muslim.uz
Берлинда Ўзбекистонда нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди
Лейбциг университетида Ўзбекистоннинг “Жаҳолатга қарши маърифат” ташаббуси тақдимоти ўтказилди
Гамбургда Ўзбекистонга оид фотокўргазма бўлиб ўтди
Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Бухоро бўйлаб сафарлари ўз якунига етди
Шайхул Ислом муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳазратларини сафарлари Бухоро шаҳрида давом этмоқда. Аср намозидан сўнг, Ислом оламида фиқҳ илми бўйича машҳур имом Шамсул Аъимма Ҳалвоний ҳазратлари қабрларини зиёрати билан бошланди. Сўнгра имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳни таваллуд топган ерларини зиёрат қилинди. Бу жойнинг ёнида “Шайх Зайниддин” жоме масжиди қад кўтарган. Сафар чоғида ушбу масжид ва имом Бухорийнинг туғилиб ўсган жойлари ҳақидаги маълумотлар билан Ислом дунёсини машҳур олими муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизафуллоҳ ҳазратларини таништирилди ҳамда шом намозини шу масжидда адо қилишди. Бундан сўнг “Мир араб” мадрасасида устозлар ва толиби илмларнинг учрашувлари бўлиб ўтди. Йиғилганларга муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизафуллоҳ “Ҳадисур роҳма” яъни “Раҳмат ҳадис”дан ижоза бериб, унинг шарҳи ва ҳикмати ҳамда баракоти ҳақида маъруза қилиб бердилар. Маъруза жараёнида устозлар ва талабалар томонидан берилган саволларга муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизафуллоҳ жавоб бердилар. Шунингдек, масъул ходимлар “Мир араб” мадрасасининг тарихи, ҳозирги ҳолати ҳақида улуғ меҳмонга маълумот беришди. Сўнгра хуфтон намози ўқилиб Бухоро сафарига якун ясалди.
Islom.uz портали таҳририяти
Қалбимиздаги туйғулар
Эй Роббим, жисмларимиздан ёмонлик, беморлик, сиқилиш, кўз тегиши, дангасалик, ғамлар, заифлик, безовталик ва беморликни чиқариб ташлаб, ўрнини соғлик, қувват, бахт ва хотиржамликка тўлдир!
*****
Эй Роббим, биз Сендан гўзал хотима ва мағфират сўраймиз! Бизнинг гуноҳларимизни кечир ва барчамизни раҳматинг билан ўраб олгин!
*****
Инсон вафот этганидан сўнг:
- Юраги 10 дақиқа;
- Ақли 20 дақиқа;
- Кўзлари 4 соат;
- Териси 5 кун;
- Суяклари 30 кун ҳаётийлигини сақлаб қолар экан.
- Солиҳ амаллар эса қиёматга қадар ўз соҳиби билан бирга бўлади.
*****
Аёлларини севмоқчи бўлсалар, уларнинг қалбига чуқур кириб бориш учун қулоққа ёқадиган гапларни топиб гапирадилар.
Кетмоқчи бўлсалар, аёллари қалбини синдириш учун кичик сабабларни излаб топадилар.
*****
Тажрибалар сенга кимни севишинг кераклигини ўргатса, оғир вазиятлар аслида сени ким севишини ўргатади.
*****
Хотин эридан сўраяпти:
- Мени яхши кўрасизми?
- Ҳа, яхши кўраман.
- Алдаманг, кулгимни қистатманг! Агар яхши кўрганингизда менга нисбатан бепарволик қилмасдингиз.
*****
Қанийди, сени кетиб қолишинг учун эмас, балки яхшироқ томонга ўзгаришинг учун койиганимни билсанг эди!
*****
Агар аёлингдан “Нима бўлди?” деб сўраганингда, у сенга “Ҳеч нарса бўлмади” деб жавоб берса, билиб қўйки, оғриқлар, изтироблар уни гапирмайдиган қилиб қўйибди.
*****
Фейсбукдаги “Ҳаётнинг нариги юзи” саҳифасидан
Нозимжон Иминжонов таржимаси
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.