muslim.uz
Расулуллоҳ борган Бухайро ибодатхонаси
Сизга маълумки, Расулуллоҳ ёшлигида амакилари Абу Толиб билан Сурияга (Шом) саёҳатга чиқадилар. Уларнинг карвонлари дам олиш учун Бухайро роҳиб ибодатхонаси олдида тўхтайдилар. Роҳиб Буҳайро карвонни кўздан кечираётиб, бир нарса унинг эътиборини тортади. Карвон устида бир парча булут сузиб юрар эди. Карвон юрса юрар, тўхтаса, тўхтар эди. Буни кўрган роҳиб Буҳайро карвон аҳлини дам олишга таклиф қилади. Расулуллоҳнинг элчи бўлишларини биринчи башорат берган киши роҳиб Буҳайро бўлган.
http://kamolon.uz
Ўксик кўнгиллар шод бўлди
Ҳар бир мўмин киши учун саҳоватли бўлиш муносиб, унинг мартабасини кўтарадиган амал ҳисобланади.
Шундай хайрли ишлардан бири Мирзо Улуғбек туманида ногиронлиги бўлган бир гуруҳ шахсларга кўмак кўрсатиш мақсадида ногиронлар учун аравалар ва совға-саломлар тарқатилди. Тадбирда "Шайх Зиёвуддинхон" жоме масжиди имом-хатиби Эрдон Эсонов ҳамда масжиднинг фаоллари қатнашдилар.
ЎМИ матбуот хизмати
101 ёшли ўзбекистонлик отахон Ҳаж зиёратида
Наманган вилоятидан Ҳаж зиёратини амалга оширишни мақсад қилганлар орасида 101 ёшли Иброҳимжон бобо Ҳўжаев ҳам борлар. Уларнинг бу ёшда Аллоҳ берган қувват ила зиёратга отланганлари кўпчилик зиёратчилар учун ўрнак бўларли ҳолдир.
Наманганлик Иброҳимжон бобо ҳозирги пайтда Маккаи мукаррамада ибодатларни амалга оширмоқдалар.
Бундайин доруломон кунларга етказгани учун Аллоҳга минг бор шукроналар келтирсак арзийди, — дейди Наманган туманининг Муллакудинг қишлоғида яшовчи 101 ёшли отахон.
— Айниқса, биз нуронийларга қаратилаётган эътибордан бошимиз осмонда. 11 нафар фарзанднинг отаси, 70дан ортиқ невара-эвара ва чевараларнинг бобоси сифатида мамлакатдаги тинчлик-фаровонлик, дастурхонимиздаги тўкинчиликка кўз тегмаслигини Яратгандан сўраб қоламан, дея дуо қилдилар Иброҳимжон бобо.
ЎМИ Матбуот хизмати
Тошкент вилоятида бўлиб ўтаётган китоб сайлидан фотолавҳа
Юртдошларимиз Мадинаи мунавварани зиёрат қилмоқдалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳри деб улуғланадиган Мадинаи мунавварага етиб келган ҳамюртларимиз ушбу қутлуғ шаҳардаги табаррук қадамжоларни зиёрат этишмоқда. Ватандошларимиз дастлаб Уҳуд тоғига чиқиб бу ерда шаҳид бўлган саҳобалар қабрларини зиёрат этиб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилдилар. Бу улуғ тоғ муборак макон саналади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уҳуд тоғи бизни яхши кўради ва биз ҳам уни яхши кўрамиз”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Сўнгра Қиблатайн масжидига келиб икки ракат намоз ўқишди. “Қиблатайн” дегани “икки қиблали” деган маънони англатади. Ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бани Саълама қабиласидаги Умму Бишр розияллоҳу анҳони зиёрат қилгани борган эдилар. Умму Бишр Пайғамбаримизга овқат тайёрлаганлар ва ўша ерда пешин вақти кирган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобалари билан икки ракатни ўқиб бўлганларида, у зотга Аллоҳ таоло тарафидан Каъбага юзланиш буйруғи келган ва у зот ўша заҳоти Каъбага юзланганлар, ана шундан бу масжид “Масжидул-Қиблатайн” деб номланиб қолган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким уйида таҳорат қилиб, Қубо масжидига келиб намоз ўқиса, умранинг савобини олади”, деб марҳамат қилганлар. Юртдошларимиз ана шу ҳадиси шарифга амал қилиб, чиройли таҳоратлар олиб, хушбўйликлар сепиб, покиза ҳолда Қубо масжиди зиёратига келиб, бу ерда ҳам икки ракатдан намоз ўқидилар.
Қубо масжиди Мадинаи мунавварада қурилган дастлабки масжиддир. Бу масжидни Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Тавба сурасида зикр қилган:
لاَ تَقُمْ فِيهِ أَبَداً لَّمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَى مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَن تَقُومَ فِيهِ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ
“Сен у (масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир” (108-оят).
Зиёратлар чоғида гуруҳ раҳбари бўлган имом-домлаларимиз зиёратчиларимизга Уҳуд тоғида мусулмонларнинг мушриклар билан қилган шиддатли жанги, Қиблатайн ва Қубо масжидларининг тарихи ҳақида сўзлаб бердилар.
Бу муборак жойларни кўрган, Пайғамбаримизнинг муборак қадамлари теккан заминда юрганига севиниб кўзларига ишона олмаётган, уларнинг ибратли ўтмишидан хабардор бўлган отахону онахонларнинг қувончлари чексиз бўлиб, қалблари тўлқинланиб, имон-эътиқодлари янада зиёда бўлди.
Уларнинг лаблари тинимсиз пичирлаб, Аллоҳ таолога ҳамду сано, Пайғамбар алайҳиссаломга дуруду салавот, шундай муборак жойларга етиб келишларига шароит яратиб берган муҳтарам Президентимизга ва барча мутасаддиларга раҳматлар айтишди.
ЎМИ Матбуот хизмати
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.