muslim.uz

muslim.uz

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, уни қаерда топса, олишга ҳақлидир”, деганлар (Ибн Можа ривояти).

Ҳикмат – илм ва ақл билан ҳаққа эришишдир.

Ҳикмат – барча фойдали илмлар, тўғри йўлга йўналтирилган ақллардир.

Ҳикмат – сўзлар ва амалларда мулоҳаза билан иш юритишдир.

Ҳикмат – ҳақни таниш ва у асосида амал қилишдир.

Ҳикмат – илмнинг нафосати, амалнинг қуроли, мақсадга етишда энг яқин воситадир.

Ҳикмат – у билан қийинчиликлар осонлашади, у билан тўсиқлар олиб ташланади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳикмат соҳибини мадҳ этди:

ومن يؤت الحكمة فقد أوتي خيرا كثيرا

«У Ўзи истаган кишиларга ҳикмат (фойдали билим) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, демак, унга кўп яхшилик берилгани аниқдир (Бақара сураси, 269-оят). 

عن ابن عباس رضي الله عنه قال: «ضمني النبي  إلى صدره وقال: «اللهم علمه الحكمة»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бағирларига босиб, “Эй Аллоҳ, унга илм ва ҳикматни ўргат”, дедилар.

Қуръони Каримда “ҳикмат” сўзи турли маъноларда ишлатилди.

Мавъиза маъносида келди:

حكمة بالغة فما تغني النذر

(У) етук ҳикмат (мавъиза) бўлсада, огоҳлантиришлар фойда бермади (Қамар сураси, 5-оят)

 

Пайғамбар ҳадислари маъносида зикр қилинди:

واذكرن ما يتلى في بيوتكن من آيات الله والحكمة

«Уйларингизда Аллоҳнинг оятлари ва ҳикмат (яъни, пайғамбар ҳадислари)дан иборат тиловат қилинадиган нарсаларни зикр-тиловат қилинглар» (Аҳзоб сураси, 34-оят).

Фаҳмлаш маъносида зикр қилинди:

ولقد آتينا لقمان الحكمة

Биз Луқмонга ҳикмат ато этдик (Луқмон сураси, 12-оят).

Нубувват маъносида зикр қилинди:

وآتيناه الحكمة وفصل الخطاب

“Унинг ҳукмронлигини ҳам мустаҳкам қилдик ва унга ҳикмат ҳамда қатъий хитоб (ҳаққоний ҳукм чиқариш илмини) ато этдик” (Сод сураси, 20-оят).

Мулойимлик маъносида зикр қилинди:

ادع إلى سبيل ربك بالحكمة والموعظة الحسنة

(Эй, Муҳаммад,) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! (Наҳл сураси, 125-оят).

«لا حسد إلا في اثنتين: رجل آتاه الله مالا فسلطه على هلكته في الحق، وآخر آتاه الله حكمة فهو يقضي بها ويعلمها» متفق عليه،

Ҳасад (ҳавас) икки нарсада бўлади. (биринчиси) Аллоҳ таоло бир кишига моли дунё бериб, унга эгалик килиш ҳуқуқини ҳам беради. Берилган моли дунёни ҳақ йўлига сарфлайди. (иккинчиси) Кишига Аллоҳ таоло илму-ҳикмат беради. У илму ҳикматни (ҳаққини) адо қилади ва уни (одамларга) ўргатади,” дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ мазкур ҳадиснинг шарҳида, “Ҳикмат билан амал қилиш” деб тафсир қилганлар. Ҳикматдан мурод эса: “Ҳар бир билимсизликнинг олдини олиш ва ҳар қандай ахлоқсизликни тўхтатишдир”.

قال رسول الله «الكلمة الحكمة ضالة المؤمن فحيث وجدها فهو أحق بها » أخرجه الترمذي وابن ماجه

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, уни қаерда топса, олишга ҳақлидир”, деганлар (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

       وعن الإمام مالك أنه بلغه أن لقمان الحكيم أوصى ابنه فقال: «يا بني جالس العلماء وزاحمهم بركبتيك؛ فإن الله يحيي القلوب بنور الحكمة كما يحيي الأرض الميتة بوابل السماء».

Луқмони ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган экан: “Эй ўғлим, олимлар билан ўтир, улар орасига кир, чунки Аллоҳ ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳам илм-ҳикмат нури билан тирилтиради”.

Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота” жоме масжиди имом-хатиби
Авазхўжа Ба
ҳромов манбалар асосида тайёрлади.

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

ONLINE.

АНДИЖОН.

ЎМИ Матбуот хизмати

Диёримизда бошланган Қуръони карим мусобақаси барча юртдошларимиз томонидан кўтаринки руҳ, хурсандчилик билан қарши олинмоқда. Бугунги кунга қадар Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида мусобақанинг туман-шаҳар саралаш босқичлари ўтказилди.

Muslim.uz портали ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Қуръон байрамини кузатиб борган ҳамюртларимиз қалбларининг тубидаги самимий дил изҳорларини қуйидагича ифода этдилар.

Жумладан, Шавкатбек Тожибоев номли фойдаланувчи “Ушбу мусобақани ташкиллаштирган юртбошимизни Аллоҳ ҳамиша паноҳида асрасин. Шундай улуғ кунларга етказган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”, дея ўз фикрини билдирган.

Абдусаттар Аҳунов эса мусобақани онлайн кузатиб бораётган дўстига мурожаат қилиб “Муҳаммадсодиқ шартта билет олиб қайтайликми-а?” дея Ватанни соғинганини билдирган.

Салмон Форсий номли фойдаланувчи “Андижон ҳофизи Куръонлар макони иншааллоҳ юзлари ёруғ бўлгуси”, деб ёзиб қолдирган.

“Аллоҳ таоло қориларимиздан рози бўлсин! Азизлар, шукрни кўпайтирсак, Аллоҳ таоло бизга неъматларини зиёда қилади”, дея Нозимжон Иминжонов ўз фикрини билдирган.

Маъсумхон Собиров исмли фойдаланувчи “Диндорларга, хусусан, Ислом динига берилаётган эътибор учун давлат раҳбарига раҳмат”, дея ёзган.

Мустафо Алиев “Андижон қорилар (заводи) макони дейишадику. Бу ердаги файзни кўринг.... Ҳаммаларидан Аллоҳ рози бўлсин!”, деб ўз хурсандчилигини бошқалар билан бўлишган.

Қобилжон Исаков “Субҳаналлоҳ! Ҳакамларнинг энг қийналган жойи – Андижон бўлади шекилли! Булбулзабон қориларимизни қай бирини олий ўринга қўйишниям билмайди одам!” деб мусобақаларнинг юқори савияда ўтаётганига эътибор қаратган.

Руҳуллоҳ Отахонов номли фойдаланувчи “Аллоҳга шукр шу кунларга етказганига. Юртбошимизнинг бошлари омон бўлсин. Иймонлари зиёда бўлсин”, дея ўз миннатдорлигини билдирган.

Онлайн эфирларга қолдирилган 10 мингдан ортиқ изоҳларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мусобақанинг дастлабки босқичи ҳақида ўзларининг илиқ ва ижобий фикрларини билдириб ўтганлар. Фойдаланувчилар ташкилий масалалар бўйича ўз тавсия ва таклифларини билдириб ўтганлар.

Маълумот учун, мусобақанинг дастлабки босқичи “muslim.uz” саҳифасида 141 мингдан ортиқ мухлислар томонидан кўрилган. Умумий қамров эса 640 минг нафарни ташкил этган.

Айни кунларда мусобақа Андижон вилоятида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Азиз Қуръон шайдолари, бугун Андижоннинг бир неча ҳудудларидаги қорилар мусобақасини улкан кошона ва йирик масжидларни тўлдириб, кузатаётган одамларни кўриб, ич-ичимиздан қувондик, Ҳақ таолога ҳамдлар айтдик, барча-барчадан Аллоҳ рози бўлишини тиладик.
Айниқса, Андижон шаҳридаги “Андижон” кошонасининг икки-уч қавати, ҳатто зиналарида ҳам туриб кузатаётганларни кўриб, Аллоҳнинг каломига муҳаббат кишиларимизда чексиз эканига гувоҳ бўлдик.
Ўз навбатида ушбу мусобақани онлайн кузатиб турган мингдан зиёд мухлисларга эса, Қуръонга бўлган муҳаббатингиз бундан ҳам зиёда бўлсин деймиз, ушбу ҳузурбахш онларни, икки дунёга васила бўладиган дақиқаларни дўсту биродарларга ҳам тавсия этишингизни илтимос қиламиз.
Шундай экан азизлар, бундай вақтларнинг қадрига етайлик, руҳониятларимизни сайқаллаб олайлик. Бир неча кундан кейин ниҳоясига етадиган, юракларни эзилтириб кетадиган онлардан ғафлатда қолмай десангиз, бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top