muslim.uz

muslim.uz

Муяссар Исманова
"Меҳр" операцияси доирасида Ватанга қайтарилган аёллардан бири

Аллоҳ таоло ўта меҳрибон ва карами кенг, фазли улуғ ва ҳикмати беназир Зотдир. Зотан, буюк Аллоҳ яратган мавжудотларининг баъзисини баъзисидан ўзининг ҳикмати ўлароқ фазилатли қилиб қўйган.

Ана шундай фазилатга муҳаррам ойини мисол қилишимиз мумкин. Бу ой муборак, фазли улуғ ой бўлиб, ҳижрий сананинг биринчи ойидир. Шу билан биргаликда, муҳаррам ойи уруш ҳаром қилинган муқаддас ойларнинг бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

 إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِنْدَ اللَّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللَّهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ فَلَا تَظْلِمُوا فِيهِنَّ أَنْفُسَكُمْ 

Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ – ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) тақиқланган ойлардир. Ана шу тўғри диндир. Бас, ўша (ой)ларда (жанг қилиб) ўзингизга зулм қилмангиз!… (Тавба сураси, 36-оят).

Динимизда уруш тақиқланган тўрт ой бор. Улар – Зулқаъда, Зилҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойларидир.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир йил ўн икки ойдан иборат. Шулардан тўрттаси ҳаром (уриш тақиқланган) ойлардир. Учтаси кетма-кет келади. Зул-қаъда, Зул-ҳижжа ва Муҳаррам ойлари ва тўртинчиси Жумод ва Шаъбон орасидаги Музор қабиласининг Ражаб ойидир” (Бухорий ривояти).

Демак, бу ой Аллоҳ субаҳанаҳу ва таолонинг наздида жуда мақоми улуғ ойлардан экан. Бу ойни қадрлаб кўпроқ яхши эзгу амалларга интилмоғимиз даркордир. Шариатимизда ҳам кўпроқ нафл ибодатларни қилишга тарғиб этилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Афзалликда Рамазон ойининг рўзасидан кейин Аллоҳнинг ойи Муҳаррам рўзаси туради”-деб марҳамат қилганлар (Муслим ривояти). Ҳадиси шарифда муҳаррам ойини “Аллоҳнинг ойи” деб айтилмоқда. Бу шу ойнинг улуғлигидан ҳамда фазилатларининг кўплигига далолат  қилади.

Муҳаррам ойининг энг афзал куни ўнинчи кунидир. Бу кунни динимизда “явму ашуро” ашуро куни деб юритилади. “Ашуро” сўзи луғатда “ўнинчи кун” деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунда рўза тутишга қизиқтирганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро рўзасини ўнинчи куни тутишга амр қилгандилар” (Термизий ривояти). Ҳанафий мазҳабимиз уламолари ашуро куни яъни муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутишни суннат дейишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кун – Ашуро куни рўзасини бошқасидан афзал кўриб, соғиниб ва ушбу ой – Рамазон ойи рўзасини истаб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини истаганларини кўрмадим, деганлар” (Бухорий ривояти).

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳдан умид қиламанки, Ашуро кунининг рўзасини ўзидан олдинги сана (гуноҳлари)нинг каффороти бўлса”, дедилар” (Термизий ривояти). Бир кун нафл рўза тутган бандага Яратганнинг марҳаматини қаранг? Тўлиқ бир йиллик гуноҳларни кечирилиши бўлса?! Бундай фазл Буюк Аллоҳнинг марҳаматидандир.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар”. Ушбу ривоятдаги кенглик яратишдан мақсад емоқ, ичмоқ, хурсандчилик маъносидаги бемалолликдир.

Уламоларимиз: “Ким Зул-ҳижжа ва Муҳаррам ойларини рўзасини тутса, гўё йилни тоат-ибодат билан тугатиб, тоат-ибодат билан бошлабди. Умид қиламиз-ки, йил давомида шу фазилат эга бўлинса”-деб таъкидлаганлар.

Демак, муҳаррам ойини хусусан, ашуро кунининг фазилатидан умид қилиб, яхши амалларга бел боғласак, Аллоҳнинг улуғ фазлу баракотига эга бўлиб, ҳам дунёмиз ҳам охиратимиз, ҳам тирикларимиз ҳам вафотларимиз, ҳам хонадонимиз ҳам юртимизга раҳмат ва мағфиратлар ёғилса деб умид қиламиз. Яратган барчамизни улуғ кунлар фазлидан насиб этсин!

Жалолиддин Ҳамроқулов,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

samedi, 22 juillet 2023 00:00

Иқрор

Ҳанифа Исманова
"Меҳр" операцияси доирасида Ватанга қайтарилган аёллардан бири

samedi, 22 juillet 2023 00:00

Рисоладаги мўмина аёл

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ё Расулаллоҳ, аёлларнинг қандоғи энг яхшиси­дир», – дейилди.

«Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани», – дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадиси шарифда эр учун энг яхши хотиннинг баъзи сифатлари ҳақида сўз кетмоқда:

  1. «Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани».

Демак, эр назар солса, кўнглини хурсанд қиладиган аёл энг яхши аёлларда бўладиган сифатларга эга бўлар экан. Бу таъриф аёлнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, ўзини тутиши ва ахлоқ-одоби каби нарсаларни ўз ичига олади. Энг яхши аёл бўлиш умидидаги қизларимиз, аёлларимиз ушбу нарсага алоҳида эътибор беришлари керак. Куёв ва эрларининг кўзига доимо хурсанд қиладиган равишда кўринишга ҳаракат қилишлари лозим.

  1. «Қачон амр қилса, итоат қиладигани».

Эрга итоаткор бўлиш аёлларнинг энг гўзал, энг яхши сифатларидан биридир. Албатта, бу ерда шаръий рухсат берилган ишлар доирасидаги итоаткорлик ҳақида сўз кетмоқда. Гуноҳ ишларда итоат қилиш мумкин эмас. Чунки Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилинмайди.

Эр оила бошлиғи бўлганидан кейин, оила аъзолари, жумладан, аёл киши унга итоат қилиши керак. Эрига итоаткор аёл энг яхши сифатлардан бирига эга бўлган аёлдир. Эрига итоат қилмайдиган аёлни яхши аёллар қаторига мутлақо қўшиб бўлмайди.

  1. «Эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани».

Бошқача қилиб айтганда, энг яхши аёл сифатига соҳиба бўлишни истаган аёл эрига ёқмайдиган ишларни қилмаслиги керак. Чунки шу хилоф туфайли оилада уриш-жанжал чиқиши, эр-хотиннинг ҳаловати йўқолиши, ҳатто оила бузилиб кетиши ҳам мумкин.

Яна, аёл киши ўз молини эри ёмон кўрадиган нарсаларга сарфламаслиги керак. Ана шунда энг яхши аёлларнинг яна бир сифатига эга бўлади.

Ушбу ҳадисда зикр қилинган уч сифатни ўзида мужассам қилган аёл энг яхши аёллардан бўлишига шубҳа йўқ.

Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида шундай деб марҳамат қилади:

«У сизларни бир жондан яратган ва сокинлик топсин учун ундан жуфтини яратган Зотдир» (189-оят).

Яъни «жуфт» – сокинлик, осойишталик, ором, латофат, меҳр-муҳаббат рамзидир. Буни ҳар бир аёлнинг ўзи яхши тушуниб етмоғи зарурдир.

Турмушга чиққан ҳар бир келин оилавий ҳаёт Аллоҳнинг суннати, улкан бахт эканини, бу икки шахснинг фақат жисмоний эмас, балки руҳий ҳам қўшилишлари бўлиб, мақсад ўткинчи лаззат эмас, балки башарият камолоти ва ҳаётнинг бардавомлиги эканини тушунмоғи зарур.

Рисоладаги хотин оилада катта ўрин тутади. Шунинг учун ҳам ўзбек халқи орасида «Эрни эр қиладиган ҳам хотин, ер қиладиган ҳам хотин» деган, арабларда эса «Ҳар бир улкан шахснинг ортида хотин бор» деган мақоллар бор.

Одатда янги уйланган йигитга: «Энди ола хуржун бўйнингга тушди», дейишади. Аслида хуржуннинг кўзи иккита бўлиб, бири эрга, иккинчиси хотинга аталган, яъни унинг оғирлигини эр-хотин тенг кўтармоқлари лозим.

Оилавий ҳаётнинг бардавомлиги икковларининг бир муқаддас мақсад учун муштарак интилишларига боғлиқдир. Чунки ҳақиқий муҳаббат бир-бирининг кўзига боқишда эмас, балки икковларининг бир мақсадга интилишларида намоён бўлади. Хотиннинг эрига ёрдам бериши, ҳамдард бўлиши оилавий ҳаётнинг жамолига жамол қўшади.

Хотин оилада чиройли амалларга одатланмоғи лозим. Жумладан, Қуръон ўқиш, китоб кўриш, ахборотлардан хабардор бўлиш, ҳақиқатни ҳимоя қилиш ва ҳоказолар. Оқила ва маърифатли аёл намунавий орзуимизнинг марказидадир.

Уйнинг содда, саранжом-саришта бўлиши ҳам хотин кишига боғлиқ. Уйнинг зийнати нақш-нигору ашёларда эмас, балки меҳр-муҳаббатда эканини ҳеч қачон унутмаслик лозим.

Хотин киши ўз эрининг виждонига айланиб, уни гуноҳлардан, ёмон ишлардан қайтариб, савобли, яхши ишларга ундаб туриши лозимлигини Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўзларининг яна бир ҳадиси шарифларида бундай сифатлайдилар:

Абу Умомадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўмин банда Аллоҳга бўлган иймондан сўнг эришган энг яхши нарса солиҳа хотин бўлиб, унга амр қилса, итоат қилади, қараса, хурсанд қилади, қасам ичса, уни оқлайди ва ғойиб бўлса, ўз нафсида ва молида унга яхшиликда бўлади», – дер эдилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

Пайғамбаримизнинг мақтовларига сазовор бўлган бундай аёл ўз эрига осонлик пайтида ҳам, қийинчилик онларида ҳам энг яқин киши, дардкаш, маслаҳатчи бўлиб, уни сабр-чидамга даъват қилиб, тушкунликка тушмасдан, доимо олдинга интилишга ундайди. Бу ҳақда унга аввал ўтган момоларимиз ўрнак бўладилар. Хадийжа онамиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломга нисбатан худди юқорида зикр қилинганидек хотин бўлганлар, шунинг учун вафотларидан сўнг ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини ҳурмат ва эъзоз билан эслаб, кўплаб ҳадислар айтганлар. Улардан бирини эслаб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

«Батаҳқиқ, одамлар менга куфр келтирганда, у менга иймон келтирди, одамлар мени ёлғончи қилганда, у мени тасдиқлади, одамлар мени чиқарганларида, у менга моли ила ёрдам берди».

Аёл ўз эрининг энг яқин ёрдамчиси – ишончли кишиси бўлиб, ҳамма нарсаларини тартибга солиб, унинг қилмоқчи бўлган ишларига ҳурмат билан қараб, ваъда ва учрашувларини ўз вақтида ўказишига ёрдам бериб турса, бу ҳолат доимо эрни уйга боғлайди. Чунки у мана шу ерда роҳат топади, ҳузур кўради.

Лекин ҳар бир катта-кичик, арзиган-арзимаган нарсаларга ҳам аралашавериш яхши эмас. Ҳар бир инсоннинг ўз эрки ва фақат ўзига хос иши бўлгани каби, ҳар бир эрнинг ҳам эрки ва иши бор.

Эр билан аҳиллик оилавий ҳаётни мустаҳкамловчи улуғ бир инсоний фазилат бўлиб, Аллоҳнинг ҳузурида бу иши учун аёл кишига улкан савоблар бор. Улуғ имомлардан бири Жаъфари Содиқ: «Битта солиҳа аёл ўз эрига етти кун хизмат қилса, Аллоҳ унинг қаршисидаги дўзахнинг етти эшигини ёпади ва жаннатнинг саккиз эшигини очади», – деган эдилар.

Рисоладаги хотин ўз эрининг яхши фазилатларини топиб, уларни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Эрини масъулиятли ишларни амалга оширишга чорлайди, у билан умидворлик ва муваффақиятли ишлар ҳақида суҳбат олиб боради. Чунки хотиннинг чорлови ҳар қандай чорловдан устун туради. Эрнинг жамиятда қолдирадиган таъсири, хотиннинг унда қолдирган таъсирининг аксидир, буни ҳеч қачон унутмаслик лозим.

Агар хотин ўз эрига қобилиятли, шижоатли, муваффақиятли, мўмин, садоқатли шахс, деб муомала қилса, эр худди шундай бўлади, иншааллоҳ.

Шу билан бирга, эридан ўзи билмаган нарсаларни ўрганади, тажрибаларидан фойдаланади.

Ҳаётдаги энг гўзал фазийлат қаноатдир. Рисоладаги хотин ўзини фазийлат билан зийнатламоғи даркор. Турли ҳой-ҳавас, зеб-зийнат талаб қилиб, эрни қийин аҳволга солиш яхши эмас. Ҳозирги кунимиздаги оилавий келишмовчиликлар ёки эрлар томонидан ҳаромдан мол топишга уринишларнинг баъзилари хотинларнинг қаноатсизлигидан келиб чиқаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Қаноат – бу ожизлик эмас, камчилик ҳам эмас, балки, қаноат юксак инсоний сифат бўлиб, ўз эгасини доимо юксакларга кўтаради. Буни ҳеч қачон унутмаслик лозим. Биз ҳар қанча фахрлансак, арзийдиган момоларимиз қаноатда ҳаммага ўрнак бўлганлар, дарс берганлар.

Имом Али розияллоҳу анҳунинг хотинлари, Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари бўлмиш Фотимаи Заҳрони ранглари оқарган, ҳолдан тойган ҳолда кўриб:

«Сенга нима бўлди, Фотима?» – деб сўрадилар. Фотима онамиз:

«Уч кундан буён уйда егулик нарса топилмайди», – дедилар. Имом Али:

«Шундай экан, айтсанг бўлмасмиди?» – десалар:

«Тўйимиз куни отам – Аллоҳнинг Расули алайҳиссалом «Ҳой Фотима! Агар Али бирор нарса топиб келса, егин, бўлмаса, сўрамагин», – деган эдилар»,– деб жавоб бердилар.

Баъзи пайтда эр киши имкони бўлиб туриб ҳам, зарур нарсани ўз вақтида таъмин қила олмай қолади. Шундай пайтда у кўчадан кириши билан: «Яна лаллайиб, қуруқ келяпсизми?!» деб бошланадиган таъналардан кўра, сабр-қаноат, ширин сўз билан сабаби суриштирилса, муаммони тезроқ ҳал қилиш йўлини топиш осонроқ кечади.

Табиийки, оилавий ҳаётда турли ҳолатлар, шу жумладан, эр‑хотин ўртасида келишмовчиликлар ҳам содир бўлиб туради. Шундай пайтларда аёл киши ўзини оқилона тутмоғи, тезда ўзини ўнглаб, сулҳга ўтиб, эрига бу борада эсдан чиқмайдиган дарс бериши лозим.

Шошқалоқлик, тезда аччиқланиш, талашиб-тортишиш, тирноқ остидан кир ахтариш ва ўзидан бошқаларга ўхшаш ҳаёт ўтказишни талаб қилиш каби ишлар хотинга ҳеч қачон обрў келтирмаган, келтирмайди ҳам. Бундай ишлар оилавий ҳаётни бузишга, уни ёруғ дунёдаги жаҳаннамга айлантиришга хизмат қилади, холос.

Шунинг учун ўрни келганда ғазабни ютиш, ёқмаса ҳам, оилавий ҳаёт ҳурмати, баъзи ёқмаган нарсаларга чидашга одатланиш керак бўлади.

Эр ҳузурида ширинсухан, хушмуомала бўлиш билан бирга, яхши – чиройли кийинган, зийнатланган ҳолда бўлиш керак. Чунки бу нарса эр қалбига хурсандчилик, руҳига сокинлик киритиб, қалбига қувонч бағишлайди.

Афсуски, бизда бу нарсага ҳар доим ҳам етарли эътибор берилмайди. Кўпгина аёллар кўчага чиққанда имкони борми, йўқми, пардоз-андозни ўрнига қўядилару, оилада ўзларига эътибор бермайдилар. Аслида, аксинча бўлмоғи керак. Барча зебу зийнат оила учун бўлиб, кўчага зарурат билан чиққанида камтарона, содда ва кишилар эътиборини тортмайдиган бўлиб кийиниш зарур. Бундай камтарлик ҳам фазилат саналади.

Юқорида зикр қилинган нарсалар эр-хотин орасидаги муомалани яхшилашда керак бўладиган қўшимча маслаҳат, насиҳатлардир.

Бу нарсаларни ўз ўрнида тушуниш учун «Эр – оила бошлиғи» деган қоидани яхшилаб фикрга ўрнаштириб олмоқ зарур. Оила кичик бир жамият ва унинг раҳбари эр бўлса, оиланинг саодатли бўлишининг шартларидан бири эрга итоатдир. Айримлар буни эски гап, деб кулиб, итоатни турлича тушунадилар. Эркаклар буни мутлақ ҳокимлик деб англайдилар. «Мен нимани хоҳласам, шу бўлиши керак» деб, муомала-муносабатларни суиистеъмол қиладилар, ҳаттоки, аёлларга зулм қилиш даражасигача етадилар ва буни гџё шариат ҳукми деб талқин қиладилар. Баъзи аёллар бўлса, аксинча, эрга итоат қилишни хору зорлик, ўзини пастга уриш деб тушунадилар-да, эрнинг ҳаққини тан олмайдилар. Бундай саркашликлардан орада тушунмовчиликлар келиб чиқади.

Аслида, ундай эмас. Аввало, бу итоат чекланган, чунки шариат қоидаси бўйича, Аллоҳ гуноҳ ҳисоблаган ишларда бандага итоат қилиб бўлмайди. Масалан, ота-онами, эрми, бошлиқми, ким бўлса бўлсин, гуноҳ ишга буюрса, унга ҳеч ким бўйсунмайди. Қолаверса, оиладаги бу итоат эрнинг «оила раҳбари» сифатидаги ҳурмати юзасидан бўладиган итоатдир. Бу иш савобли иш бўлиши билан бирга, эр-хотинлик ишлари доирасида бўлиши ва ақл-идрок билан адо этилиши ҳам шарт. Мисол учун, хотиннинг шахсий жамғармаси бўлса, унда эрнинг ҳеч қандай ҳаққи йўқ ва қандай сарф қилишга буйруқ ҳам бера олмайди. Шунинг билан бирга, эр ҳам ўзининг эрлик бурчларини адо этиб қўйган бўлиши керак.

Рисоладаги хотин эрининг олдида ҳам, ортидан ҳам обрўсини сақлайди, молини асрайди, ўз шарафини муҳофаза қилади.

Зоҳиран қараганда, кимдир: «хотин бечорага бунча кўп вазифа юклатилган экан», дейиши мумкин. Лекин ҳақиқатда эса, худди шу нарсалар эрнинг ҳам вазифаси ва қолаверса, ўзаро алоқада бўлган ҳар бир ёру дўст, дугоналарнинг ҳам бир-бирига нисбатан вазифаларидир. Ўзингиз ўйлаб кўринг, икки ёш яхши умидда бир ёстиққа бош қўйсалару, бир-бирларининг обрўсини ҳимоя қилмаса, топганини беҳуда сарфласа, эрига (ёки хотинига) нодўст киши билан дўст бўлиб, уйига таклиф қилса! Шу тўғри иш бўладими?! Йўқ, асло!

Маданий меросимизда яна бир ҳукм борки, уни эшитганда ёки ўқиганда, дастлаб, ғалати кўринади, лекин чуқурроқ таҳлил қилинса, ҳақиқат аён бўлади: бу қоиданинг пурҳикматлиги намоён бўлади. «Хотин киши эрининг рухсатисиз уйдан кўчага чиқмайди», дейилган унда. Бу – оила тартибига киради.

Оиладаги сирни, ўзаро гапларни кўчага олиб чиқиш ҳам яхшиликка олиб келмайди. Бундай нарсалар эр‑хотин орасида қолиши керак.

Мўмина-муслима аёл-қизларимиз ушбу ҳадиси набавийда зикр этилган олиймақом сифатларни ўзларида мужассам қилишга ҳаракат этишлари лозим. Шу билан бирга, жажжи қизчаларимизни ёшликларидан ана шундай гўзал сифат соҳибалари этиб тарбия қилмоғимиз зарур.

ТИИ талабаси Жўрабоева Мафтуна

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

Top