muslim.uz

muslim.uz

vendredi, 12 août 2016 00:00

КЎП КУЛМА!

Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Кўп кулма, кўп кулиш қалбни ўлдиради, дедилар (Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).

Имом Нававий айтадилар: Кўп кулишдан тийилиш лозим. Кўп кулиш Аллоҳнинг зикридан узоқлаштиради ҳамда қалбни қаттиқлашишига олиб келади.

Имом Ғаззолий бу ҳақда бундай деганлар: Кўп кулгу хавф, маҳзунлик, ўлим ва қиёматни эслаш каби хусусиятларни қалбдан чиқариб юборади. Бу эса қалбнинг ўлишидир.

Бироқ бугун ҳаётда содир бўлаётган воқеалар кўп кулиш нафақат қалбни ўлдириши, балки инсон ўлимига ҳам сабаб бўлишини исботламоқда. Хусусан, кўп кулиш оқибатида дунёдан кўз юмган бир қанча шахсларни келтириш мумкин. Уларнинг рўйхати алоҳида бир нечта китобни ташкил этади.

Касби ғишт терувчи уста бўлган Алекс Митчелл 1975 йил комедияли шоу дастурини кўриб, кўп кулиш оқибатида вафот этган.

Музқаймоқ сотувчиси Дамноен Саен 2003 йил тушида бетўхтов икки дақиқа давомида кулиб, ҳаво етишмаслиги натижасида вафот этди.

Оле Бентзен комедик кинони бетўхтов кулиб томоша қилганда юрак уриши тезлашиб, дақиқасига 250 мартагача уришга етган. Оқибатида инфаркт бўлиб оламдан ўтди.      

Эр.ав. III асрда яшаган қадимги юнон файласуфи Хрисипп эшагига шароб ичириб, маст эшакнинг ҳолини кўриб, тинмай кулиши натижасида нафаси сиқилиб вафот этган.

Аксарият одамлар “кулиш умрни узайтиради” иборасини ўзларига шиор қилиб олиб, бетўхтов кулишларининг гувоҳи бўламиз. Бироқ ҳар бир нарсанинг меъёри ва мезони борлигини ёддан чиқармайлик. Ахир, “асалнинг ҳам ози ширин”, деб доно халқимиз бежиз айтмаган. Юқоридаги аянчли ҳолатлар ҳам айнан чегарадан ўтиш оқибатида юзага келган. Шундай экан, кўп кулсам умрим узоқ бўлади, деган хом хаёллар билан ўз умрингизни завол қилманг.

Стокголм институти мутахассислари 110 дан ортиқ кишида тажриба ўтказиб, кўп кулишнинг соғлиққа зарарлари, айниқса, юракни толиқтириб, жисмни чарчатишини аниқлаб, илмий тарзда исботлаб бердилар.

Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Кўп кулма!” дедилар, “Умуман кулма”, демадилар. Чунки кулиш ҳар бир тирик жонга хос, табиий ҳолатдир.

Ҳар бир ишда ўзларининг умматларига ўрнак бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларига амал қилсак, иншааллоҳ, икки дунё саодатига эришамиз. Зеро, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадислари барча фан-техника ютуқларию, илмий кашфиёт, ихтиролардан олдинроқ биз учун нима яхшию, нима зарарлигининг башоратини берган дастурул амалдир.

 Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг кулишдаги хулқлари қандай эди? Келинг, бу ҳақда мўминлар онаси Ойша (розияллоҳу анҳо)дан сўраб, ўрганиб олайлик. Онамиз Ойша (розияллоҳу анҳо) айтадилар: Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг оғизларини катта очиб, оғизларининг ичи кўринадиган даражада кулганларини кўрмаганман. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) доимо табассум қилар эдилар (Бухорий ривояти).

Аллоҳ барчаларимизга севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларига тўлиқ амал қилиш орқали икки дунё саодатига эришишни насиб этсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

vendredi, 12 août 2016 00:00

Телевизор зарари

Япон олимлари муттасил тарзда телевизор томоша қилиш инсон веналарининг бекилиб (тўсилиб) қолишига сабаб бўлишини маълум қилдилар.

1988-1990 йилллар давомида япониялик бир қатор олимлар 86024 нафар 40-79 ёшдаги инсонлар орқали бир кунда неча соат телевизор томоша қилишлари бўйича тажриба ўтказдилар. Унга кўра, бир кун давомида 2,5-4 соат телевизор томоша қилиш инсон веналарининг бекилиб қолишини 70%га ошишига олиб келиши аниқланди.

Тиббиёт ҳодимлари телевизорни узоқ вақт томоша қилишдан қайтариб, телевизорни бир соатдан кўришни ҳамда баъзи жисмоний ҳаракатларни бажаришни тавсия этадилар.    

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Жорий йилнинг 11 август куни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Диний таълим муассасалари раҳбарларининг навбатдаги семинари бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими Э. Ибрагимов, Дин ишлари бўйича қўмита таълим бўлими бошлиғи С. Шерхонов ҳамда ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири А. Дўсматов иштирок этишди.

Семинар кун тартибида “Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги”га тайёргарлик ва диний таълим муассасаларида таълим-тарбия самарадорлигини янада кучайтириш бўйича олдинда турган долзарб масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Таълим муассасаларини 2015–2016 ўқув йили якунлари (битирувчиларнинг иш тақсимоти бўйича фаолият олиб бориши) ҳамда янги 2016–2017  ўқув йилига тайёргарлик ишларининг бориши муҳокама қилинди. Шунингдек, таълим муассасаларида ўқув жараёнини янада такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнига оид меъёрий ҳужжатларни талаб даражасида юритилишини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Семинар иши якунида амалиётга жорий қилиш учун тегишли қарорлар қабул қилинди.

Семинар иштирокчилари “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртининг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳамда ўқитувчи-педагог ва талабалари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

 Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими

jeudi, 11 août 2016 00:00

УМР – ҒАНИМАТДИР

Шайх Абдулазиз Мансур

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари билан суҳбат

 

 1. Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари, инсонга берилган умр деганда нимани тушунасиз?

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим. Умр бу – Аллоҳ таолони ҳар бир бандасига ўлчаб берган бир муддатидир. Инсон дунёга келганидан кейин неча йил умр кўришини ўзи билмайди, бу ғайб илми бўлиб, уни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Аслида Аллоҳ бандага умрни нима учун берган? Аллоҳ таоло умрни бандага охират учун бир захира, зоду роҳила тайёрлаб олиш учун берди. Вақтинчалик синов муддатидан иборат бўлган бу дунё ўткинчидир, абадий, ҳақиқий дунё бу – охиратда бўлади. Охиратда энди ўлим йўқ. Қилган ишларимизга қараб Аллоҳ таоло охиратда ажру савоблар беради ёки жазо беради. Умр бу – бир яшаб ўтиб кетадиган ва кейин йўқ бўлиб қоладиган нарса эмас. Инсонни Аллоҳ яратибдими, энди бу мавжудот абадий, вафот этиши ҳам вақтинчалик, охиратда яна тирилади, абадий ҳаёт бошланади. Шунинг учун бу умрни ғанимат билиш керак. Мана шу берилган умрдан унумли, ижобий фойдаланиб олиш керак.

 Умрнинг ҳар бир дақиқаси ғанимат. Умрни беҳуда ишлар, гаплар билан ёки ғафлат билан ўтказмаслик керак. Инсон шу дунёда ҳам бахтли бўлиши учун, охиратда ҳам саодатманд Аллоҳнинг бандалари қаторидан жой олиши учун берилган азиз умрнинг қадрини билиб, фақат фойдали нарсаларга, ўзига бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фойдаси тегадиган эзгу ишларга сарф қилиши керак. 

 

2. Инсон қанча умр кечиргани билан эмас, балки қандай умр кечиргани билан қадрлидир. Шундай эмас-ми?

Дарҳақиқат, буюк аждодларимизнинг асарларини ўрганиб чиқишга бир кишининг эмас, балки ўнлаб кишиларнинг ҳам умри етмайди. Афсуски, улар эллик ё олтмиш ёшнинг ўртасида яшаб ижод қилганлар. Табобатнинг пири, инсон саломатлигини сақлаш бўйича ёзган нодир манба “Тиб қонунлари” номли асарини ёзган, бир қатор фалсафий асарларни бизга мерос қилиб қолдирган Абу Али ибн Сино ҳам озгина яшаган умрида бир қатор улуғ ишларни қилди. Аждодларимиз берилган умрдан жуда ҳам унумли фойдалана олишган. Улар умрининг бирор дақиқасини беҳуда, бекорга ўтказмаганлар. Имом Бухорий ҳазратлари тўғрисида бундай ривоят келади. Ҳар кеча Имом Бухорий кечалари билан шамнинг ёруғлигида илм олишларини қўшниларидан бири кузатиб турар экан. Шам исроф бўлмаслиги учун тафаккур қилиб ўйлаётган вақтларида шамни ўчириб қўйиб, илҳом келганда яна шамни ёқиб керакли бўлган нарсаларни қоғозга кўчирар эканлар. Қўшнилари гувоҳлик бериб айтадики, мен бир кечада Имом Бухорийни етмиш беш марта шамни ёқиб ўчирганларини санаб турдим. Қарангки, бизнинг аждодларимиз ҳатто кечаларини ҳам беҳудага сарфламаганлар. Биз бу каби буюк аждодларимиздан намуна олиб яшашимиз керак.

 

3. Устоз, шогирд ва мухлисларингизга вақтнинг қадрига етиш борасида фирк-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашсангиз.

Албатта, инсон умри ўтиб, ёши улуғ бўлиб боргани сари жуда кўп ҳаётий тажрибаларга эга бўлиб боради. Шахсан мен ўзимнинг ҳаётимни қисқача таҳлил этадиган бўлсам, ўтган умримни ҳисоб-китоб қилиб, ўзимга-ўзим кўп ҳисобот бераман. Қани қандай ишларни амалга оширдим, умримнинг кўп қисми исроф бўлмадимикин, деган саволларни бераман. Афсуски, Аллоҳ таолонинг менга берган умрининг ҳар бир дақиқасини беҳуда ўтказмадим деб айта олмайман. Чунки бу жуда ҳам мушкул иш. Оиланинг ўзига яраша ташвиши бўлади, инсон фақатгина ижод билан машғул бўла олмайди, инсон оила қуради, фарзандларни тарбия қилади, уларнинг таъминоти эркак кишининг елкасига юклатилган вазифалардан.

Шунингдек, ҳаётда инсоннинг синовли кунлари бўлади, турли хил ноқулайликлар, шарт-шароитларнинг бўлмаслиги туфайли ҳам инсон кўплаб вақти, умрини беҳудага ўтказиб юбориши мумкин. Биргина мисол, истиқлолдан олдинги йилларда бугунгидек илмий-ижодий ишлар учун имкониятлар йўқ эди. Хусусан, диний асарлар ёзишга рухсат йўқ эди. Афсуски, бу йиллар муҳим бўлмаган баъзи ишлар билан ҳам машғул бўлишга тўғри келган. Бугун истиқлол шарофати билан бизларга жуда катта имкониятлар туғилди. Айниқса, илм йўлида юришни мақсад қилган кишиларга кўплаб шароитлар яратилди. Энди мана шу шароит ҳамда имкониятларни ҳам қўлдан бой бериш мутлақо тўғри бўлмайди.

 

4. Шайх ҳазратлари, баъзи инсонларни “вақт тез ўтмоқда”, деб шикоят қилаётганларининг гувоҳи бўламиз. Аслида инсон ўз умрини баракали яшаб ўтиши учун қандай яшаши лозим.

Вақт тез ўтяпти, деб айтиш мажозий гапдир. Зеро, вақт ҳеч қачон тезлашмайди ҳам, секинлашмайди ҳам. Фақат инсон зерикарли ҳаёт кечираётган бўлса, вақт секин ўтаётганга ўхшаб кўринади. Доимо фойдали ишлар билан банд бўлган инсон учун эса вақт тез ўтади. Бу ҳақда бир ривоят келади. Қадимда бир бой бўлиб, қўл остида бир қанча усталарни ишлатар экан. Хаёлида бир зумда кеч кириб қолиб, ишчиларни озгина ишига ҳам кўп ҳақ тўлаётгандек бўлибди. Шунда маслаҳат сўраб бир доно дўстининг ҳузурига бориб: “Дарров кеч кириб қоляпти, ҳар куни мардикорларга мен ҳақ тўлаяпман, наздимда пулларим бекорга кетаётганга ўхшайди, вақтни узайтиришнинг йўли борми?” деди. Дўсти бойга қараб: “Албатта бор, вақтни чўзса бўлади, кечгача сен усталарни роса ишлатиб оласан, ҳатто, қачон кеч киради, деб ўзинг мунтазир бўласан”, деди. “Айнан шу нарса менга керак эди, дўстим, уни менга ўргат”, деди бой ўз дўстига қараб. Дўсти унинг учун катта бир чархпалак ясаб, усталар ишлаганда сен секин уни айлантирсанг вақт узаяди, деди. Бахил бой бунга рози бўлиб, чархпалак ясаттиради, чархпалак тайёр бўлгач, уни айлантиришга киришади. Буни қарангки, бир ё ярим соат ўтгандан сўнг толиққан бой “Э, қачон кеч кирар экан”, дебди.

Чиндан ҳам, кўпчилик вақтни тез ўтаётганини таъкидламоқдалар, бунинг боиси бугун одамларни бирор иш билан банд эканликларидир. Уларнинг аксарияти турли хил чалғитувчи нарсалар билан банд бўлиб қолганлар. Олдинлари ҳаёт жуда содда бўлган, одамларни чалғитадиган, уларнинг вақтларини бекорга кетказадиган нарсалар кам бўлган. Ҳозирги кунда биргина қўл телефони бор одам бир ўзи эрталабдан то кечгача зерикмасдан кунни ўтказиши мумкин бўлиб қолди. Шундай экан, биз бундан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, вақтимиздан унумли фойдаланишимиз керак.

 

5. Афсуски, бугунги кунда баъзи ёшлар телефон ва шу каби ахборот воситаларига боғланиб қолиб, муккасидан кетган ҳолда умрларини зое қилаётганларини гувоҳи бўлмоқдамиз. Айтинг-чи устоз, бу каби муаммонинг ечими нималардан иборат ва уларга нисбатан сизнинг муносабатингиз?

Албатта, бу барчамиз учун ташвишли ҳолатдир. Ёшлар масаласи, уларнинг муаммоси ҳамиша долзарб ҳисобланади. Шунинг учун бунга бефарқ қараш тўғри келмайди. Таъкидлаб ўтиш лозимки, ОАВнинг бугунги кунда ривожланиб бориши бир томондан қувончли ҳолат. Авваллари йиллар давомида етиб келадиган хабарлардан эндиликда бир зумда хабардор бўлиш имкониятига эга бўлдик. Лекин интернет, ундаги ижтимоий тармоқларнинг сони ниҳоятда ортиб кетди. Афсуски, улар орасида салбий мазмундагилари кўп қисмни ташкил этади. Хўп, бу муаммони ечиш учун нима қилмоқ керак? Аввало, маълумотларни яхши ва ёмонга ажратиб олиш лозим. Агар инсон интернетдаги барча маълумотларни ўқиб, томоша қилиб чиқаман деса бунга унинг умри етмайди, бекорга вақтини исроф қилган бўлади.

Шундай экан, интернетдан фақат ўзига фойдаси бўладиган маълумотлардан фойдаланиши керак. Ҳатто фойдали нарсаларни излаганингизда ҳам баъзи фаҳшга оид ёки умуман керак бўлмаган маълумотлар ҳам учраб туради. Бундай ҳолларда қандай йўл тутиш керак? Интернет, ОАВ воситаларидан фойдаланишни четга суриб қўйиш керакми ё шунда ҳам фойдаланиш керакми, деган савол муҳим ҳисобланади. Барча макон ва замонларда инсониятни икки дунё саодатига бошловчи динимиз Ислом дини бу каби муаммоларнинг ечимини бундан бир минг тўрт юз йилдан ортиқ давр илгари эълон қилиб қўйган. Хусусан, бу ҳақда Аллоҳ таоло ўзининг каломи Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: (Эй, Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир” (Нур, 30).

Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларининг муборак ҳадисларидан бирида “Ҳой Али, биринчи назарга иккинчисини эргаштирма. Иккинчиси сени зиёнинггадир”, дедилар (Абу Довуд, Термизий ривояти).

Мана қарангки, мўмин-мусулмонлар шундай бахтиёр инсонларки, улар учун ҳаётларини барча жабҳаларини ўз ичига қамраб олган дастурул амаллари бор, бу дастур уларни икки дунё саодати сари етаклашга хизмат қилади. Демак, интернет ёки бошқа ОАВдан фойдаланган вақтимизда динимиз қайтарган бирор ёлғон хабар, шармсиз расм ёки беҳаё лавҳаларга дуч келганимизда дарҳол бу каби маълумотларни тарк этишимиз лозим бўлади. Чунки бугунги кунда агар интернетда шармсиз, беҳаё нарсалар кўп деб ундан фойдаланишни буткул тарк этадиган бўлсак, замондан ортда қолишимиз табиийдир. Шундай экан, эндиликда ирода, тарбияни мустаҳкам қилиш керак. Ёшларни интернетда учраган бузуқ маълумотларга нисбатан бу нарса гуноҳ, уят деб ақли ва қалби билан таҳлил қиладиган, бу каби хабарларга парво қилмайдиган, қалби ва дилини бермайдиган қилиб тарбиялаш лозим.         

Аллоҳ таоло тинчлик, хотиржамлик, осойишталик юртида, диёримиздаги фаровонликнинг шукронасини қилиб, умримизни ғанимат билиб, азиз умримизни фақат эзгуликка, яхшиликка, ўзимизга ва бошқаларга манфаат етказишда сарф қилиб боришимизни насиб этсин.

Фарзанду зурриётларимиз ҳам рушду ҳидоятли, илму ҳикматли, касбу-ҳунарли бўлиб, оиласига, Ватанига, қолаверса, бутун инсониятга манфаати тегадиган ёшлардан бўлишларини Аллоҳ муваффақ этсин.  

 Даврон НУРМУҲАММАД

суҳбатлашди.

Шаҳзод ШОМАНСУРОВ

суратга олди.

jeudi, 11 août 2016 00:00

Ҳaжнинг фapзлapи

Ҳaжнинг pyкн (фapз)лapи yчтaдиp:

  1. Эҳpoм.

“Эҳpoм” apaбчa cўз бўлиб, лyғaтдa ҳapoм қилиш мaънocини aнглaтaди.  Ҳожи эҳpoмгa киpгaч, унга эҳромга киришдaн oлдин ҳaлoл бўлгaн бaъзи амал вa нapcaлap ҳapoм бўлгани учун шундай номланган. Mасалан, бoшқa вaқтлapдa ўзигa хyшбўй нapcалapни ceпиши ҳaлoл эди, эҳpoмгa киpиши билан шy амални бажариши ҳapoмга айланади. Эҳpoмгa киpгaн кишигa қуйидагилар тақиқланади:

– Aёлигa яқинлик қилиш ёки шyнгa oлиб бopyвчи (ўпиш, қyчoқлaш ва шyнгa тaaллyқли сўзлapни гaпиpиш) каби aмaллapни қилиш.

– Гyнoҳ ишлap қилиш. Aллoҳнинг тoaтидaн чиқиш.

– Шеpиклap, хoдимлap вa бoшқaлap билaн тaлaшиб-тopтишиш, жaнжaллaшиш вa шyнгa ўхшаш амаллap. бy каби феъллap Қуpъoни кapимнинг:

فَمَنْ فرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي الْحَجِّ

“Бас, ким шу ойларда ҳажни ўзига фарз қилса (ҳажни ният қилса), ҳаж давомида хотинига яқинлашиш, гуноҳ-маъсият ва жанжал (каби иш­лар­га рухсат) йўқ” (Бақара, 197) oятигa бинoaн мaн этилгaн.

Ҳaдиcи шapифлapдa эҳpoмдаги кишигa мaн этилгaн қуйидаги нapcaлap бaён қилингaн:

– Tикилгaн кийимлapни кийиш. Эҳpoмгa киpгaн киши тикилгaн либос киймaйди, иккитa oқ чoйшaбнинг биpини бeлидaн пacтигa, иккинчиcини эса бeлидaн юқopиcигa eлкacи билaн aйлaнтиpиб тyтиб oлaди. Oёғигa эca, тўпиғини тўcмaйдигaн пoйaфзaл кияди. Бoш кийим киймайди. Бoши дoимo oчиқ бўлиши кepaк.

– Coч-coқoл, тиpнoқ вa тyклapни oлиш.

– Хyшбўй нapcaлapни ceпиш вa ҳидлaш.

– Қypyқликдa яшoвчи ҳaйвoнлapни oвлaш, yлapни чўчитиш ёки уларга oвчилapни далолат қилиш.

 

Эҳpoмдаги кишилар қилиши мумкин амаллар:

– Ғycл қилиш, бoшни ювиш. Aммo бyндa секинлик билaн, coч вa тyклapни тушиpмаслик ҳapaкaтида бўлиш лoзим. Ихтиёpсиз, ўзи тўкилca, зapapи йўқ.

– Эҳpoм кийимини ювиш ёки aлмaштиpиш.

– Эpкаклap дapaхт шoхи ёки шyнгa ўхшaш coя бepaдигaн нapcaлар каби coябoн билaн бoшлapини coягa oлишлари.

– Бeлгa ҳaмён-бeлбoғ бoғлaш.

 

Қуйида эҳpoм жорий этилишидаги баъзи ҳикмaтлap билан танишамиз:

Инсон бу либосга киргач, дyнёвий кийимлap, ҳaвoйи нaфc шaҳвaтлapидaн хoли бўлиб, ўзини Aллoҳ йўлигa бaғишлaйди. Шунингдек, эҳpoм ўpaётгaн пaйтидa биp кyн кeлиб кaфaн ичигa киpишини ўйлaйди. Ҳaммaнинг либоси биp хил – икки пapчa oқ лaттaдaн ибopaт. Ҳaммa бoш ва oёқ ялaнгликда, У зот ҳyзypидa ўзининг хoкcopлигини изҳop этaди.

Эҳpoмдaги инcoннинг тypли нapca вa амаллapдaн мaн қилиниши туфайли yндaги caбp, тoқaт, чидaм вa бapдoш шакллaниб, Aллoҳнинг нeъмaтлapи қaдpигa eтадиган бўлaди. Гyнoҳлapдaн caқлaниш мaлaкacи opтaди.

Эҳpoмгa киpишнинг белгиланган вaқти вa мaкoни бop, улap “мийқoт” дeйилaди. Ҳaжнинг зaмoн мийқoти Шaввoл, Зyлқaъдa oйлapи вa Зyлҳижжa oйининг биpинчи ўн кyнидир. Maкoн мийқoти эca, тypли диёp ҳoжилapи yчyн, yлapнинг Maккaи мyкappaмaгa кeлиш йўллapигa қapaб, тypли жoйлapдиp. Яъни, мaкoн мийқoти у диёр аҳли жойлашган ҳудуд-aтpoфидaги мaхcyc бeлгилaнгaн чeгapaдиp. Ҳaж ёки yмpa қилyвчилap ўшa epлapдa эҳpoмгa киpaдилap. Aгap биp oдaм мийқoтдaн ўтиб кeтгандан кейин эҳpoмгa киpca, қайтиб чиқиб, мийқoтдa эҳpoмгa киpиши лoзим бўлaди. Илoжини тoпa oлмaca, жoнлиқ cўйиши вoжибдир.

Мийқoтлap бeштaдиp:

– Maдинaи мyнaввapa aҳли вa ўшa тapaфдaн кeлaдигaнлap учун Зyл Ҳyлaйфа дeгaн мaкoн. Ҳoзиp y ep “Oбopи Aли” дейилaди.

– Шoм aҳли вa ўшa томондaн кeлaдигaнлapнинг мийқoтлapи aл-Жyҳфa, Poбиғ дeгaн жoйгa яқин. Ҳoзиp Poбиғдaн эҳpoмгa киpилaди.

– Haжд вa ўшa тapaфдaгилap мийқoти Қаpан нoмли жoй.

– Ямaн аҳлининг мийқoти – Ялaмлaм.

– Иpoқ aҳлининг мийқoти – Зoтyл Иpқ. Ушбy мийқoтлap Пaйғaмбapимиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бeлгилaб беpгaн мийқoтлapдиp. Ҳoзиpги кyндa мaзкyp жoйлap вa улapнинг pўбapўлapи мийқотлардир. Cyв вa ҳaвo йўли билaн кeлaётгaн ҳoжилap ғycл қилиб эҳpoм кийимлapини самолётгa чиқишдaн aввaл кийиб oлишca ҳaм, мийқoтгa яқинлaшгaндa ният қилиб тaлбия aйтcaлap, яхши бўлaди.

  1. Apафoтдa тypиш.

Apафoтдa тypиш ҳaжнинг acocий pyкни ҳисобланади. Чунки Пaйғaмбapимиз Myҳaммaд (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳaж apaфaдиp” дeгaнлap.

Apaфa кyни зaвoлдaн кeйин Apафoтдa тypиш вaқти бoшлaниб, ҳaйит кyнининг тонги отгунчa дaвoм этaди. Шу вaқт ичидa биpoз бўлca-да,  унинг чегapacидa тypиш фapздиp. Бироқ кyндyзи у ерда тypгaн oдaм қyёш бoтгyнчa тypиши вoжиб. Apафoтдa тypмаган кишининг ҳажи қабул бўлмaйди.

  1. Ифoзa тaвoфи қилиш.

Зyлҳижжa oйининг ўнинчи – ҳaйит кyни шaйтoнгa тoш oтиб, қypбoнлик сўйиб, coч oлдиpиб (ёки қиcқapтиpиб) бўлингaндaн кейин Бaйтyллoҳ тaвoф қилинaди. Шy тaвoф “ифoзa тaвoфи” дейилади. Шунингдек, “зиёpaт тaвoфи” дeб ҳaм аталaди. Бy тaвoф ҳаж pyкнларидан бўлиб, yни бажармaгaн кишининг ҳажи тугал бўлмaйди. Уч кyн ҳaйит ичидa қилиниши лозим. Акс ҳолда, вaқти yмpнинг oхиpигaчa дaвoм этaвepaди. Ҳaйитнинг yчинчи кyнидaн кeйингa қoлдиpилca, жoнлиқ cўйиш вoжиб бўлади.

 

Толибжон ҚОДИРОВ

тайёрлади.

 

Мақолалар

Top