muslim.uz
Тожикистонлик онахон Ҳаж учун тўплаган маблағга кўприк қурдирди
78 ёшли тожикистонлик онахон Махтоб Фозилова Ҳаж зиёратига бориш учун тўплган пулларини маҳаллий аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган кўприк қурилишига сарфлади. Тожикистон Республикасининг Деваштич тумкни Метки қишлоғида истиқомат қилувчи нафақадаги онахоннинг ушбу хайрли иши қишлоқ аҳолисининг коммуникация билан боғлиқ муаммосини бартараф этган. Авесто интернет нашрининг маълум қилишича, кўприкнинг очилиш маросимига туман раҳбарияти ва юзлаб қишлоқ аҳолиси тўпланган.
Аввалроқ, фарғоналик нафақадаги онахон Зебунисо Аҳмедова Ҳаж зиёрати учун тўплаган маблағи ҳисобидан маҳалласи учун ичимлик суви тармоғини қурдиргани ҳақида маълум қилган эдик.
ЎМИ Матбуот хизмати
Малайзия қироли Имом Бухорий ва Имом Термизий асарларига қизиқишини намойиш этди
Жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги тайинланган элчиси Равшан Усмонов Куала-Лумпурда қирол Султон Муҳаммад V га ишонч ёрлиғини топширди.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида ўтказилган суҳбатда Малайзия қироли Ўзбекистоннинг тарихий-маданий бойлиги, дунёга машҳур бўлган муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизийларнинг асарларига қизиқишини қайд этиб ўтди.
Малайзия томони Ўзбекистон билан кўп йиллик самимий ҳамкорликни қадрлашини билдириб ўтди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Меҳнат мигрантлари учун регистрация қийинлашди
Қонунчиликдаги янги ўзгартиришларга мувофиқ, хорижлик фуқароларни иш жойига миграцион рўйхатга қўйиш тақиқланди, деб ёзмоқда "Коммерсант".
Авваллари мигрантларни хонадонга ҳам, иш жойига ҳам расмийлаштириш мумкин эди. Эндиликда бу ҳақиқатан ҳам иш жойида яшаш ҳолати қайд этилганидагина мумкин бўлади. Қонунга амал қилмаган хорижликлар мамлакатдан чиқариб юборилади.
Россия ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси статистикасига кўра, 2017 йилда Россияга 17 млн хорижлик кирган, мамлакатда 9,5 млн хориж фуқароси доимий асосда яшамоқда.
2017 йил октябрида ИИВ ноқонуний мигрантлар сонини 2,6 млн киши деб баҳолаганди. Ўтган йили 15,7 млн хорижлик миграцион рўйхатга олинган — уларнинг аксарияти Ўзбекистон (4 млн), Тожикистон (2,1 млн), Украина (1,8 млнга яқин) ва Хитойдан (1,5 млнга яқин).
ЎМИ Матбуот хизмати
Илмли бўлиш барчамизга шарт!
Илмли бўлиш инсоннинг ҳурматини, эл ўртасидаги иззатини кўтариш билан бирга, умрини узоқ қилувчи, номини дунёда қолишининг сабабчиси ҳамдир. Илмли бўлишга кўпроқ биз Ўзбекистон ёшлари масъулмиз, чунки дунёни илми билан безатган олиму уламолар – бизларнинг боболаримиздир.
IX аср. Муҳаммад ал-Хоразмий алгебрага асос солди;
X аср. Абу Наср Форобий Арастунинг “Метафизика” асарига мукаммал шарҳ ёзиб, “иккинчи устоз” унвонини олди;
XI аср. Абу Райҳон Беруний Ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади;
Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари”ни яратди;
XIV аср. Соҳибқирон Амир Темур Евроосиёнинг ярмини тасарруфига олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди;
XV аср. Мирзо Улуғбек 1019 та юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди;
XV аср. Алишер Навоий ўлмас “Хамса” асарини ёзди;
XVI аср. “Бобурнома” оламга тарқалди;
Ҳа азизлар, шу улуғ боболаримиз шоҳ асарларида бизларни бундай марраларни, ютуқларни қўлга киритишимизга сабаб бўлган нарса, илмга эътиборли бўлганимиздадур деганлар.
Шу азизларимиз ўгитига қулоқ солган ҳолда бугун илмли бўлиш ёшларимизнинг мақсадли режаси бўлиши шартдир.
Айни дамда юртимизда мажбурий таълимнинг жорий қилингани, таълим соҳасида барча шарт-шароитлар яратилгани, юқорида номлари зикр қилинган боболаримизга хос меросхўр фарзанлар қилиб тарбиялаш учун яратилган имкониятлардир.
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ким манга бир ҳарф ўргатса, мен уни қули бўлай, ҳоҳласа қул бозорга чиқариб сотсин деганлар.
Вақти замонда жамиятнинг паст табақаси бу қуллар еди, булардан ҳамма ҳазар қилар, одам ўрнида кўрмас эдилар, шундай бўлсада Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу “бир ҳарф ўргатса” деганлар, бундан мурод бу илимдур, илимнинг эса динийси ё дунёвийси бўлмайди
Қутадғу билигда :
Яна бир ҳикмат бор ҳазрати одам
Билим, ақлу идрок, сабаб муҳтарам.
Инсоннинг халқ орасидаги ҳурмати илм билан эканини айтаяптилар.
Шу маънода, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илмга жуда катта аҳамият қаратиб шундай деганлар: “Илм талаб қилиш мусулмон аёл ва эркакка баробар фарздир” .
Шунинг учун мусулмон одам фарзандларини илмли бўлиши, халққа хизмат қиладиган қилиб тарбиялаши шарт. Динимиз эътибори билан қаралганда, Қуръони каримда энг кўп зикр қилинган сўз, илм сўзидур ва Қуръоннинг маъноси ҳам “қироат” сўзи масдаридан олинган бўлиб “Ўқиш” деган маънони англатади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган биринчи оят ҳам “ўқи” амри билан бошлангани ҳам илмга эътибор қаратишимиз учун ҳам ёрқин далилдир.
Суқрот ҳакимнинг бир гаплари бор: “Ўқиб ўрганмай туриб фойда ва зарарнинг фарқига етаман, деган одамни ақлсиз дейиш мумкин”. Чунки инсон ўқимай, илмли бўлмай паст-баландни билмас, яхши ёмоннинг ажрата олмас. Баъзан халқимиз орасида кўнгилни хафа қиладиган гапларга гувоҳ бўлиб қоламиз: “Шунча ўқиганинг етар, ўқиб менга шаҳар олиб берармидинг” деймиз. Яна биримиз: “Ҳамма олим бўлиб кетаверса, подани ким боқади ?” деймиз. Ёдимиздан чиқмасинки Расулуллоҳ (с.а.в); “Подани боқиш учун ҳам илм керак” деганлар. Барчамизни яратган Аллоҳ илм йўлида бардавом бўлишимизни ва фарзандларимизни илмга ошно бўлишини ва илмни қадрига етишимизни насиб этсин
Бугун давлатимиз томонидан илм олиш, илм излаш учун қанча шарт-шароитлар яратилган, шу шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, бу дамларни олтинга алишиб бўлмаслигини тушунайлик ва тушунтирайлик.
Одилжон ЯЛҒАШЕВ,
“Изомиддин мударрис” жоме масжиди имом-хатиби
Термизда афғонистонликлар учун қулайлик яратилади
Айни вақтда Афғонистонда ишчи ташриф билан бўлиб турган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Афғонистонга ташрифи давомида Термизда Афғонистон консулхонасини очишга келишиб олинди. 8 июль куни қўшни давлат президенти Муҳаммад Ашраф Ғани «Арг» саройида Ўзбекистон делегациясини қабул қилди.
«Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, биринчи навбатда Афғонистон президентининг 2017 йил декабрдаги Ўзбекистонга расмий ташрифи ва юқори даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларнинг амалий ижроси муҳокама қилинди. Мазкур йўналишда йирик инвестицион, транспорт-коммуникациявий, савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашувда Ўзбекистон Афғонистоннинг Термизда консуллик очиш тўғрисидаги мурожаатига розилиги тасдиқланди», – дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Томонлар Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашишган.
Муҳаммад Ашраф Ғани Афғонистонда тинчлик жараёни ўрнатишдаги саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирган.
Учрашувда ўзбек-афғон ҳамкорлиги кун тартибида турган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинган.
ЎМИ Матбуот хизмати
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.