muslim.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (27-қисм): Уловга минаётганда
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловга минаётганларида: “Субҳаналлазий саххоро лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн. Ва инна ила Роббина ламунқолибун”, деб айтардилар.
Зийнат қори: 81 ёшли отахон мусобақада тиловат қилди
Самарқанд вилоятида ўтказилаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичида самарқандлик улуғ ёшли отахон мухлислар ва иштирокчилар олдида Қуръон тиловати қилди.
Барча мухлисларнинг мусобақага ихлоси юқорилиги сабабли айримлар шеърлар битишди, улар тадбир давомида ўқиб эшиттирилди.
Ҳасанхон қорининг гўзал тиловатидан ҳам баҳраманд бўлишди.
Мусобақанинг ҳаяжонли дақиқаларига ҳам оз қолди. Тез орада ғолиблар ҳақида маълумот берилади. Сайтдан узоқлашманг...
ЎМИ Матбуот хизмати
Муносабат: Эл дуоси – улуғ саодат
Ҳозирги вақтда дунё мамлакатларининг энг катта муаммоларидан бири аҳолисини иш билан таъминлаш масаласи ҳисобланади. Чунки иш билан банд аҳолининг уй-жойи ҳам, улови ҳам – яшаш учун зарур бўлган ҳамма нарсаси бўлади. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари қайси вилоятга ташриф буюрса, янги иш ўринлар ташкил этиш аҳолининг даромадини ошириш масаласига эътибор қаратмоқдаки, бунинг самараси аниқ рақамларда ўз ифодасини топмоқда. Жумладан, Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини Термиз туманидаги «Inter Silk Pro» қўшма корхонасига қарашли пиллахона билан танишишдан бошлади. 5 гектарлик қуртхонада 10 киши доимий, 70-75 киши мавсумий ишлайди.
“Жарқўрғон мева-сабзавот экспорт” масъулияти чекланган жамиятининг Денов туманида 2018 йилда ташкил этиладиган картошкани Франция интенсив технологияси асосида етиштириш лойиҳаси асосида 1,5 минг иш ўрни яратилади.
Дунёда чиқинди деган нарсанинг ўзи йўқ аслида, қайта ишланадиган маҳсулотлар бор. Шу боисдан ривожланган давлатлардаги энг бадавлат одамлар чиқиндилар тўпланадиган махсус жойлар эгалари ҳисобланади. Япония эса кўп йиллардан бери АҚШнинг чиқиндиларини сотиб олади ва улардан шундай маҳсулотлар ишлаб чиқарадики, Америка аҳолиси бир вақтлар уйидан чиқинди сифатида чиқариб ташлаган нарсаларини японлардан харид қилиб уйларининг турига олиб қўйишади.
Ангор туманидаги “Bio Texno Eco” масъулияти чекланган жамиятининг маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш заводи ҳам Термиз шаҳри, Термиз ва Ангор туманларидан чиқиндиларни йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ҳамда улардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона йилига 182 минг тоннадан ортиқ чиқиндини саралаб, қайта ишлаш қувватига эга. Бу ерда ишлатилган пластмассадан полиэтилен қувурлар, шишадан мозаика ва плиткалар, ёғочдан брикет, қоғоз чиқиндисидан картон ва қоғоз, озиқ-овқат чиқиндисидан биогаз ҳамда биогумус ишлаб чиқарилади. Корхона шу йилнинг январь ойи охирида иш бошлаши режалаштирилган. Айни пайтда 150 киши ишга қабул қилинган. Завод тўлиқ ишлай бошлагач, яна 250 киши иш билан таъминланади.
Бойсун туманида жойлашган “Марказий” ва “Шарқий” участкаларида тошкўмир қазиб олишни 2020 йилда бошлайди ва йилига 450 минг тонна кўмир қазиб олинади. Мазкур лойиҳанинг ўзлаштирилиши тоғли туманда 320 кишининг бандлик масаласини ҳал этади.
“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти вилоятда бой захирага эга қамишни қайта ишлаб, плиталар тайёрлашни рағбатлантираётир. Лойиҳалар амалга ошса, 2 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. 161,4 миллиард сўм бюджетга тушумлар тушиши таъминланади.
Музработ туманида “Surxon KSP Grand” МЧЖ томонидан қамишдан ҚЗП ва ЛҚЗП (ДСП) маҳсулотини ишлаб чиқариш комплекси ташкил этилаётгани самарасида вилоят ҳудудида ўсадиган қамиш қайта ишланиб, қурилиш иншоотлари учун зарур арзон ва сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Йилига 150 минг квадрат метр қамиш заррачали ва ламинация қилинган плиталар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Корхона тўла қувват билан ишга тушгач, 400 киши доимий, 5 минг киши мавсумий иш билан таъминланади.
2630 киши доимий иш билан, 8075 киши мавсумий иш билан таъминланади. Бу ўринда фақат аниқ рақамларда акс этган иш ўринлари кўрсатилди, холос. Бундан ташқари, кўп қаватли уйлар, болалар боғчалари қурилиши, интенсив боғлар барпо этилиши, пиллачилик, логистика марказлари ва шунга ўхшаш ишлар билан банд бўлувчилар ҳам бундан бир неча баробар кўп бўлади, иншоаллоҳ.
Қозоғистоннинг Актюбинск вилоятида юртдошларимиз вафот этганидан чуқур қайғуга ботган Президентимиз Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилган чоғида Қуръон тиловатидан сўнг марҳумлар ҳақига дуо қилиб, уларнинг яқинларига таъзия билдирди.
Давлатимиз раҳбари Исо Термизий мақбарасини ҳам зиёрат қилди. Ушбу қадамжо ёнида бунёд этилган масжидни кириб кўрди. Юртбошимизнинг вилоятга олдинги ташрифи чоғида режалаштирилган ушбу масжид кенг ва ёруғ қилиб қурилган.
Президентимиз бундай эзгу ишлардан Термизий бобомизнинг руҳи шод бўлиши, бу масканга келган одамнинг руҳи кўтарилиб, эътиқоди мустаҳкамланишини таъкидлади. Презитдентимизнинг мақбарини зиёрати давомида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳамроҳлик қилди.
Ҳаким Термизий раҳматуллоҳу алайҳнинг мақбарасини бир йилнинг ўзида маҳаллий ва хорижлик зиёратчилардан 600 минг киши зиёрат қилибди. Ишончиммиз комилки, ушбу масканга келган зиёратчилар Исо Термизийни ҳам зиёрат қилмасдан қайтмаган. Демак, ана шу зиёратчилар ушбу муборак масканда қўним топган азизларнинг ҳақларига дуо қилганда бу ерда яратилган қулайликларга бош бўлган зотлардан мамнун бўлиб уларнинг ҳам ҳақига дуо қилишган. Элнинг дуосини олаётган давлатимиз раҳбари ва у кишининг тавсияларини, кўрсатган йўл-йўриқларини оғишмасдан амалга ошираётган кишиларимизнинг толеини Аллоҳ таоло бундан-да баланд қилади, иншоаллоҳ.
ЎМИ матбуот хизмати
Автобус ёниб кетишининг эҳтимолий сабаблари маълум қилинди
Шавкат Мирзиёев Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий мақбараси ва шу ердаги масжидни зиёрат қилди
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.