muslim.uz

muslim.uz

Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида бир гуруҳ археологлар 14 асрга оид бўлган масжид деворларини тиклаш ишларини бошлайдилар. Ушбу масжид аҳоли яшаш манзиллари орасида жойлашган.

Қадимий топилмалар вазирлиги берган баёнотга кўра, Қоҳиранинг ал Дарб ал Аҳмар туманида жойлашган Амир ал Мардоний масжидининг қайта таъмирланиши ер ости сувлари ва канализация қувурлари туфайли муаммога учраб келган.

Масжидни қайта таъмирлаш ишлари 2020 йилнинг охирларига бориб якунланиши айтилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият олиб бораётган имомлар делегацияси Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрига ташриф буюрдилар. Делегацияни Чимкент шаҳри бош имоми ўринбосари Абдураҳмонов Бойдавлат ва Тошхўжаев Назирхон кутиб олди.

"Абдулхамид Каттоний" жоме масжидида учрашув ўтказилди. Чимкент шаҳридаги жоме масжидларда суҳбатлар ўтказиш мақсадида, ўзбекистонлик делегация аъзолари беш гуруҳга бўлинган ҳолда иш олиб боришди.

Тинчлик олий неъмат, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, шукроналик, ватанга муҳаббат, бузғунчи оқимларнинг салбий оқибатлари, мусулмонларнинг бўлинмасликлари, мазҳабсизлик мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.

Пешин, аср, шом ва ҳуфтон намозларида турли мавзуларда суҳбатлар ташкил этилди.

Делегациянинг ташрифи бугун, 30 октябрь куни ҳам давом этади. Улар масжидларда маърифий суҳбатларни давом эттиришади.

Ўзбекистонда зиёрат туризми соҳасида яратилаётган имкониятлар борасида фикрлар алмашилмоқда. Сафар жараёнларини ёритиб борамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

***** 

Тулки қуённинг қичқириғини эшитганда, унинг олдига югуриб келади. Лекин ёрдам бериш учун эмас.

“Тарих мухрлаган сўзлар” 

***** 

Молу дунё ва омад инсонларни ўзгартирмайди. Балки уларнинг қандайликларини кўрсатади.

“Тарих мухрлаган сўзлар”  

***** 

Сенга аҳамият берганга сен ҳам аҳамият бер. Қолганларга эса, салом-аликнинг ўзи етади.

“Тарих мухрлаган сўзлар” 

***** 

Қийин вазиятларда инсонларнинг ҳақиқатлари фош бўлади. 

***** 

Одамлар нарсалар ҳақида гапираётганларида муболаға қилишга (бўрттиришга) мойил бўладилар. Аммо хатоларига келганда эса, ундай эмас.

“Тарих мухрлаган сўзлар” 

***** 

Бир донишманддан: “Душмандан нима билан ўч олинади?” деб сўралди. Шунда донишманд: “Ўз нафсини ислоҳ қилиш билан” деб жавоб берди.

“Тарих мухрлаган сўзлар” 

***** 

Баъзи одамлар билан гаплашганингдан кейин юксаласан. Айримларга келсак, уларнинг ёнида сукут қилсанг, шунда юксаласан.

“Тарих мухрлаган сўзлар” 

***** 

Сукутингни тушунолмаган киши сўзларингни ҳам тушунолмайди.

“Тарих мухрлаган сўзлар” 

***** 

Сафарга чиқишга қарор қилганингда, йўл кўринади.

“Тарих мухрлаган сўзлар” 

***** 

Албатта, ошқозон яраси еган таоминг сабабидан пайдо бўлмайди. Лекин у ичингдаги безовталик, ютган ғамларинг, ҳис-туйғуларингдаги таранглик ва қўрқув сабабли пайдо бўлади.

“Тарих мухрлаган сўзлар” 

***** 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

 Нозимжон Иминжонов

 

 

Мақолалар

Top