muslim.uz
Одамларни эшитиш, дардига дармон бўлиш – савобли иш
Бугун, 28 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида уламолар, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари, нуронийлар, Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиллари ҳамда аввал турли руйхатларда бўлган фуқаролар билан очиқ, дилдан суҳбат бўлиб ўтди. Мулоқотда бугунги кунда давлатимиз томонидан олиб борилаётган дин соҳасидаги улкан ўзгаришлар, Яратган Парвардигорнинг бундай неъматларига шукрона қилиш, тўғри йўлга қайтган кишиларнинг ҳаётини яхшилаш ва муаммоларини бартараф этиш ҳақида сўз борди.
Ҳақиқатан ҳаётда бирон-бир муаммога дуч келган одам аввало дардини ким биландир бўлишгиси келади. Шундай лаҳзада уни кимдир диққат билан эшитса, бир оғиз ширин сўз билан таскин берса, тўғри йўлга бошласа, мушкули осонлашади. Кўпинча адашган одамга тўғри берилган йўл-йўриқ туфайли кишида ҳаётда ўз ўрнини топишда ишонч пайдо бўлади. Эшитиш ва таскин бериш билан чекланмай, амалий ёрдамга қўл чўзилганда эса одам ўзини чин маънода бахтли ҳисоблайди.
Ҳудди мана шу нуқтаи назардан диний соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари адашган оқимларга мойил бўлган оилаларга кириб, танлаган йўллари нотўғри экани ҳақида Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уламоларнинг ишончли далиллари асосида тушунтириш ишларини олиб боришди. Адашган фуқароларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, қилмишидан пушаймон бўлиб, афсус-надомат чекаётганларга руҳий тасалли бериб, ҳаётда ўз ўрнини топишларига имом-хатиблар яқиндан кўмак бериб келмоқдалар.
“Шайх Зайниддин” жоме масжидида бир пиёла чой устида бўлиб ўтган ушбу суҳбат ҳам бу борада қилинаётган савобли ишларнинг узвий давоми бўлди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари дилларидаги самимий, илиқ сўзларни айтиб, йиғилганларнинг кўнглини шод этишди.
Дарҳақиқат, муҳтарам Президентимиз ҳар бир чиқишларида халқимизни рози қилиш, аҳоли билан мулоқот қилиш, дарду ташвишларини ўрганиш, муаммоларини ҳал этиш, адашганларни тўғри йўлга бошлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш каби муҳим мавзуларга катта эътибор қаратиб келмоқдалар. Юртбошимиз ташаббуслари билан адашиб ёт ғояларга алданиб қолган фуқароларимизнинг дарди ва мақсадини ўрганиш, тўғри йўлга қайтариш, уларни камситилишига мутлақо йўл қўймаслик, қўллаб-қувватлаш, жамиятга киришиб кетишларини таъминлаш ишлари амалга оширилди.
Ўтган олти ой давомида Тошкент шаҳрида 2273 нафар, Шайхонтоҳур тумани бўйича эса 648 нафар фуқаролар ҳар хил рўйхатлардан чиқарилиб, эмин-эркин ҳаёт кечириш учун барча шароитлар муҳайё қилинди.
Жорий йилнинг июнь-июль ойларида улар билан бўлиб ўтган суҳбатлар натижасига кўра, Шайхонтоҳур туманидаги бир гуруҳ фуқаролар жамоатчилик гуруҳига муаммолар билан мурожаат этган эди. Уларни бартараф этиш бўйича маҳалла, туман ва шаҳар миқёсида амалий ишлар олиб борилди. Масалан, 118 нафар шахс амбулатор ва стационар шароитда соғломлаштирилди, 352 нафар бола ўз хоҳишига кўра, тўгаракларга жалб этилди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган 12 нафар шахсга кредит олишда кўмаклашилди, 3 нафар оиланинг уй-жой шароитини яхшилаш учун Сергели туманидаги янги кўп қаватли уйлардан олишга тавсия берилди.
Бўлиб ўтган учрашувда ҳам бу хайрли анъанани давом эттириб, бир қанча кишиларнинг тадбиркорлик ва бошқа масалаларда учраб турган муаммолари тегишли ташкилотларнинг масъул шахслари томонидан назоратга олиниб, ҳал этилиши юзасидан чоралари кўрилиши эслатиб ўтилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан йиғилиш иштирокчиларига ҳар қандай таклиф ва мурожаатларни қабул қилиб, зарур ёрдамни кўрсатилиши учун эшиклари ҳар доим очиқ экани яна бир бор маълум қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Муносабат: мўминлик ҳушёрлик демакдир
Ахборот оқими майин шабададек, эсиб турган паллаларда мана бундай мулойим хабарлар эшитардик ва кўнглимиз чоғ бўлиб, уларнинг таъсирида бир неча кун тўлқинланиб, эзгу ишларга чоғланиб юрар эдик: бу аёл неча йил хаста ётган қайнонасининг хизматини қилиб, унинг дуосини олган. Шунинг учун ҳам тупроқ ушласа олтин бўляпти; фалончи бобо ўғлининг буйраги касаллигини эшитиб, унга ўзининг битта буйрагини берган. Аллоҳнинг марҳаматини қарангки, ота-бола соппа-соғ, бир-бирига қўлдош бўлиб яшаб юрибди; анави келинчакка туғруқхонада дўхтирлар ё сизни, ё болани сақлаб қола оламиз дейишганда, болани сақлаб қолинг, дея ўзининг жонидан кечиб дўхтирларга ёлворган экан. Ҳали ўзи кўрмаган чақалоғи учун ҳеч иккиланмай ёш жонидан кечган келинчакка дўхтирлар ҳам қойил қолибди. Ана боласи ҳам соппа-соғ, ўзи ҳам саломат – Аллоҳнинг олдида ҳам, банданинг олдида ҳам юзи ёруғ.
Ахборот оқими довулга айлангач, бир-биридан қўрқинчли хабарлар эшитиб, нима бало ер ўз ўқидан чиқиб кетдими ёки булар охирги замон аломатларимикан, дея хавотирга туша бошладик: Фарғонада келин қайнонаси уриб ўлдириб қўйди, Сурхондарёда ота ўғлини пичоқлаб ўлдирди, Тошкентда Сингапур институти талабаси боласини ҳожатхонага ташлаб кетди.
Бундай нохушликлар қаерда, қайси миллат орасида бўляпти денг; қотиллик нима, ваҳшийлик нима билмаган, фақат ва фақат яхшиликни, эзгуликни соғиниб келган, кўтарилган қўллари бировнинг қулоғидан чўзиб қўйишга эмас, хайрли дуолар учун очилган, бандага озор етказмоқ нималигини тушида ҳам кўрмаган Ўзбекистонда, ўзбек халқи орасида юз беряпти.
Халқимизда шу вақтга қадар бирор келин бехосдан қайнонасига баландроқ овозда гапириб қўйса, у одобсиз келин сифатида муҳокама қилинар ва ўзи қилган ишидан уялиб қолганидан хийла вақт вақт кўча-кўйга ҳам чиқолмай, элга аралаша олмай қолар эди.
Боласи дунёга келганда севиниб, дўстларига суюнчи ошлари қилиб бермаган, фарзандига тумов тегса, тунлари билан мижжа қоқмай бошида ўтириб чиқмаган, ўғли ҳарбий хизматга борганда, олий ўқув юртига ўқишга кирганда бундан севинмаган, фахрланмаган ота борми! Ахир фарзанд отанинг жисмининг бир парчаси эмасми?.. фаросати бор одам ўзининг танасига тиғ теккизишга рози бўладими?
Қиз боланинг номусидан бошқа нимаси бор? Шунинг учун ҳам аёл зоти умр бўйи номусини ҳимоя қилиб яшайди. Номусини бой берган куни ҳамма нарсасидан мосуво бўлади. Ўлганнинг устига тепгандек, ўртада фарзанд пайдо бўлади. Беномус аёлнинг инсонийлик хислатларидан ҳам маҳрум бўлиши шунда намоён бўладики, иффатли аёл фарзанди учун жон фидо қилса, беномус иффатсизлигини яшириш учун ўз фарзандини қурбон қилади.
Бундай нохушликларнинг олдини олишга бутун жамият бирлашиб ҳаракат қилмасак, бу каби хабарлар кўпайиб бораверса, одамларнинг дийдаси қотиб ўрганиб қолади. Бора-бора қотилликлару ёвузликлар кўз олдида содир бўлса ҳам бефарқларча томоша қилиб тураверади. Ваҳоланки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бир кимса бир қавм орасига кириб, осийликлар содир этса-ю, улар уни қайтаришга қодир бўла туриб қайтармасалар, Аллоҳ уларга ўлимларидан олдин ўша кимса туфайли азоб юборади”, деганлар (Абу Довуд ривояти).
Муҳтарам Президентимиз 15 ноябрда ўзи бош бўлиб ўтказган видеселектор йиғилишида ҳам айнан шу – бефарқликдан, лойқайдликдан қочиб фаол ва ҳушёр инсонлар бўлишимиз зарурлигини таъкидлади. Зотан, мусулмоннинг киши бефарқ бўлиши мумкин эмаслиги шариатимизда ҳам кўп ва хўб айтилган.
Юқорида мисол тариқасида айтиб ўтилган учта қотиллик диний ва миллий қадриятларимиздан узоқлашиб кетган оилаларда юз берган. Бунга ҳамманинг ақли етиб турибди. Яна ақлимизни шунга ҳам ишлатайликки, биз агар ана шу иккисини маҳкам ушласак ва биз тутиб турган арқондан ёшларимизнинг ҳам маҳкам тутишига эришсак, кўнгилсизликлар ўз-ўзидан барҳам топиб, кунларимиз нурафшон бўлаверади, бунга шубҳа йўқ. Чунки бу синовдан ўтган усул. Аввалгиларни юксакликларга кўтарган нарса кейингиларни ҳам кўтаради. Аждодларимиз диний-миллий қадриятларимизга қатъиян амал қилиб яшаган кезларда миллат юксалган, хоразмийлар, берунийлар, ибн синолар... чиқиб Миллий уйғониш юз берган ва яна шундай бўлажак, иншааллоҳ!
Бинобарин, юртбошимиз, ҳукуматимиз ва идорамиз раҳбариятининг орзу-истаги ва саъй-ҳаракати ҳам шу ўзи.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
“Ўтмишнинг буюк мероси – маърифатли келажак пойдевори”
Бугун пойтахтда “Ўзбекистон маданий мероси” мультимедиа лойиҳаси доирасида “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси – маърифатли келажак пойдевори” мавзуидаги халқаро медиа-форум” иш бошлади. Форум икки кун давом этади.
Маданият вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси, Ўзбекистон Фанлар академияси, "Zamon press Info" нашриёт уйи, "Uzbekistan Today" ахборот агентлиги, "Караван-ТВ" телеканали, “Севимли-ТВ” онлайн интернет телеканали ушбу халқаро медиа-форумнинг ташкилотчиларидир.
Унда дунё илм-фанининг етук намоёндалари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари, музей, кутубхона, илмий институтлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳаллий олимлар ва экспертлар иштирок этмоқда.
Медиа-форумда “Шарқ ёзма ёдгорликлари дурдоналари” лойиҳаси тақдимоти ўтказилмоқда. Лойиҳа доирасида хориж тўпламларида сақланаётган бебаҳо қадимий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари Ўзбекистон коллекциясига бериш учун чоп этилмоқда. Улардан биринчи бўлиб “Катта Лангар Қуръони”, “Девони Султон Ҳусайн Бойқаро”, “Равзат ус-Сафо” (“Поклик боғи”), “Меърожнома” ва “Темур тузуклари” чоп этилди. Россия Федерацияси Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти ва Франция миллий кутубхонасида сақланаётган ушбу дурдоналарнинг факсимиле нусхалари Европанинг машҳур босмахоналаридан бирида юқори технологиялар бўйича тайёрланган. Улар максимал даражада асл нусхасига яқин, табиий олтин қопламали қоғозда яратилган. Нусхалар шунчалик ҳашаматлики, уларни ҳақиқий фолиолардан фарқлаш мушкул.
Ушбу нусхаларнинг Ўзбекистонга топширилишида халқаро медиа-форумнинг хизмати катта бўлмоқда.
Шунингдек, форумда “Ўзбекистон маданий мероси” лойиҳаси доирасида чоп этилган навбатдаги бешта китоб-альбомнинг тақдимоти бўлди ҳамда улар тантана равишда 49 та давлатнинг 136 та музей ва кутубхоналарига топширилади. VI жилд М.И.Глинка номидаги мусиқа асбоблари ва нота ёзувларининг ноёб намуналари тўпланган музейга, VII жилд Россия Федерацияси Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институтига, VIII жилд Давлат Эрмитажига, X жилд давлат тарих музейи ва Бутунроссия амалий безак ва халқ санъати тўпламига бағишланган. Мазкур сериядан биринчи марта И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида сақланаётган, маданий меросга бағишланган альбом (IX жилд) жой олган. Унда Туркистон зиёлиларининг ноёб асарлари тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳанинг дастлабки бешта китоби 2017 йилнинг май ойида ўтказилган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” мавзуидаги I Халқаро илмий-маданий конгресс доирасида тақдим этилган эди. Бу китоблар Шарқ давлат музейи, Россия этнография музейи, Третьяков давлат галереясига, чет элдаги Ўзбекистон гиламлари ва кашталари тўпламларига, шунингдек, Россия миллий кутубхонасидаги Алишер Навоий асарларига бағишланган эди.
Халқаро медиа-форум доирасида 2018 йилда чоп этилиши режалаштирилаётган китоб-альбомлар ва фильмлар муҳокамаси ҳам намойиш этилди. Ушбу китоблар Буюк Британия, Россия, Франция, Туркия, Ўзбекистон ва Япония тўпламларида сақланаётган Ўзбекистоннинг осору атиқаларига бағишланган.
Тадбирда “Россия-Культура” телеканалида суратга олинган “Ўзбекистон: кашф этилган синоатлар” ҳужжатли фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Шу билан бирга, ЮНЕСКО инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси дурдоналари рўйхатига киритган машҳур ўзбек мақомларидан парчалар ижро этилди.
Насриддин Мирзаев
Меҳмонлар азим Бухорода
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Татаристон Республикаси уламоларидан иборат делегация аъзолари Бухоро вилоятига ташриф буюрдилар. Мартабали меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ҳамроҳлик қилмоқда. Меҳмонлар қадимий Бухоро заминидаги кўплаб тарихий обидаларни зиёрат қилишди. Кўҳна ва азим Бухоронинг неча асрлардан бери тарих билан тиллашиб келаётган масжид-у мадрасаларида бўлган меҳмонлар муборак масканларда дуога қўл очиб, икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар янада мустаҳкам бўлиши, бошланаётган ишлар ўзининг ижобий натижаларини кўрсатишини Яратгандан сўрадилар.
http://old.muslim.uz/index.php/english/rukn/fatvo/tahorat/itemlist/user/280-muslimuz?start=7600#sigFreeId108aa84fc0
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Бухоро вилояти вакиллиги ахборот хизмати
Таҳорат – намознинг калити
Таҳоратнинг фарз ва суннатларини кўпчилик назарий жиҳатдан билади-ю, аммо амалда хатога йўл қўяди. Бунинг сабаби, баъзилар таҳоратни устоздан эмас, балки китоб ўқиб ўрганганидир. Аслида эса таҳорат амалиёт бўлгани учун ҳар бир намозхон уни худди намозни устоздан ўрганганидек ўрганиши кейин эса устозини олдида таҳорат олишини кўрсатиб имтиҳон топшириши керак. Бу борада бепарволик ярамайди. Зотан, намознинг дуруст бўлиши учун ҳам таҳорат мукаммал бўлиши керак бўлади. Таҳорат мукаммал бўлиши учун эса таҳоратнинг фарзи, суннати, мустаҳаби ва одобини билиш керак. Шунинг учун таҳоратдаги амаллар рўйхатини тартиб билан бирма-бир келтириб ўтамиз.
Таҳоратда тўртта фарз бор. Улар:
- Юзни ювиш (сочдан қулоққача, жағнинг тагигача);
- Икки қўлни тирсаклари билан ювиш;
- Бошнинг тўртдан бирига ва соқолнинг юзни тўсиб турган қисмига масх тортиш;
- Икки оёқни тўпиқлари билан ювиш.
Таҳоратнинг суннатлари ўнта:
- Ният қилиш;
- Таҳоратни “бисмиллоҳ” билан бошлаш;
- Таҳорат олишдан олдин икки қўлни бўғимлари билан қўшиб ювиш;
- Мисвок ишлатиш;
- Оғиз ва бурунни ювиш;
- Таҳоратда тартибга риоя қилиш;
- Таҳорат аьзоларини ювишни кетма-кет, узлуксиз бажариш;
- Аьзоларни уч мартадан ювиш;
- Қўл ва оёқ бармоқлари орасига ҳамда соқолга хилол қилиш;
- Бошнинг ҳаммасига бир марта ва икки қулоғига масх тортиш.
Таҳоратнинг мустаҳаби иккита:
- ўнгдан бошлаш;
- бўйинга масх тортиш.
Таҳоратнинг одоблари ўн учта:
- Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш;
- Баланд жойда ўтириб таҳорат қилиш;
- Таҳорат қилишда узри бўлмаса, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаслик;
- Таҳорат қилаётганда гаплашмаслик;
- Узуги бор одамлар уни қимирлатиб, остига сув етказиши;
- Оғзига ва бурнига ўнг қўл билан сув олиб, бурунни чап қўл билан тозалаш;
- Шошилиб қолмаслик учун намоз вақти кирмасидан таҳорат қилиш;
- Сувни исроф қилмаслик;
- Ишлатишга қулай бўлиши учун таҳорат суви солинган идишни ўнг томонга қўйиб олиш;
- Қалбдаги ният билан тилдаги гапни бирлаштириш;
- Ҳар бир аьзони ювганда “Бисмиллаҳ”ни айтиш;
- Таҳорат қилиб бўлгандан кейин шаҳодат калимасини ва ривоятда келган дуони ўқиш;
- Таҳорат қилиб бўлгандан кейин икки ракат намоз ўқиш.
Таҳоратнинг макруҳлари тўққизта:
- Сувни исроф қилиш;
- Сувни ўта кам ишлатиш;
- Сувни юзга ёки бошқа аъзоларга уриш;
- Дунёвий гапларни гапириш;
- Узр бўлмаган ҳолда бошқанинг ёрдамидан фойдаланиш;
- Нажосат бор жойда таҳорат қилиш;
- Рўзадор киши оғиз ва бурунни чайишда муболаға қилиши;
- Таҳоратнинг суннатларидан бирини тарк этиш;
- Ўта иссиқ, ўта совуқ ёки қуёшда исиб қолган сувда таҳорат қилиш.
Қуйида таҳорат олиш асносида йўл қўйиладиган баъзи камчиликлар тўғрисида маьлумот бериб ўтмоқчимиз. Чунки ҳозирги кунимизда таҳоратга бирозгина эътиборсизлик, бепарволик кучайиб қолмоқда. Гўёки ювиладиган аьзоларни қандай қилиб бўлса ҳам ювса бўлди. Аслида эса таҳорат – намознинг калити дейилади. Демак, таҳоратга ҳам худди намозга этибор бергандек эътибор бериш керак. Акс ҳолда ҳар иккала ибодат ҳам дуруст бўлмайди.
Бу ўринда барча маьлумотларни тўлиқ келтиришдан йироқмиз. Негаки, мазкур маълумотлар кўплаб китобларда мукаммал ҳолда келтирилган. Биз эса айнан ҳозирги кунда масжид таҳоратхоналарида содир этилаётган айрим камчиликлар тўғрисида сўз юритмоқчимиз .
- Юзни ювиш асносидаги хатолар: аввало юзни юваётганда икки қўлнинг ҳовучига сув олиб ювиш, ювганда ҳам сувни юзга зарб билан уриб ёки сувни сочиб юбориб кейин ишқалаш ҳолати кузатилади. Аслида эса ўнг қўлга сув олиб юзга сочмасдан оҳиста қилиб юзни юқори қисмидан яъни пешонадан қуйилади. Сўнгра оқиб тушаётган сув ўнг қўл билан юзга ишқалаб ҳамма жойига етказилади. Мазкур амални бажариш асносида ерга тушаётган сув қайтиб тепага сачрамаслигининг чорасини кўриш керак. Бунинг учун эса таҳорат олинаётган жойдаги ариқча анчагина чуқур бўлсин . Қолаверса, сувнинг ариқчага тушишининг ҳам чорасини қилиш керак. Ариқчанинг икки чети қиялатиб қилинган бўлиши алоҳида аҳамиятга эга. Шундай қилинса, сув ариқчанинг ичига тўғри тушмасдан, балки синиб ёнбошга оқиб тушади. бу эса сувнинг сачрашининг олдини олади.
- Қўлни тирсаклар билан ювишдаги хатолар: бунда аввало кийимнинг енги тирсакдан юқорига кўтарилган ҳолда бўлиши шарт. Баъзилар ушбу ҳолатга бепарво бўлгани оқибатида тирсакни тўлиқ юва олмайди. Шунинг учун ҳам енгни иложи борича юқорига шимариб, сўнгра қўлни тирсаклар билан юваётганда тирсакнинг орқа қисмидаги тери буришиб турадиган жойига алоҳида эътибор бериш керак. Акс ҳолда айнан ўша жойга кўпинча сув тўлиқ етиб бормайди. Натижада таҳорат ноқис бўлади. Ушбу ўринда эътибор беришимиз керак бўлган ишлардан яна бири, сув тушиб турадиган жўмраклардан сув узлуксиз оқиб туради купчилик эса айнан мана шу жойда хатога йўл қўяди, яъни, оқиб турган сув остидан қўлни чиқариб олмайди, балки қайта-қайта ишқалайверади ва ўзича уч марта ювдим деб ўйлайди. Аслида эса қўлни сувдан узмас экан, неча марта ишқаласа ҳам, барибир, бир мартага ўтади, холос. Бу ҳолатда суннат амал тарк этилган бўлади (Бурунлари обдастада таҳорат қилингани туфайли бу муаммо бўлмаган).
- Бўйинга масх тортишдаги хатолар: бунда баъзилар бўйинга эмас, балки гардани (бўйиннинг орқа томони) аралаш бўйнига ҳам масх тортиб юборади. Бу эса бидъатдир. Аслида эса учта бармоқ: ўрта, номсиз ва жимжилоқ бармоқларнинг ташқи томони ила бўйиннинг олди қисмидаги икки ёнбош томони (жон томир) устига оҳиста қўйилиб оҳиста тортилади. Бунда бўйиннинг ҳамма жойига сувни ишқалаб ташланмайди. Акс ҳолда мустаҳаб бўлган амални бажараман деб билмаган ҳолда бидъат қилиб қўйиши мумкин .
- Оёқни ювишдаги хатолар: бармоқлар орасига албатта хилол қилиш керак. Бунда ўнг оёқ жимжилоғининг пастки тамонидан бошланади, охири чап оёқ жимжилоғида якунланади. Баьзиларнинг товони ёрилган бўлса янада эҳтиёт бўлиши керак, ёрилган жойларига албатта сув етказиш зарур.
Эътиборли бўлишимиз керак бўлган ишлардан яна бири, оёқни уч марта ювиш. Бунда ҳам албатта оёқни сувни тагидан чиқариш билан узиш ёки сувни уч мартагача тўхтатиш билан узиш мумкин. Кейингиси эса оёқдан оқиб тушаётган сувга эътибор бериш. Бунда одатда оқиб тушаётган сув оёқлар турган жойгача сачраб тушади. Бунинг оқибати нима бўлишини эса юқорида айтиб ўтдик. Кўпчилик яна бир хатога йўл қўяди. Яъни ўнг оёқни ювиб бўлиб яна пастга қўйиб, кейин чап оёғини ювади. Натижада чап оёғини юваётгандаги сув яна ўнг оёғи устига сачрайди. Шунинг учун ўнг оёғни ювгандан кейин уни жўмраклар ўрнатилган жойга, яъни баландга кўтариб туриб кейин чап оёқни ювиш керак. Шунда сув сачраш хавфи бўлмайди.
Исҳоқжон БЕГМАТОВ,
ЎМИ масжидлар бўлими ходими