Рамазон

Рамазон ойида овқатланиш тақвими

Муҳтарам муштарий! Қадимий табобат қўлёзмаларида мавжуд бўлган Рамазон ойида овқатланиш тақвимини биз замон шароитига мослаб қайта туздик ва такроран эьлон қилмоқдамиз. Мазкур тақвимни илк бор эълон килганимизда сиз азизлардан жуда кўп миннатдорчилик мактубларини олган эдик. Сабаби, тақвимга кўра таом тановул қилганлар ўз саломатликлари борасида ниҳоятда яхши ижобий натижаларга эришганлар.

Буюк табиб Ибн Сино “касаллик оғиздан киради”, деган эканлар. Дарҳақиқат шундай. Инсон онадан соғ туғилади, касаллик вақт ўтиши билан пайдо бўлади. Табиийки нотўғри овқатланиш инсон умрининг қисқаришига, турли касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Ҳар йил бир марта келадиган Рамазон ойида рўза тутиш овқатланишни тартибга солиш ва баданни тозалашнинг энг муҳим тадбирларидан бири. Яна шу Рамазон ойининг ҳар йили ўн кун олдин қелиши ҳам инсониятнинг ҳар йили бошқа-бошқа вақтларда, фаслларда ўз баданини тозалаш имкониятига эга бўлишини кафолатлайди.

Хўш, энди шу Рамазон ойида рўза тутишда биз тўғри йўлдамизми? Мутлақо!! Ана шу сабаб, биз қадим табобатимизга мурожаат қилдик. Қадимдан Рамазон ойида овқатланишга қай даражада эътибор қилингани-ю, шу ойда қандай амаллар муҳим аҳамият касб этгани ҳақида баҳоли қудрат анча катта маълумотга эга бўлдик.

Аждодларимиз Рамазон ойида ниҳоятда кам овқатланишган. Улар одатда бир пиёла сув ёки сут, бир оз хурмо, бир парча нон билан кифояланганлар. Бу ойда танага дам бериш расм бўлган. Табобат нуқтаи назаридан бу инсон умрини узайтирувчи энг муҳим омиллардандир. Ҳар ҳолда аждодларимиз биздан кўра эътиборлироқ, батартиброқ десак хато қилмаган бўламиз назаримда. Чунки улар Рамазон ойидан бошқа ойларда ҳам тўғри овқатланишган. Узоққа борманг яқин 1930–940 йилларда ҳам 100 ёшга етгандар анча бисёр, 80–90 ёшлилар ҳар қадамда учрар эдилар. Ҳозир-чи? 80 ёшга кирганлар бармоқ билан санарли. Бугунги авлоднинг овқатланиши ниҳоятда «зўр». Аллоҳга шукроналар бўлсинки, дастурхонларимиз тўкин-сочин. Фаровон турмушимиздаги тўкин-сочинлик турли касалликларни келтириб чиқармоқда. Аралаш-қуралаш, биринчнси суюқ, иккинчисига қуюқ (шўро замонаси “столовой”ларидан мерос) овқатланишлар ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.

Нафсимизни тийиш, рисоладагидек овқатланишни ўзимизга эп кўрмадик. Айтгандай, кимўзарга меҳмондорчиликлар авж олди-ю, келадиган меҳмоннинг соғлиғи билан ишимиз бўлмай қолди. Бу ҳол айниқса Рамазон ойлари авж олди. Баъзи ҳамшаҳарларимиз учун бу ойни мен “овқат байрами” деб атаган бўлардим. Рўзадорлар уйига кирсангиз бутун оила овқат тайёрлаш тараддудида. Ҳамма банд. Бир неча хил овқат тайёрланади. Оғиз очилгандан кейин аралаш-қуралаш овқатланилади. Бир қултум сув билан оғиз очилади. (Аслида ундай эмас, бир пиёла сув ичилмоғи лозим. Чунки сув маълум вақт очликда емирилишни бошлаган хилтларни ювиб, ошқозон-ичакни тозалайди). Бир-икки қошиқ нишолдани нон билан еб, орқасидан шўрва ва ҳоказо... у ёғини айтиб ўтиришнинг ҳеч ҳожати йўқ...

Хуллас, биз Рамазон ойида овқатланиш тақвимини туздик. Ҳамма тадбирлар табобат қонун-қоидаларига мос ҳолда шу куннинг шароитидан келиб чиқиб, тавсия қилинмоқда. Мақсадимиз рўза тутган ҳар бир инсон ўз саломатлигини тиклаб, узоқ умр кўрсин. Бу ойда турли келиб чиқиши мумкин бўлган касалликлар чекинади, мавжуд касалликлар тузалади.

Энг муҳим тадбир баданни тозалашда бир пиёла сув. Бу ўринда “муздан тушган сув” ишлатишни ҳам тавсия қиламиз. Бир идишда сувни музсандиқда музлатасиз кейин эритасиз ва илиқ ҳолда фойдаланасиз. Ёки қайнатиб совутилган сув ичилса ҳам бўлади.

Саҳарликда ҳар кун нишолда истеъмол қилиш имкониятингиз бўлса айни муддао. Чунки нишолда баданни тозалашда ниҳоятда катта аҳамиягта эга. Фақат нишолдани кечқурун ифторликда истеъмол қилманг.

Муҳтарам мухлислар! Бизнинг тавсиямизни қандай қабул қилиш ўзингизга боғлиқ. Шароитга қараб тўғри йўл танлайсиз деган умиддамиз. Қандли диабет билан оғриган беморларнинг рўза тутмасликларини эслатиб ҳам қўймоқчимиз. Аллоҳдан Сизга мустаҳкам соғлиқ ҳамда муборак Рамазон ойи савобларидан баҳраманд бўлишингизни тилаб

Шайх Абдулазиз Мансур,

 Муҳаммад Ҳамроев


ТАҚВИМ ТАВСИЯЛАРИ

Рамазон ойнинг биринчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин бир коса ширин (шакар ёки асал кўшилган) қатиққа нон тўғраб истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ярим соат ўтгандан кейин бир пиёла қатиқ зардоби ичилади. Зардобни ҳўплаб-ҳўплаб оҳиста шошилмасдан ичасиз. Карам шўрва истеъмол қилинади.

*  *  *

Рамазон ойининг иккинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин бир коса ширин (шакар ёки асал қўшилган) қатиққа нон тўғраб истеьмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин қотган нон билан атала истеъмол қиласиз. Нонни аталага тўғраб солинг. Юмшагандан кейин истеъмол килинг. Аталага тухум солсангиз бўлади. Овқатдан кейин чой ичманг.

*  *  *

Рамазон ойининг учинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин ширгуруч истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин товуқ, қўй ёки мол гўшти ва нўхат солиб тайёрланган шўрвани нон билан истеъмол қиласиз. Шўрвага шолғом ва сабзи солинг, картошка солманг. Шўрва гўшти истеъмол қилинмайди.

*  *  *

Рамазон ойининг тўртинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин бир коса ширин (шакар ёки асал қўшилган) катиққа нон тўғраб истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин ширгуручни сариёғ билан истеъмол қилинг. Нон истеъмол қилинмайди.

*  *  *

Рамазон ойининг бешинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин бир коса ширин (шакар ёки асал қўшилган) қатиққа нон тўғраб истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин чарви ёки думба ёғида тайёрланган ҳолвайтарни нон билан истеъмол қилинади. Ярим соат ўттандан кейин бир пиёла асал ёки новвот чой ичилади. Ҳолвайтар ўрнига бир пиёла нишолда истеъмол қилса ҳам бўлади.

*  *  *

Рамазон ойининг олтинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади.

Нон билан нишолда истеъмол қилинади. Ярим соат ўтгандан кейин анжир, қовун, узум каби мевалардан бирини нон билан истеъмол қиласиз. Бундан кейин чой ичманг.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин писта (кунгабоқар) ёғида қўй ёки мол гўшти солиб тайёрланган шавла истеъмол қилинг. Шавлани нон билан истеъмол қилинг, гўштини истеъмол қилманг. Шавлага албатта қора мурч сепинг.

*  *  *

Рамазон ойининг еттинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ярим соат ўтггандан кейин пишлоқ (бринза, патир)ни нон ва кўкатлар билан, топилмаса бир коса ширин қатиқни нон битан истеъмол қилинг.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ярим соат ўтгандан кейин чучвара, манти, лағмон, норин (суюқ) каби овқатлардан бирини қора мурч сепиб истеъмол килишингиз мумкин. Бу овқатларни нонсиз истеъмол қилинг. Овқатлангандан кейин орадан бир соат ўтиб, бир пиёла ширин қатиқ истеъмол қилишингиз лозим.

*  *  *

Рамазон ойининг саккинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин сариёғ солинган ширгуруч истеъмол қилинг.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин қўй ёки мол гўшти солиб тайёрланган маставани кўкатлардан шивит, кашнич ва кўк пиёз билан қора мурч ёки қизил қалампир сепиб истеъмол қиласиз. Уйқу олидан бир коса ширин қатиқ ичинг.

*  *  *

Рамазон ойининг тўққинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин ҳолвайтар билан нон истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқа ўтгандан кейин қўй ёки мол гўшти ва нўхат солиб тайёрланган карам шўрвани нон билан истеъмол қилинг. Гўшти истеъмол қилинмайди. Уйқу олдидан бир коса ширин қатиқ ичинг.

*  *  *

Рамазон ойининг ўнинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин жўжахўроз шўрваси истеъмол қилинг.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқа ўтгандан кейин шавла (гўшти истеъмол қилинмайди) мастава каби овқатлардан бири нон билан истеъмол қилинади. Уйқу олдидан бир коса ширин қатиқ ичинг.

*  *  *

Рамазон ойининг ўн биринчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ярим соат ўтгандан кейин пишлоқ (бринза, патир)ни нон ва кўкатлар билан, топилмаса бир коса ширин қатиқни нон билан истеъмол қилинг.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин товуқ, қўй ёки мол гўшти ва нўхат солиб тайёрланган шўрвани нон билан истеъмол қиласиз. Шўрвага шолғом ва сабзи солинг, картошка солманг. Шўрва гўшти истеъмол қилинмайди.

*  *  *

Рамазон ойининг ўн иккинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқа ўтгандан кейин ловияли қайнатма шўрва, ловияли шилпилдоқ, гўшт билан қайнатиб пиширилган ловия каби овқатлардан бирини гўшти билан истеъмол қилинг.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқа ўтгандан кейин кўкатлар ва сабзавотлар билан димланган гўшт истеъмол қилинади. Орадан бир ярим соат ўтгандан кейин мевалардан бирини истеъмол қилинса бўлади.

*  *  *

Рамазон ойининг ўн учинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқа ўтгандан кейин ширгуруч сариёғ билан истеъмол қилсангиз бўлади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўттандан кейин шавлани гўшти билан истеъмол қилинса бўлади, нонсиз.

*  *  *

Рамазон ойининг ўн тўртинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўггандан кейин ҳолвайтар истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин гўштли мошкичири истеъмол қилинади. Орадан бир ярим соат ўтиб бир коса ширин қатиқ истеъмол қилинади.

*  *  *

Рамазон ойининг ўн бешинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтиб бир пиёла нишолда ёки

*  *  *

бир пиёла сут билан ўн дона хурмо истеъмол қилинса бўлади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин угра истеъмол қилинади. Бир ярим соатдан кейин мевалар, полиз маҳсулотлари истеьмол килинса бўлади.

*  *  *

Рамазон ойининг ўн олтинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтиб бир пиёла нишолдани нон билан истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқсув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтиб қатиқ солинган чучвара истеъмол қилинади.

*  *  *

Рамазон ойининг ўн еттинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин сариёғ солинган ширгуруч истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтиб қўй ёки мол гўшти солиб пиширилган шавла истеъмол қилинади. Бир ярим соатдан кейин мева истеъмол қилиш мумкин.

*  *  *

Рамазон ойининг ўн саккизинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтиб бир пиёла нишолдани нон билан ёки бир пиёла иссиқ сутни хурмо билан истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин ширгуруч сариёғ билан истеъмол қилинади.

*  *  *

Рамазон ойининг ўн тўққизинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Яна ўн дақиқа ўтгандан кейин творог билан асал ёки ширин қатиқ билан нон истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин семиз қўй гўшти солиб пиширилган нўхат шўрва истеъмол қилинади. Гўштнинг ёғини истеъмол қилманг.

*  *  *

Рамазон ойининг йигирманчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Яна ўн дақиқа ўтгандан кейин бир пиёла нишолдани нон билан истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин манти истеъмол қилинади. Мантига шивит солсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.

*  *  *

Рамазон ойининг йигирма биринчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ярим соат ўтгандан кейин ҳолвайтар истеъмол қилинади нон билан.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин қўй гўштидан димлама истеъмол қилинади. Бир соатдан кейин полиз маҳсулотлари ёки мевалар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.

*  *  *

Рамазон ойининг йигирма иккинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ярим соат ўтгандан кейин нон билан бир пиёла нишолда ёки бир пиёла иссиқ сут билан ўн дона хурмо истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин гуручли овқат истеъмол килинади

*  *  *

Рамазон ойининг йигирма учинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтиб бир пиёла нишолда ёки бир пиёла сут билан ўн дона хурмо истеъмач қилинсз бўлади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин шўрвада пиширилган чучвара истеъмол қилинади. Орадан бир ярим соат ўтгандан кейин бир пиёла ширин қатиқ истеъмол қилинг.

*  *  *

Рамазон ойининг йигирма тўртинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ярим соат ўтгандан кейин пишлоқ (бринза, патир)ни нон ва қўкатлар билан, топилмаса бир коса ширин қатиқни нон билан истеъмол қилинг.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин қўй гўшти солиб пиширилган ловияли шўрва истеъмол қилинади. Орадан бир ярим соат ўтгандан кейин қовун истеъмол қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.

*  *  *

Рамазон ойининг йигирма бешинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ярим соат ўтиб творог билан асал истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин семиз қўй гўшти ва шолғом солиб пиширилган нўхат шўрва истеъмол қилинади.

*   *   *

Рамазон ойининг йигирма олтинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ярим соат ўтгандан кейин бир пиёла нишолдани нон билан ёки бир пиёла иссиқ сутни ўн дона хурмо билан истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кеиин қўй гўштидан димлама истеъмол қилинади.

*  *  *

Рамазон ойининг йигирма еттинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ярим соат ўтиб, ҳолвайтар истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ўн дақиқа ўтгандан кейин палов истеъмол қилинса бўлади.

*  *  *

Рамазон ойининг йигирма саккизинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Орадан ярим соат ўтиб сузма билан асал ёки ширин қатиқ билан нон ёки бир пиёла нишолда истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ярим соатдан кейин мошхўрда ёки мошкичири истеъмол қилинса бўлади. Бир ярим соатдан кейин бир пиёла ширин қатиқ истеъмол қилинади.

*  *  *

Рамазон ойининг йигирма тўққизинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ярим соатдан кейин ҳолвайтар истеъмол қилинади.

Ифгорлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин тухум солиб тайёрланган атала истеъмол қилинади. Бир соатдан кейин бир пиёла иссиқ сут истеъмот қилинса бўлади.

*  *  *

Рамазон ойининг ўттизинчи куни

Саҳарлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақиқадан кейин сариёғ солинган ширгуруч истеъмол қилинади.

Ифторлик. Бир пиёла илиқ сув ичилади. Ўн дақикадан кейин манти истеъмол қилинадн. Уйқу олдидан бир коса ширин қатиқ истеъмол килиш мақсадга мувофиқ.

Эслатма: Муҳтарам муштарий! Турмуш шароитларидан келиб чиқиб, фақат юқорида кўрсатилган таомларнигина эмас, балки бошқа овқатларни ҳам истеьмол қилиш мумкин. Чой ёки бошқа суюқликларни шунингдек, меваларни овқатлангандан кейин орадан бир соат ўтиб истеъмол қилиш лозим.

“Шарқ табобати” журналидан олинди.

Read 75134 times

Мақолалар

Top