muslim.uz

muslim.uz

photo_2020-09-19_10-31-41 (2).jpg
 
photo_2020-09-19_10-31-41.jpg
 
photo_2020-09-19_10-31-42.jpg
 
photo_2020-09-19_10-31-43.jpg
 
photo_2020-09-19_10-31-44.jpg
 
ЎзА
mardi, 22 septembre 2020 00:00

Ўзбек тили БМТда

Туркияда чоп этиладиган “Жумҳурият” газетасининг 2020 йил 21 сентябрдаги сонида “Ўзбек тили БМТда” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Қуйида ушбу мақола эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Ўзбекистон – Марказий Осиёдаги туркий жумҳуриятлар ичида аҳолиси энг зич ўлка. Мамлакат аҳолисининг асосий қисми ўзбеклардан иборат. Айни вақтда қўшни ўлкалар – Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонда ҳам кўп сонли ўзбеклар яшайди. Ушбу хусусиятлар ҳисобга олинганда, расмий Тошкент бутун минтақанинг барқарорлигини таъминлашда катта ҳисса қўша олади.

Турклар таъбири билан айтганда “Ўз кент” (асил кент) ҳисобланган Фарғона водийси авваллари исломий экстремизм билан қўшиб тилга олинар эди. Водий минтақаси Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларида жойлашган бўлса-да, унинг катта қисми расмий Тошкент бошқаруви остидадир.

Ўзбекистоннинг иштирокисиз Афғонистон, Хитой ҳатто бутун дунёда экстремизмнинг олдини олиш осон бўлмайди. Минтақада ғоявий назорат ўрнатилма-са, экстремистлар Қозоғистон, Россия, ҳатто Сурияга қадар ёйилиши мумкин. Радикализмни бартараф этиш учун нафақат ташқи омилларни чеклаш, балки иқтисодий-ижтимоий ва маданий соҳаларда ҳам чора-тадбирларни амалга ошириш аҳамиятга эга.

Ўзбекистон улкан туризм салоҳиятига эга. Самарқанд, Бухоро каби шаҳарлар туркий дунё тарихи жиҳатидан катта аҳамият касб этади. Амир Темур авлодларининг диёри осмон остидаги музейга ўхшайди гўё.

Иқтисодий томондан қараганда, Туркияда етиштирилиши камайиб бораётган пахта Ўзбекистонда ҳозирда ҳам катта миқдорда қайта ишланиб, экспорт қилинади. Ушбу ўлка, шунингдек, Марказий Осиёнинг қоқ ўртасида жойлашгани туфайли Шарқ ва Ғарбни боғловчи ҳалқа мисолидир.

Ўзбек-турк муносабатлари ҳам сўнгги вақтларда равнақ топиб бормоқда. Ўзбекистон жамоатчилиги Туркияга яқиндан қизиқиш билдирмоқда, аммо турк афкор оммаси учун айни ҳолатни билдирмоқ муҳимдир.

Шавкат Мирзиёев ислоҳотлари

Ўзбекистондаги Шавкат Мирзиёев бошқаруви сўнгги йиллардаги ислоҳотлари билан ижобий таассурот уйғотмоқда. Ш.Мирзиёев ҳокимиятга келиши билан амалга оширилган ишлар минтақага қизиқувчиларнинг эътиборини қозонмай қолмади.

Мамлакатда бошқарув тизими бошдан-оёқ ўзгартирилиб, янгиланди. Ўлка дунёга очилди. Қўшни ва минтақадаги давлатлар билан алоқалари, ҳамкорликка интилишлари диққатга сазовор. Мамлакатдаги сиёсий-иқтисодий янгиланиш ғояси “Янги Ўзбекистон” шиори остида тилга олинмоқда.

Шавкат Мирзиёев сайлов маданияти, фуқаролик жамияти субъектларининг аҳамияти, ОАВ фаоллиги масалаларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Гендер ҳуқуқи, аёлларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокига аҳамият берилмоқда. Сўнгги сайловларда аёл депутатлар сони икки баробар кўпайди.

Мажбурий ва болалар меҳнатини бартараф этиш масалаларини ҳам ўз ичига олган Инсон ҳуқуқлари миллий стратегияси ишлаб чиқилди. Камбағалликни камайтириш, қашшоқликка қарши кураш, миллий манфаатларга устуворлик берувчи очиқ ва прагматик ташқи сиёсат Президент Шавкат Мирзиёев мақсадлари сирасидан жой олган.

Расмий Тошкентнинг ижобий динамикаси нафақат ички ҳаётда, балки қўшнилар билан муносабатларда ҳам намоён бўлмоқда.

Ўзбекларнинг интилувчанлигига қўшни давлатлар мутасаддилари ҳам қўшилиб бораётганини эшитмоқдамиз. Туркий тилнинг тамал тошларидан бўлган чиғатой лаҳжасини адабий тил ҳолига етказган Алишер Навоий айни вақтда Амир Темур давлатининг забардаст вакилларидан бири эди.

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг эртага бошланадиган Бош Ассамблеясида ҳамкорлик марралари, умидлари ва мамлакатининг тинчликпарвар мақсадлари ҳақида илк бор Навоий тилида дунёга хитоб қилади.

Туркия Ўзбекистондаги янги ва кенг қамровли ўзгаришларга янада кўпроқ эътибор бериши, ҳамкорликни ривожлантириши даркор.

“Жумҳурият” газетаси

 

ЎзА

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook даги саҳифаси ва YouTube даги канали

Бир неча ўн йиллар давомида машҳур Жарқўрғон минораси археологлар, тарихчилар ва гўзал архитектурани севувчиларни ҳайратда қолдириб келмоқда. Гап шундаки, минора ноодатий декоратив безак билан безатилган бўлиб, у Марказий Осиёда илгари ишлатилмаган, бу безак кўпроқ Ҳиндистонда ишлатилган, таъкилайди uzbekistan.travel.

Минора Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон ва Термиз ўртасидаги Минор қишлоғида жойлашган. У 1109 йилда Султон Санжарнинг буйруғига биноан қурилган. Ҳозирда унинг баландлиги йигирма метрдан ошади, аммо қурилиш вақтида у қирқ уч метрга етган.

Минорада унинг яратувчиси, Серахс шаҳридан уста Али ибн Муҳаммаднинг исмини ва ундан юқорироқ қисмида эса, охирига етказилмаган Қуръоннинг муқаддас сураларини кўриш мумкин. Миноранинг силжиган ўқи туфайли у тугалланмаган ёки қисман вайрон бўлган деб тахмин қилинади. 1879 йилда минора яқинида қадимий масжиднинг харобалари топилган, бу минора қурилиши алоҳида амалга оширилганидан далолат беради. Минорага нима бўлганлиги ва нима учун масжид вайрон қилинганлиги тўғрисида тарихчилар бир фикрга кела олишмади. Эҳтимол, янги бино қуриш учун бинолар қасддан бузилгандир.

Минорага қараб, унинг безакларидан кўзингизни узолмайсиз. Ғиштларнинг маҳорат билан арча нақшида терилганлиги тўқилганлик эффектини яратади. Миноранинг остида турганингизда, ғиштларнинг терилгани ғишт эмас, балки мато каби кўринади. Минора бир-бирига улашган ўн олти ярим устундан иборат. Ичкарида айланали зинапоялар мавжуд бўлиб, улар бўйлаб энг юқорига кўтарилиш мумкин. Ҳозирда Жарқўрғон минораси эҳтиёткорлик билан қўриқланади ва муҳим тарихий ва маданий объект ҳисобланади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбот хизмати

Мақолалар

Top