www.muslimuz

www.muslimuz

30 август куни Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни ЎМИнинг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров олиб борди.

Йиғилишда юртимизда истиқлол йилларида олиб борилган ҳамда айни вақтда изчил равишда давом эттирилаётган ислоҳотлар, хусусан, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган хайрли ишлар яна бир бор талқин этилди.

– Шу ўринда ушбу ҳадиси муборакни эсга олиш ўринлидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганида оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсин, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан”, деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Агар биз ушбу ҳадиси шариф маъносига амал қилишни истар экан, шикоят қиладиган ҳолдан йироқмиз дея оламиз. Чунки истиқлол йилларида халқимиз фаровонлиги ўсди, инсон омилига бўлган эътибор кучайтирилди. 27 йил фурсат мобайнида кўплаб масжидларимиз қайта чирой очди. Энг муҳими, буларнинг барчасига тинчлик ва саломатликда гувоҳ бўляпмиз. Бу улуғ неъмат эмасми?, – дея таъкидлади вилоят бош имом-хатиби С.Қодиров.

Йиғилишда сўзга чиққанлар ҳаётий мисолларни келтирган ҳолда имом-хатиблар халқимизга шукроналик ҳисси билан яшашни ўргатишда ҳақиқий маслакдош бўлишини таъкидладилар.

Йиғилишдан сўнг тадбир иштирокчиларига ош тортилди ҳамда Қуръон тиловати қилиниб, дуога қўл очилди.

 

 

ЎМИ матбуот хизмати

Буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда.


2018 йил 30 август куни  Урганч шаҳар Имом Фахриддин ар Розий ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда Хоразм вилояти хокимлигининг котибият бўлими ходимлари, диний соҳада самарали хизмат қилган фахрий устозлар, имом-хатиблар, шунингдек, диниий соҳада ишлаб вафот қилган имом-хатибларнинг оила аъзолари, билим юрти мударрислари иштирок қилди. Ўн нафар фахрий имом-хатиблар ва вафот этган соҳа ходимларининг фарзандларига Вақф хайрия жамғармасининг Хоразм вилояти бўлими, УМИ Хоразм вилояти вакиллиги ва билим юрти томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.


Тадбир сўнгида меҳмонлар байрам дастурхонига таклиф қилиниб, жонажон юртимиз тинчлиги ва равнақи учун дуою фотиҳалар қилинди.

ЎМИ матбуот хизмати

Top