muslim.uz

muslim.uz

Россияга кетаётган автобус техник жиҳатдан носоз бўлган. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазири Калмуханбет Қосимов депутатларнинг ҳалокат айбдорларини жазолаш ҳақидаги сўровига жавобан айтиб ўтган», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда«Казинформ» агентлиги.

«Тергов натижаларига кўра шу нарса маълум бўлдики, автоулов техник носозлик оқибатида Чимкент-Самара автомобиль йўлининг 1068-километрида ҳаракатини тўхтатган. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар хизматига хабар бериш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш ўрнига автобус ҳайдовчилари автобус салонини кавшарлаш лампаси ёрдамида иситмоқчи бўладилар. Бензиндан фойдаланишда эҳтиётсизликка йўл қўйилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан», — дея маълум қилган Калмуханбет Қосимов.

Вазирликнинг тергов департаменти Оқтўба вилоятида фожиали тарзда ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг ўлими юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 345 ва 348-моддалари бўйича тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. Автобусни техник носоз бўлишига қарамай нима сабабдан ва қандай асосларда йўлга олиб чиққанларини аниқлаш мақсадида ҳайдовчилар Мақсад Пернебеков, Нуржан Қирғизбоев ва Барат Танатовларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Шу йилнинг 18 январь куни юз берган ушбу фожиа оқибатида Ўзбекистоннинг 52 нафар фуқароси тириклайин ёниб кетган эди. Фалокатдан 5 киши (автобуснинг уч ҳайдовчиси ва икки йўловчи) омон қолган эди. Тирик қолганларнинг гувоҳлик беришича, ҳалок бўлган йўловчилар автобуснинг иккинчи қаватида бўлишган, биринчи қават эса юклар билан тўлган бўлган. Ёнғин натижасида автобус салони қора тутунга тўлган ва одамлар эшикни топа олишмаган. Эшикни топиб очганларидан кейин ичкарига кислород кириши натижасида автобус салони аланга ичида қолган.

Маълум бўлишича, уловнинг эгаси Қозоғистон фуқароси бўлган ва автобус йўловчи ташиш учун лицензияга эга бўлмаган, 1989 йили ишлаб чиқарилган ва охирги марта 2015 йилда техник кўрикдан ўтган.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари орасида автобус Россияга бориш учун энг кенг тарқалган транспорт ҳисобланади. Чунки у бошқа транспортларга нисбатан анча арзонга тушади.

Эслатиб ўтиш керак, 2018 йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Ирғиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлгани ва 5 киши жабрлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугунга келиб ҳалок бўлганлардан 49 нафарининг шахси аниқланди. Уларнинг асосий қисми Наманган вилоятидан экани, шунингдек, марҳумлар орасида Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва  Тошкент шаҳрида яшаганлар ҳам борлиги маълум қилинди.

Манба: https://www.xabar.uz

Юртимиз қадим тарихи, бой анъаналари, авлиёю алломалари, тарихий обидалари, зиёратгоҳлари билан дунёга машҳур. Пойтахтимиз ҳам азалдан илм-фан ва маданиятнинг йирик марказларидан бири бўлиб келган. Бу заминдан кўплаб буюк олимлар, улуғ сиймолар етишиб чиққан. 

Президентимиз мамлакатимизнинг қайси ҳудудига ташриф буюрса, ўша ерда замонавий бинолар, истироҳат боғлари, турар жойлар, кенг ва равон кўчалар, замонавий кўприклар, савдо мажмуаларини бунёд этиш билан бирга, тарихий обидалар, зиёратгоҳларни ҳам қайта қуришга алоҳида эътибор қаратмоқда. 

2017 йил 26 май куни давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Сузук ота» мажмуасида бўлиб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича тавсиялар берган эди.

Бу ерда тўққиз ойдан буён улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Мажмуанинг кириш қисмида автотураргоҳ, музей, дўкон, кутубхона, ичкарида «Сузук ота» мақбараси ва ундан сўнг масжид бунёд этилмоқда. Мажмуага кираверишда йўлнинг икки томонида ҳунармандлар учун икки қаватли ўттиз тўртта намунали уй-жой қурилади.

– Бизда ҳунармандликнинг кўплаб йўналишлари ривожланган, – дейди бу маҳаллада яшовчи Асқар ота Обидов. – Неча йиллар ўтган, бир неча авлодлар алмашган бўлса-да, анъаналар давом этмоқда. Энди бу жой ҳақиқий ҳунармандлар маркази бўлиши шубҳасиз.

Ҳунармандлар учун бу маскандан жой ажратилиши бежиз эмас. Асли исми Мустафоқул бўлган Сузук ота Хожа Аҳмад Яссавийнинг ёлғиз қизи Гавҳари Хуштожнинг (Хуштари) кенжа фарзанди бўлган. 1140 йилда Туркистоннинг Қорачуқ қишлоғида таваллуд топган Мустафоқул бобосининг хизматига борганида Аҳмад Яссавий уни “Менинг сузигим, (суюклигим) хуш келдингиз!”, деб эркалаган экан. Шунинг учун аввал унинг яқинлари, сўнг бошқалар ҳам уни Сузук деб атай бошлаган. Балоғатга етгач кароматлар соҳиби Тошкентдаги Чақар, Чуқуркўприк (Чўпонота) ва Мирлар маҳаллаларига туташ бўлган кимсасиз, тепалик ва жарликлардан иборат ерда қўним топиб, шу маҳаллани обод қилишга киришади. Ўзи туғилган юртидан қорилар, уста-ҳунармандлар, яқин дўст-биродарларини олиб келиб, уй-жойлар қурдириб, барчага бошпана бериб, илм ва ҳунарни кенг оммага жорий қила бошлаган. Ёшларга деҳқончилик, ҳунармандлик ва бошқа касб-кор сирларини ўргатган. Юзлаб ҳунарманд уста-шогирдларга пиру комил бўлган. Кароматгўй устоз 1217 йилда вафот этган. Ўша пайтда бу маҳалла “усталар”, “хўжалар” маҳалласи деб юритилган.

Сузук ота номини абадийлаштириш, азалий ҳунармандлик, устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш, миллий қадриятларимизни янада такомиллаштиришда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу маданият марказининг аҳамияти катта.

XX асрда маҳалла номи “Бауман”, “Коминтерн”, “Қаҳрамон” ва “Обод” деб ўзгартирилган. Мустақилликдан сўнг қайтадан Сузук ота маҳалласи, дея атаб келинаётгани авлиёга бўлган юксак эҳтиром ва эътироф намунасидир.

Ушбу маҳалланинг гузар қисмидаги мақбара ва масжид Соҳибқирон Амир Темур даврида бунёд этилгани ҳақида маълумотлар бор. Хонақоҳ ва айвонда етти юзга яқин намозхон ибодат қилиши мумкин бўлган. Афсуски, 1930 йили масжид ва мадраса ёпилиб, металл буюмлар корхонасига айлантирилган. Ҳужралар ўрнида корхона идораси ва омборхона қурилган. 1985-1990 йилларгача шаҳардаги энг катта гумбазли (диаметри - 10 метр) масжид бўлган зиёратгоҳ шу ҳолича қолган.

Ватанимиз мустақиллиги арафасида корхона бошқа ерга кўчирилиб, вайрона ҳолатдаги бино маҳалла ихтиёрига берилди. «Шош» кичик корхонаси ҳунармандлари ва маҳалла аҳли ёрдамида таъмирланиб, 1996 йили рамазон ойида масжид ўз фаолиятини қайта бошлади ва бу жой юртимиз ҳунармандларининг севимли масканига айланди.

Айни вақтгача бўлган бунёдкорлик ишларидан сўнг масжидда 900 киши намоз ўқиши мумкин бўлган айвон қад тиклади.

– Ушбу мажмуада ишлаётганимдан бахтиёрман, – дейди хивалик уста Тоҳир Эгамбердиев. – Жуда кўп масжид ва мақбаралар қурилишида иштирок этганман. Аммо бу жойнинг ўзгача файзи бор. Ҳар қандай шароитда иш қизғин бўлади. Бу маскан барпо этилаётганида ҳикмат кўп. 

Мажмуада “Ижод-Ижод” хусусий корхонаси мутахассислари томонидан кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилаётир. Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан уста-ҳунармандлар фаол иштирок этмоқда. Қурилиш ишларининг эллик фоизи якунланган. Энди безак бериш ва камчиликларни тўлдириш билан шуғулланилади. Масжиднинг гумбази ўзгартирилиб, тарихий хонақоҳ билан уйғунлаштирилди. Бу ердаги чиллахона қайта тикланаётир. 

6,5 гектар майдонда барпо этилаётган, миллий ўймакорлик асосида ишланган нақшинкор эшик-ромлар, устун ва тоқилар билан безакланадиган, миллий ва замонавий меъморлик санъатини ўзида мужассам этадиган улкан мажмуа жорий йил мустақиллик байрами арафасида илк зиёратчиларини қабул қилади. 

Зиёратгоҳни қуриш мақсадида бу ердаги эски хонадонлар бузилиб, аҳолига ер ва уй-жойлар ажратилди. 

– Ўрганган жойдан кетиш осон эмас, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Собитхон Турсунов. – Лекин маҳалла аҳли бу мажмуа Қозоғистон, Тожикистон, Туркия ва юртимиз аҳолисини бир-бирига янада яқинлаштиришини англаган ҳолда, уй-жойини тарк этиб, ўз ихтиёри билан қурилиш ишларига ёрдам бермоқда. Чунки Сузук отанинг авлодлари асосан шу тўрт мамлакатга тарқаб кетган. Улар авваллари ҳам бу ерга зиёратга келиб турган. 

Жорий йилнинг 9 февралида Президентимиз пойтахтимизда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишаркан, "Сузук ота" мажмуасидаги қурилиш ишларини ҳам кўздан кечирди. Бу ерда зиёратчилар учун янада қулайликлар яратиш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга қўшимча топшириқлар берди.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Манба: ЎзА

jeudi, 22 février 2018 00:00

Изн сўраш одоби

Ушбу одоб борасида фарзанд ўз аҳлидан изн сўрашни одат қилиши ва қайси вақтда фарзанд изнсиз ичкари кирмаслиги баён этилган. Иккинчи китобда бу ҳақда қисқа тўхталиб, асосан фарзанд бошқалар хонадонига борганида изн сўраш одобига урғу берилган эди. Бу ерда эса фарзанд эсини таний бошлагач, ота-она ҳузурига, опа-сингиллар хонасига ҳам изн сўраб кириши ҳақидаги зарур жиҳатларга эътибор қаратилди.

Қуръони каримда бу ҳақда очиқ ва равшан баён қилинган: “Эй имон келтирганлар! Қўл остингиздаги (қул ва чўри)ларингиз ҳамда балоғатга етмаган (фарзанд)ларингиз уч марта (ҳузурингизга киришда) сизлардан изн сўрасинлар – бомдод намозидан илгари, пешин вақтида (иссиқдан) кийимларингизни ташлаган пайтингизда ва хуфтон намозидан кейин. (Бу) уч (вақт) сизларнинг авратларингиз (очиқ бўлиши мумкин бўлган вақтлар)дир. Улар ўша (вақтлар)дан сўнг (изн сўрамай кирсалар) сизларга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқдир. (Чунки) улар сизларга, бирингиз-бирингизга келиб-кетиб турувчидирсиз. Аллоҳ оятларини сизларга мана шундай баён қилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир” (Нур, 58).

Ушбу оят моҳиятига эътибор берсак, ота-она болалари балоғатга етмасдан уларга ўз аҳлидан изн сўрашни ўргатиши лозим ва бунга қатъий амал қилиш зарур экани англанади. Аллоҳ таоло бундай изн сўраш уч вақтда бўлишини баён қилди:

Биринчи,бомдод намозидан олдин. Чунки кишилар бу вақтда ўз ўрнида ётган бўлади.

Иккинчи, туш пайти. Чунки бу пайтда ҳам кўпчилик кишилар либосини елкасига ташлаган ҳолда ором олади.

Учинчи,хуфтон намозидан сўнг. Бу вақт табиий, ором олиш ва ухлаш вақтидир.

Аллоҳнинг каломида бу уч вақтда изн сўраш алоҳида таъкидланиб, фарзанд тарбиясидаги одобнинг муҳим асосларидан экани баён этилди. Фарзанд балоғатга етмаган бўлсада, оиласидагиларни бундай ҳолда кўриши жоиз эмас. Агар бунга эътиборсиз қаралса, биринчидан, фарзанд рухсат сўраш одобини ўрганмайди. Иккинчидан, гўдакнинг кўзи ножоиз ҳолатга тушавериб, бу кўринишлар оддий ҳолга айланади. Оқибатда, боланинг беғубор қалби шикасталаниб, беҳаё ва шармсиз ишларни андишасиз қилиш йўлига ўтиши мумкин. Шу боис фарзандларнинг бундай тарбиядаги тушунчалари тўғри бўлиши учун, бу йўлдаги илк босқич – изн сўраш одобини мукаммал сингдириш зарур.

Аммо фарзанд балоғат ёшига етгач, ота-она фарзандларга бу уч вақтдан ташқари вақтларда ҳам изн сўраш одобини ўргатиши лозим. Чунки Аллоҳ таоло бундай буюради: “Қачонки гўдакларингиз балоғатга етса, бас, улар ҳам худди ўзларидан олдинги (балоғатга етган)лар каби изн сўрасинлар!...”(Нур, 59).

Тарбиянинг қонун-қоидаларини яхши англаган оқил киши Қуръони карим оятларида фарзанд тарбиясига катта аҳамият берилганини тушунади. Бундай киши фарзандининг ақли ривожланиши билан унга ҳаё, одоб, исломий одобларни ўргатади. Албатта, бундай фарзанд ҳаёни ўзига касб қилиб, аҳлоқий тарбия борасида ҳам баркамол бўлади.

Баъзи фарзандлар тўсатдан, изн сўрамасдан ота-онаси ўтирган уйга кириб, уларни ноқулай аҳволга солади. Бу манзара унинг зеҳни ва хотирасига салбий таъсир қилади. Баъзида айримлар ўзлари истаб-истамай, кўчага чиқиб, ўртоқларига бу ҳақда сўзлайди. Оқибатда, фарзандни ўзи кўрган манзара ва ўртоқларининг турли ўринсиз фикрлари чалғитиб, турли ҳиссиётларга мойиллик уйғонишига сабаб бўлади. Натижада фарзанд одоб чегарасидан чиқиб, турли ножўя йўллар излай бошлайди. Шундай экан, ота-она фарзандига муқаддас динимизнинг мунаввар таълимларида баён қилинган мукаммал одобу ахлоқни ўргатиб бориши керак.

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан олинди
ЎМИ Матбуот хизмати

jeudi, 22 février 2018 00:00

Оила инқирози

Ўтган асрнинг 60-йилларида ғарб мамлакатларида содир бўлган “маданий инқилоб” эр, хотин ва болаларни оилавий вазифалар, бурч ва масъулиятдан озод этиб, оилага бўлган ижтимоий эҳтиёжни йўққа чиқарди. Бу ҳол оиланинг емирилишига сабаб бўлди. Ҳукмронликни қўлга олган “оммавий маданият” кечаю кундуз азалий қадриятларни камситиб, ҳатто аёлнинг эри ва болалари бўлиши табиий, ҳаётий эҳтиёж экани ҳақидаги тасаввурлар устидан ҳам кулиб келди. Бугунги кунда аёлни оналик вазифасидан буткул маҳрум этишга интилаётган кучлар ҳам пайдо бўлди. 

Бундай вазият вужудга келишида ўтган асрнинг бошларида кўп ғарб мамлакатларида шаклланган ва бугунги кунга келиб ижтимоий ҳаракатга айланган феминизмнинг “хизмат”и катта бўлган. Масалан, ашаддий феминист аёллардан бири оила-никоҳ масаласи ҳақида тўхталиб, бундай хато фикрларни ёзган: “Никоҳ бу – қулликнинг бир шакли. Шундай экан, аёллар ҳаракати ана шу институтга қарши йўналтирилиши зарур. Негаки, никоҳ барҳам топмаган жамиятда аёлларнинг озод этилишига умид қилиш хомхаёлдир”. 

Афсус, бу ғоялар таъсирида миллион-миллион ғарблик аёллар оила қуриш ва бола туғишдан воз кечмоқда, оиланинг барча динларда қораланган ноанъанавий шакллари пайдо бўлмоқда.

1970 йилдан ҳозирги вақтгача никоҳсиз яшаётганлар сони 523 мингдан 6,5 миллионгача, яъни 1000 фоизга ошгани, фақат тўрт хонадондан биттасида тўлиқ оила истиқомат қилаётгани, бир жинслилар “никоҳ”и кўпайиб бораётгани, якка ўзи яшаётган америкаликлар мамлакат аҳолисининг 26 фоизини ташкил этаётгани фикримизни тасдиқлайди. 

Британияда эса болаларнинг 34 фоизи никоҳсиз туғилмоқда, тахминан, шунча миқдордаги катта ёшлилар ажралиш аламидан  азият чекмоқда. Келгуси йигирма йил давомида британиялик болаларнинг ярмидан озроғигина ота-она тарбиясини олиши мумкин. 

АҚШда қамалганларнинг ярмидан кўпи бузилган оилаларнинг фарзандлари экани, ота-онаси ажрашгани туфайли етказилган кучли руҳий зарба эркак ва аёлларга ўрта ёшда, ҳатто кексалик чоғида ҳам салбий таъсир ўтказиб туриши аниқланган. 

Оврупаликларда: “Эрлар аёллар учун биринчи бўлишни, аёлар эса эркаклар учун сўнггиси бўлишни орзу қилади”, деган гап бор. Бунинг маъноси бундай: Эр уй­ланмоқчи бўлган қизнинг аввал бошқа эркак билан бўлмаганини орзу қилади. Агар зинога аралашган бўлса, фарқи йўқ, бу ёғига тўғри юрса бас. Хотин эса, “Эрим менгача юрган бўлса юргандир, энди юрмасин”, деб орзу қилишидир . Бу тушунча турли маданиятларда ҳар хил қабул қилинади. 

Ҳозирги кунда ғарб мамлакатларида оилага муносабат ёмон томонга ўзгариб кетганини юқорида кўп бор таъкидлаб ўтдик. Ҳолбуки, аввалги замонларда уларда ҳам оила муқаддас, деб ҳисобланарди. Аммо оилага “эркинлик” мартабасининг берилиши жамиятни ҳам бора-бора издан чиқарди. Мисол учун, бугун ғарбда оила бобида қуйидагича бузилишларни учратиш мумкин: 

  1. Бир жинслиларнинг никоҳланишига қонун доирасида йўл очиб қўйилгани. 
  1. Оила қурмай, ёлғиз яшашга интилиш кучлилиги. 
  1. Хотин эрни ёқтирмай қолгани учун уни ташлаб кетиши .

Хуллас, оила-никоҳ муносабатларининг инқирози ғарбона турмуш тарзининг эски қадриятлари саналган фидойилик, меҳрибонлик, садоқат, имон-эътиқод каби фазилатларнинг шахсий манфаатлар қондирилишини ёқловчи қарашлар томонидан сиқиб чиқарилгани билан изоҳланади. 

“Оилада фарзанд тарбияси” китоби асосида тайёрланди

ЎМИ Матбуот хизмати

Ministry of Justice announced on its “Legal info” channel about government’s decree on reconstruction of mosques, cemeteries and shrines.   

According to the decree special places would be built to carry out funeral ceremonies. In order to reconstruct shrines, mosques and cemeteries 3 bln soums is to be allocated to regional budgets.

The list of mosques that are supposed to be reconstructed is going to be made and reconstruction works would be funded by Charity Fund on preservation of shrines under Muslim Board of Uzbekistan and other sponsors.

The enlightenment education of youth on preservation of shrines would be executed by special events and seminars.

 

Press Service,

Muslim Board of Uzbekistan

Мақолалар

Top