши мумкин. Ресторанлар учун 50 фоизгача чегирма тақдим этилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top