www.muslimuz

www.muslimuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ташаббуси билан Сурхондарё вилоятига Тошкент шаҳридан 21 нафар етук уламолардан ташкил топган делегация ташриф буюрган эди. Ташрифнинг 2-кунида:
Делегация аъзолари ташриф чоғида Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Хазрати Али” жоме масжидига пешин намозини адо этдилар ва намозхонлар билан дилдан суҳбатлашдилар.

Тошкент шаҳри “Яккасарой ” жоме масжиди имом-хатиби Тошонов Салоҳиддин домла чиройли мавъизалари билан барчани кўнглини шод этди.

Мавъизада мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шукрнинг фазилатини баён этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ташаббуси билан Сурхондарё вилоятига Тошкент шахридан 21 нафар етук уламолардан ташкил топган делегация ташриф буюрган еди ташрифнинг 2-кунида
Делегация аъзолари ташриф чоғида Денов туманидаги “Шайх аттор валий” жоме масжидига пешин намозини адо этдилар ва намозхонлар билан дилдан суҳбатлашдилар.

Тошкент шаҳри “Хазрати имом” жоме масжиди имом-хатиби Абдуразақов Хабибуллох қори домла чиройли мавъизалари билан барчани кўнглини шод этди.

Мавъизада мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шукрнинг фазилатини баён этдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

28 июль куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманига ташриф буюрган динимиз фидоийлари тумандаги айрим маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда беморлиги бор оилаларга “Вақф” хайрия жамоат фондининг пул маблағлари ҳамда совғаларини топширишди.

✍️Сурхондарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар "Ислом Ота" жоме масжиди имом хатиби Каримов Йулдошали домла Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги “Менгтўра Ҳожи бобо ” жоме масжидига ташриф буюриб, масжид аҳли билан аср намозини адо этдилар.

Аср намозидан сўнг Йўлдошали домла бошчилигида уламолар мўмин-мусулмонларга ажойиб маърузалар қилиб беришди. Савол-жавобларга уланиб кетган маърузаларни тинглаш намозхонлар учун мароқли бўлди.

✍️Сурхондарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top