muslim.uz

muslim.uz

mardi, 07 août 2018 00:00

Савоб

Хонамга бир йигит кириб келди. Нимадан­дир жуда хижолат, ийманибгина:

– Сиздан бир нарсани сўрасам майлими? Хо­тиним билан бир иш қилмоқдамизки, кўнг­ли­мизда хотиржамлик йўқ! Бу қилаётган ишимиз учун Аллоҳ жазоламасмикан, шундан ташвиш­дамиз, – деди ерга қараб. Хаёлимга бу инсон кат­та бир гуноҳга қўл урдимикан, шу даражада хи­жо­лат чекмоқда, деган фикр келди.

– Қандай иш эканки, сизларни бунчалик ташвишга солибди? – дедим.

– Мен кўп қаватли уйда яшайман. Қўшним кекса рус кампир, фарзандлари Россияга кетиб қолишган, ҳеч ҳолидан хабар олишмайди. Шу кам­пир бетоб, фарзандларига оналари касал­ли­ги тўғрисида бир неча бор хабар жўнатдим, улар келишмади. Хотиним иккаламиз кампирга ов­қат берамиз, уйини тозалаймиз, хотиним кирла­ри­ни ювади. Бу кампир бошқа диндан бўлса, унга  хизмат қилаётганимиз тўғрими, шуни бил­моқ­чи эдим, – деб гапини якунлади.

– Бу хизматни уй-жойига эга чиқиш ёки би­рор дунёвий нарса илинжида қилмоқдасизлар­ми? – дедим.

– Худо асрасин! Уйимиз ўзимизга етарли, унинг уйига ҳеч эҳтиёжимиз йўқ. Қолаверса, бу ёр­дам­ни астойдил, кампирнинг қийинчиликла­ри­ни енгиллатиш учун қиляпмиз, тама учун қилма­япмиз, шу ишимиз тўғрими ёки йўқми? Ғайридин­га хизмат қилиб, гуноҳ қилмаяпмиз­ми? – деб са­волини яна қайтарди.

– Бечора, ғариб, касал, кекса кампирнинг фарзандлари туққан онасига хизмат қилишдан қочишса, сиздек етти ёт бегоналар, улуғ савоб ишга қўл уриб, гуноҳ иш қилмаяпмизми, де­йишингизнинг ўзи улкан савоб. Сизлар энг олижаноб, ҳақиқий одамийлик бурчингизни адо қиляпсизлар, бунинг учун эса мукофот ва ажр бор, деб қўшни ва бошқа диндагиларга яхшилик қилиш, ёрдам бериш тўғрисидаги ҳадислардан тушунтирдим.

Йигит: “Худога шукр!” деб қилаётган савоб ишларидан мамнун бўлиб, ташаккур айтиб кетди.

Азиз қардошларим! Бизнинг халқимиз мана шундай ажойиб халқ. Иккинчи жаҳон урушида ота-боболаримиз миллионлаб етимлар, уй-жойидан жудо бўлган турли миллат халқларига ёрдам берган. Уларнинг ичида рус, немис, япон, корейс, месхети турк, татар, доғистонлик, чеченлар ва бошқа кўплаб миллатлар бўлган. Бизнинг оталаримиз уларга ўзлари еб турган бир бўлак нонини ярмини беришган. Уларнинг бошини си­лашган. Биз авлодлар ҳам уларнинг гўзал амалларини давом эттираётганимизга юқоридаги ҳикоямиз яққол далилдур.

“Қасамини бузган қиз” китобидан

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги ташаббуси билан туманлар марказий масжидлари қошида ўтказилаётган сайёр китоб ярмаркаси 2018 йил 3 август куни Урганч шаҳар “Охун бобо” жоме масжидида давом этди.

Ушбу китоб ярмаркаси давом қилиб, кейинги ҳафта 10 август, жума куни соат 11:00 дан 15:00 гача Урганч туман “Шаҳобиддин бобо” масжидида давом этади. Китобсевар Урганч аҳлини китоб ярмаркамизга таклиф этамиз.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Бусра шаҳри, бу шаҳар Бусра Шомий ҳам деб аталади. Бу табаррук шаҳар Суриянинг Дамашқ шаҳридан 140 км. узоқликда жойлашган. Шаҳар милоддан олдинги 14 асрда ҳукмронлик қилган Фиръавн Тутмос-3  давридан бери машҳур. Ўз даврида бу шаҳар Наботийлар шоҳлигининг иккинчи пойтахти ҳисобланган. Рим императори Троян даврида шаҳарни Араб вилояти пойтахти дея ҳисоблашган. 634 йил Бусрани Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу фатҳ қилган. Бусрага Расулуллоҳ ёшликларида борганлари сабаб эътиборга сазовордир.

 

http://kamolon.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров имом-хатиблар, масжид ходимлари ҳамда масжидлар фаолияти билан яқиндан танишиш, диний соҳадаги фаолият самарадорлигини ошириш, соҳа ходимлари олдида турган муаммоли масалаларга биргаликда ечим излаш, халқ билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида сайёр учрашувлар ўтказмоқда.

Шу мазмундаги учрашувлар Тошлоқ, Қува ва Фарғона туманларида ўтказилди.

Тадбирда имом-хатиблар ҳамда масжид ходимлари билан бирга жума намозларини ўтишига алоҳида эътибор қаратиши, айниқса, ҳар бир мавзуни кенг доирада, илмий далиллар ва ҳаётий мисоллар ёрдамида ёритиб беришга маърузачилар пухта тайёргарлик кўриши лозимлиги таъкидланди.

 

Вакиллик матбуот хизмати

fargonaziyo.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 август куни Индонезиянинг Ломбок оролида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Индонезия халқи ва Президент Жоко Видодога таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Матубот хизмати хабар берди.

Президент жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишига тилак билдирган.

ЎМИ Матбуот хизмати

 
 
 
 

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top