www.muslimuz

www.muslimuz

Давлатимиз раҳбари бугун барчамизни халқ қалбига қулоқ солишга, инсонларнинг дард-ташвишларини астойдил тинглашга, муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам беришга даъват этаётгани, қучоқ очиб халқ ичига бориш, унинг армонларини ушалтириш, орзуларини рўёбга чиқаришдек улуғ мақсадларга қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.

Инчунун, юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли таклифларини жойида ўрганиб, бартараф этиш бугунги кунимиздаги долзарб вазифалардан бирига айланди.

Бугун айнан шу масъулиятли ва шарафли вазифани адо этиш мақсадида Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги "Хўжа Самандар" жоме масжидига ташриф буюрди ва пешин намозини адо этиб бўлгач, намозхонларга мавъиза қилиб берди.

Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Сўнгра мустақил юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришлар янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.

Фотолавҳаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Mehrob.uz Матбуот хизмати

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ташаббуси билан Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган делегация аъзоларининг учинчи куни ҳам файзли тарзда давом этмоқда.

Ана шундай самимий учрашувларнинг навбатдагиси Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги "Аҳадхон" жоме масжидида бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрининг Яккасарой жоме масжиди имом-хатиби Тошанов Салоҳиддин домла ушбу масжидга ташриф буюриб, пешин намозидан кейин ваъз-насиҳат қилиб берди.

Мавъизада мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шукрнинг фазилатини баён этди. Дилдан қилинган суҳбатлар савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, Салоҳиддин домла ушбу туман маҳалласида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда беморлиги бор оилаларнинг ҳам ҳолидан хабар олди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Muallim Media – илмий-маърифий маркази Muslimaat.uz сайти билан ҳамкорликда муҳтарама муслималар учун ҳанафий мазҳабига кўра намоз ўқишни ўргатувчи видеоқўлланма тайёрлади.

Видеоқўлланма орқали опа-сингилларимиз намозни ўқишни тўла ўрганиши ёки кўпинча намоз ўқишда учрайдиган баъзи хато-камчиликларни тузатиб олиши мумкин.

Эътиборлиси, видеоқўлланма гапириш ва эшитиш қобилиятига эга бўлмаган кишиларга мўлжалланган бўлиб, намоз ўқиш қоидалари сурдо таржимон Зилола Маҳмудова томонидан сурдо тилига таржима қилинган.
Видеоқўлланма 6 қисмдан иборат бўлиб, бугун эътиборингизга 1- қисмни тақдим этамиз.

Маълумот учун, имконияти чекланган азизлар ушбу махсус очилган muallimsurdo канали Muallim media, muslimaat.uz ва Bintu Sodiq ижтимоий-маърифий каналларида эфирга узатилган шу каби видео маҳсулотлар сурдо таржимаси билан бериб борилади.

Биринчи қисм : намоздаги энг муҳим қоидалар


00:00 – Кириш
01:13 – Намознинг шартлари
05:35 – Намознинг фарзлари
08:51 – Намознинг вожиблари
12:12 – Намознинг суннат ва мустаҳаблари
16:16 – Намознинг макруҳлари
18:47 – Намозни бузувчи амаллар
20:57 – Беш маҳал намознинг вақтлари
22:27 – Намознинг ракъатлари

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тошкент шаҳар Учтепа тумани бош имом хатиби Қувондиқ домла Боймуродов Шеробод тумани “Шеробод” жоме масжидига аср намозига ташриф буюриб, аср намозини жамоат билан адо этгач, жамоатга неъматларга шукр қилиш ҳақида амри маъруф қилди.

Суҳбат сўнгида юртимизга тинчлик хотиржамлик, мўмин-мусулмон халқимизга офият ва барака сўраб дуои-хайрлар қилинди.

***

Қувондиқ домла Боймуродов бошчилигида Бойсун туманидаги Сайроб қишлоғидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд ва бемор оилалар ҳолидан хабар олиб, “Вақф” фондининг пул маблағ ва ҳадяларни топширди.

 

 

Сурхондарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати

 

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top