www.muslimuz

www.muslimuz

Саудия Арабистони ҳукумати чет эллик сайёҳларга 80 АҚШ долларига виза беришни бошлаши ҳақида аввалроқ хабар берилганди. 27 сентябрь куни Саудия Арибистони томонидан эълон қилинган виза бериш рухсати бор мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон жой олмаган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, Рўйхатга Марказий Осиё давлатларидан фақат Қозоғистон киритилган, шунингдек, унда Россия ва Болтиқбўйи давлатлари ҳам бор. Бундан ташқари Арабистонга АҚШ, Британия, Шенген ҳудудига кирувчи давлатлар, Австралия, Япония, Хитой, Жанубий Корея ва Сингапур фуқаролари ҳам сайёҳ сифатида сафар қила оладилар.

Шу кунга қадар Саудия ҳукумати томонидан асосан, ҳаж ва умра зиёратини адо этишни истаган мусулмонлар учун зиёрат визаси ва тадбиркорлар учун ишчи визаларини бериб келган.

27 сентябрдан бошлаб Саудия Арабистони дипломатик ваколатхоналари подшоҳликка сайёҳ сифатида боришни истаганлардан аризалар қабул қилишни бошлаши айтилган. Расмий Ар-Риёд мамлакатни хорижий сайёҳларга очиш билан 2030 йилга келиб, ялпи ички маҳсулотда туризм улушини ҳозирги 3 фоиздан 10 фоизга оширмоқчи.

Маъулмот учун, сайёҳлар мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Макка ва Мадинага бора олмайди. Бундан ташқари, Саудия Арабистонининг туризм бўйича бошқарма раҳбари Аҳмад ал-Ҳатибнинг сўзларига кўра, чет элликларга нисбатан мамлакатнинг спиртли ичимликларни тақиқлаш қонуни ҳам татбиқ этилади. Чет эллик сайёҳларга абайя (араб аёлларининг анъанавий либоси) киймасликка рухсат берилади, уларга, шу жумладан, оммавий пляжларда ҳам камтарона кийим кийишнинг ўзи етарли бўлади. Аёллар Саудия Арабистонига эркак қариндоши ҳамроҳлигисиз ташриф буюриши мумкин бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Индонезиянинг Шимолий Суматра вилояти Медан шаҳрида Қуъони карим тарихига бағишланган музей ташкил этилди. Бу ҳақда islam.ru хабар берди.

Музейда Мусҳафнинг 22 та қадимий қўлёзмалари кўргазмага қўйилган бўлиб, улардан бири Индонезия тарихидаги энг қадимийси ҳисобланади.

Шимолий Суматра губернатори Эди Рахмаяди музейнинг очилиш маросимида иштирок этди. Унинг сўзига қараганда Суматрада кўплаб Қуръони карим музейлари мавжуд, бироқ ушбу музейда сақланаётган Мусҳафларнинг тарихи 250 йилдан ошиқ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Туркия, Покистон ва Малайзия исломфобия кўринишларига қарши курашиш учун инглиз тилида фаолият кўрсатадиган телеканал ташкил этишга келишиб олди. Бу ҳақда Покистон бош вазири Имрон Хон маълум қилди.

“Анадолу” агентлигига кўра, ушбу қарор Имрон Хон, Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Маҳатхир Муҳаммаднинг Нью-Йоркдаги учрашувида қабул (https://azon.uz/content/views/islomofobiyaga-qarshi-kurashadigan-telek) қилинган.

Телеканал Ислом дунёси дуч келаётган тўсқинликларга ва дунёда Исломнинг нотўғри қабул қилинишига қарши кураш олиб боради.

“Турли мамлакатларнинг аҳолиси Ислом ҳақида тўғри маълумотни олади. Шу орқали радикалларни аргументлардан маҳрум қиламиз ва исломофобия туфайли юз бераётган жиноятларни камайтирамиз. Телеканалда Ислом ва унинг тарихи ҳақида бадиий фильмлар ва сериаллар намойиш этилади”, – деди Имрон Хон.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 26-27 сентябрь кунлари Қозон шаҳрида IX "Кўп маданиятли дунёда ислом" мавзусида халқаро форум ўтказилмоқда. Бу ҳақда Россия муфтийлар Кенгаши хабар берди.

Ушбу халқаро форумда россиялик ва хорижлик исломшунослар, Россия ва Татаристон ҳукумати вакиллари, РФ мусулмонлари жамияти аъзолари, Россия ислом олий таълим муассасалари ва мадрасалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жанубий Африка Республикасига расмий ташриф билан билан бўлиб турган Буюк Британия шахзодаси Гарри Африка жанубидаги қадимий масжидга ташриф буюрди.

1794 йилда қурилган "Аввал" масжидига келган шахзода масжидга эҳтиромини кўрсатиб, оёқ кийимларини ечиб кирди. Унинг рафиқаси Меган хоним эса бошига рўмол ўраган ҳолда масжидга кирган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

Ташрифдан кўзланган мақсад сифатида Африка диний ташкилотлари раҳбарлари билан кўришиш мақсад қилингани айтилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top