muslim.uz

muslim.uz

— Маҳалламизга одам сочлар эвазига ошхона буюмларини алмашадиган одамлар келади. Биз уйда тўпланиб қолган сочларимизни бериб, ўша буюмлардан олганмиз. Лекин ўғлим, бундай қилиш гуноҳ, деяпти. Бу ҳақда шариатимизда нима дейилган?

— Шариатимизда одам аъзоларининг савдосидан қаттиқ қайтарилган. Агарчи у ўлик тана ёки кесиб олинган соч ёки тирноқ бўлса ҳам. Одам аъзоси қандай ҳолда бўлмасин унинг савдоси ножоиздир. Шу ўринда бозорларда кенг кўламда сотилаётган “парик”ларнинг ҳукми ҳам нима бўлиши ҳақида ҳам савол келиб чиқади. Агар парик одам сочидан таёрланган бўлса, (баъзилари шундай ҳам экан) уни тақиш юқорида айтиб ўтганимиздек, мумкин эмас. Агар беморлик ёки бирор сабабдан сочи тўкилган бўлса ҳам. Агар сунъий нарсалардан ёки ҳайвонлар юнги ёки жунларидан бўлса, уламолар бунга рухсат берган.

Раддул мухтор соҳиби Ибн Обидин (инсон сочи) сўзининг давомида “Инсон сочидан фойдаланиш умуман жоиз эмас. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин”, деган ҳадисларига биноандир. Аёллар сочларининг ўримларини зиёда қилиши учун туянинг юнгидан улаб олсалар жоиз” деган.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам масжидда саҳобалари билан ўтирганларида бир аъробий кириб келди ва деди: “Эй Аллоҳим! Менга ва Муҳаммадга раҳм қил. Бошқаларга биз билан бирга раҳм қилма!”.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар: “ Ўзингни тошдек қаттиқ тутдинг, кенг нарсани тор қилиб қўйдинг-ку!”.
Сал ўтиб у аъробий масжиднинг бир бурчагига бориб бавл қила бошлади. Саҳобалар уни қайтариш учун унга қараб югуришди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга: “ Унинг бавлини тўхтатманглар. Қўйинглар ўз ҳолига!-дедилар. Аъробий ишини тугатгач Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам у бавл қилган жойга ишора қилиб: “Унинг устидан бир пақир сув қуйиб юборинглар”, дедилар. Сўнгра уларни жамлаб Аллоҳ томон даъват қилишда керак бўладиган буюк дарсни бердилар:
“Сизлар енгил қилиш учун юборилгансиз, оғир қилиш учун эмас”.

Биринчи дарс:
Бир киши шариатга мухолиф бўлган мақтов билан сени мақтаса уни қабул қилма. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам аъробийнинг: “Эй Аллоҳим! Менга ва Муҳаммадга раҳм қилгин. Бошқаларга биз билан бирга раҳм қилма!”, деган сўзларидан рози бўлмадилар. Аллоҳнинг раҳмати кенг эканлигини, ҳеч кимга уни торайтириш ҳаққи берилмаганини тушунтирдилар.

Ибн Ҳониъ Андалусий Андалусда Ҳожиб Мансурнинг ҳузурига кириб деди: “Қадарнинг истагани эмас, сенинг истаганинг бўлади. Сен ҳукм қил, сен Воҳид ва Қаҳҳорсан. Сен гўё пайғамбар Муҳаммадсан. Сенинг ёрдамчиларинг гўё ансорлардир!”.
Ҳожиб Мансур уни дарралашга амр қилиб деди: “Аллоҳга қасамки, бундан сўнг сен билан мен битта заминда яшамаймиз”. Сўнгра уни Мағрибга сургун қилди.

Иккинчи дарс:
Инсон ўзи ўрганиб қолган нарсаларга, шароитга ва табиатга мослашиб қолади. Юқоридаги аъробий ҳожати қистаган жойда ҳожат қилишга ўрганиб қолган эди. Набий алайҳис салом унга юмшоқлик ва сокинлик ила муомала қилдилар. Ваҳоланки, у зот саҳобаларини тарбия топиб пишиб етилиши учун тойилганларида адабларини бериб турар эдилар. Мисол учун ансорлардан бир кишининг қўлидаги тилла узугини ечиб олиб ерга улоқтирган ва унга шундай деган эдилар: “Сизлардан бировингиз дўзахдан бўлган чўғни олиб қўлига тақиб олади-я!”.
Инсонлар билан муомала қилаётган пайтда уларнинг табиатлари ва одатларини билиб олинг.

Учинчи дарс:
Ақлли инсон ишнинг оқибатини билиб сўнгра энг зарари озини танлайди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни уни бавл қилишдан тўхтатгани йўл бермадилар. Чунки бу зарар эди. Агар улар тўхтатишганда у кийимларини нажас қилар эди. Сўнгра масжиднинг ҳам кўпроқ қисмини нажас қилар эди. Бу Аллоҳ томон даъват қилаётганлар учун буюк асосдир. Бир зарардан ман қилиш бошқа каттароқ зарарга олиб бормаслиги лозим.

Тўртинчи дарс:
Сиз енгил қилиш учун юборилгансиз, оғир қилиш учун эмас! Аллоҳ таоло қилич билан очилмайдиган қалбларни юмшоқлик билан очади. Қаттиққўллик ва шиддат билан ҳидоят топмаган инсонларни юмшоқлик ила ҳидоят қилади. Гуноҳкор инсон агар даъватчида муҳаббат ва шафқатни кўрмаса нима нарса уни гуноҳни тарк қилишга ундайди?! Қаттиққўллик ва қўполлик билан қилинган мавъиза кўпинча кишиларни гуноҳ ва саркашликда бардавом бўлишларига сабаб бўлади. Бизнинг вазифамиз инсонларни Аллоҳ томон олиб боришдир. Уларнинг қадамларини йўлга қўйиб қўйишдир. Биз Аллоҳ билан бандалари ўртасида туриб олмаслигимиз лозим!

Абдулқодир Самарқандий

 

Анас розияллоҳу анҳу ёш болалар олдидан ўтаётиб уларга салом бердилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ёш болаларга салом берганлари ҳақидаги ҳадисни айтдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшларга бўлган муносабатлари ўзгача эдилар. Айниқса ёш болаларга нисбатан жуда хам мехрибон бўлиб, чиройли муомала қилардилар. Ҳатто ёш болаларнинг олдидан ўтсалар уларга биринчи бўлиб ўзлари салом берганлар. Пайғамбаримиз алайҳисаломнинг бу даражадаги олийжанобликларидан бутун инсоният ўрнак олиши лозим.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги «Зиё» медиа марказининг онлайн радиоканали синов режимида ўз фаолиятини бошлади.

Онлайн радиоканални www.fm.ziyo.uz ҳаволаси орқали тинглаш мумкин бўлиб, айни пайтда кўпсонли тингловчилар юкламаси текширувдан ўтказилмоқда. Шу боис, ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшишни истаган барча қизиқувчилардан синов жараёнида фаол иштирок этишлари сўраб қолинади.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати

jeudi, 05 novembre 2020 00:00

Эй одам... (Аудио)

 

Матнни oлий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган

Мақолалар

Top