muslim.uz

muslim.uz

Давронбек домла Абдукадиров

 

ЎМИ матбуот хизмати

Россия Федерацияси Мусулмонлари диний идораси ва Россельхозбанк биргаликда ҳалол озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ва ҳалол маҳсулотларни ислом дунёси мамлакатларига экспорт қилишни оширишга келишиб олди.

Islamisemya.com хабарига кўра, тегишли келишув бир кун аввал ушбу ташкилотлар раҳбарлари – Равил Гайнутдин ва Борис Листов томонидан имзоланган эди. Банк раиси кредит муассасаси Россияда ҳалол маҳсулотлар тарғиботига катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Ушбу саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида банк ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар учун «Своё.Фермерство» рақамли экотизимини яратди . Ушбу лойиҳа нафақат Россиянинг кўп миллионли мусулмон аҳолиси, балки бошқа давлатлардаги икки миллиарддан ортиқ диндошларини ҳам ҳалол маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беради.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Иброҳимжон домла Иномов
Бекобод шаҳар "Қора мозор" жоме масжидида

"Юлдузлар жанги" ва "Фаворит" фильмлари устида ишлаган британиялик мусулмон кинорежиссёр Ислом ҳақидаги нотўғри фикрларга қарши чиқиш ва мусулмонларга ўз ҳикояларини айтиб беришга қаратилган илк фильмини суратга олмоқчи.

Islam.ru хабарига кўра, кинематограф Ризван Вадан 2019 йилда "нафрат, экстремизм ва терроризмга қарши кураш" лойиҳасини бошлади. Чоршанба куни у ўзининг "Террордаги хато" фильмини чиқарди. "Одамларга ислом ва мусулмонлар экстремизм ва терроризмни қўллаб-қувватламаслигини тушунтиришим керак. Аслида ҳеч бир дин экстремизм ва терроризмдан ҳоли эмас", - дейди кинорежиссёр. У 7 июль куни, 7/7 Лондон портлашларининг 13 йиллигига ислом аниқ бундай ҳужумларни қўллаб-қувватламаслигини билдирган фильмини чиқаришга қарор қилганди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top