muslim.uz
Уламоларнинг ташрифи аҳолига ишонч, ҳудудларга файз бағишламоқда
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиеёв ташаббуси билан барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишларда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, аввало, аҳолининг маънавий-маърифий савиясини юксалтиришга, уларнинг турмушдан рози бўлиб, шукроналик ҳисси билан яшашга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, бу ташрифлар юртдошларимизни шу юрт равнақига ҳисса қўшишга, уларда Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга ундамоқда.
Ўтган ҳафта Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюриб, халқ билан маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, жоме масжидларда суҳбатлар ўтказиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олган эдилар.
Бугун, 2021 йил 25 июнь куни уламолар мазкур анъанани давом эттириб, Тошкент вилоятига ташриф буюрдилар. Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шоазим Миноваров бошчилигида Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳамда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий Олмалиқ шаҳрига ташриф буюриб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан учрашиб, уларнинг дарду ташвишларини тинглашди. Шаҳар сектор раҳбарлари билан ҳудуддаги ижтимоий объектларни кўздан кечиришди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков, Муҳаммадайюбхон домла Ҳомидов ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари З.Нортожиевлар Ангрен шаҳридаги “Қорабоғ”, “Саид ота” масжидлари атрофидаги аҳоли билан мулоқотлар қилишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси, таниқли олим Салоҳиддин домла Шарипов Ангрен шаҳридаги “Облиқ” масжидига ташриф буюриб, жоменинг қурилиш жараёни билан яқиндан танишди ҳамда ўзининг қимматли маслаҳатларини берди.
* * *
Ташрифнинг жума куни бошланишида ҳам рамзий маъно бор, албатта. Чунки ҳадиси шарифда: “Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир” (Имом Термизий ривояти), дейилган. Дарвоқе, жуманинг файзи бўлакча. Шу билан бирга, бу кунда бажариладиган хайрли амалларнинг ажрлари кўпайтирилиб берилади. Иншоаллоҳ.
Бугунги жума мавъизаси мавзуси “Юсуф алайҳиссалом қиссасидан ибратлар” бўлиб, бу мавзуни уламолар: Ҳомиджон қори Ишматбеков Ангрен шаҳридаги “Қорабоғ”, Салоҳиддин домла Шарипов “Облик”, Нуриддин домла Холиқназаров Бўка туманидаги “Ўрта Қўрғон”, Абдуқаҳҳор домла Юнусов Янгийўл туманидаги “Гулбоғ”, Жалолиддин домла Ҳамроқулов Оққўрғон туманидаги “Нодирхон қори”, Аброр Мухтор Алий домла Олмалиқ шаҳридаги “Рамазони шариф” жоме масжидларида мўмин-мусулмонларга таъсирчан тарзда етказишди.
Дарҳақиқат, таниқли уламоларнинг, дин пешволарининг маърузаларини эшитиш кишига ўзгача завқ бағишлайди. Шу боис кўплаб кишилар уларнинг масжидларига ошиқадилар, маърузаларидан баҳраманд бўлишга интиладилар. Бугун эса, уламоларимиз аҳоли орасида, уларнинг ўзлари халқ билан учрашиб турибди. Бу катта имкониятдир.
Воизларнинг бугунги жума мавъизасидан мўмин-мусулмонлар сир сақлаш; ҳасаддан тийилиш; тўғри йўлдан адаштирувчи амаллардан четланиш; ҳақ йўлда сабр ва сабот кўрсатиш; ўзини туҳматдан поклаш каби динимиз таълимотларини таъсирчан мисоллар орқали билиб олишди.
* * *
Муқаддас динимиз доимо яхшилик қилишга ундайди. Аллоҳ таоло Ар-Раҳмон сурасининг 60-оятида: «Эҳсон (эзгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгулик)дир», деб марҳамат қилади.
Ояти каримани ўзиларига шиор қилиб олган уламолар эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериб, уларнинг кўнгилларини кўтаришмоқда.
Тошкент вилоятига ташрифлар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиняпти.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков ва Ангрен шаҳар бош имом-хатиби Яҳёхон Бобохонов ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга “Вақф” хайрия жамоат фонди ажратган эҳсонни топширишди.
Нуриддин домла Холиқназаров, Собиржон домла Рустамов, Баҳриддин домла Шарипов ҳамда Ҳ.Тошбоевлар Бўка туманидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олишди.
Шунингдек, Абдуллоҳ домла Йўлдошев ҳамда Обиджон домла Мирҳамидов Оққўрғон туманида бўлишиб, кам таъминланган оилаларга “Вақф” фонди томонидан берилган моддий ёрдамлар ҳамда совғаларни улашди.
Янгийўл туманидаги “Умид” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи эҳтиёжманд оилалар ҳам “Вақф”нинг мурувватидан бебаҳра қолмади. Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Миродил домла Миржалилов ҳамда Қамариддин домла Қамбаровлар моддий ёрдам ва совғаларни ҳақдорларга етказишди.
Аллоҳ таоло эҳсонларни даргоҳида қабул қилсин.
* * *
Тошкент вилоятига ташриф буюрган уламолар кун тартибидан инсон манфаатларига хизмат қиладиган, аҳолининг маънавий-маърифий савиясини юксалтирадиган, одамларни эртанги кундан рози бўлиб яшашга ундайдиган ҳеч бир масала эътибордан четда қолмаяпти.
Шу билан бирга, вақт тиғиз бўлишига қарамай, уламоларимиз Ватан, эл, дин учун хизмат қилиб ўтган азиз инсонларнинг оила аъзоларини зиёрат қилишни ҳам унутишмади.
Муфтий ўринбосарлари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Иброҳимжон домла Иномов, раис маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов, Муҳаммадайюбхон домла Ҳомидов ва бошқа уламолар кўп йиллар давомида динимиз равнақи йўлида катта хизмати сингган Тошкент вилоятининг собиқ бош имом-хатиби марҳум Хайрулла домла Турматовнинг оиласи ҳолидан хабар олишди.
Марҳумнинг ҳаққига Қуръони карим тиловат қилиниб, Хайрулла домланинг амалга оширган хайрли ишлари эсга олинди.
Аллоҳ таоло Хайрулла домлани раҳматига олсин.
* * *
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов Янгийўл туманидаги “Эски қовунчи” жоме масжидида аҳоли билан учрашди, уларнинг дарду ташвишларини тинглади.
Шунингдек, уламолар “Ёшлик”, “Гулистон”, “Қовунчи”, “Пистали” ва “Дархон” маҳаллалари аҳолиси билан ҳам дилдан суҳбатлашишди. Учрашув жуда кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
* * *
Бир оғиз ширин сўз киши кўнглини кўтаради. Аксинча, ёмон сўз кўнгилларни барбод қилади. Зотан, ширинсухан бўлиш динимиз амридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳар доим одамларга ширин сўз айтганлар.
Ташриф давомида фидойи аёллар ҳам фаол қатнашиб, маҳалларда аҳоли билан учрашувлар ўтказишди. Бугунги ташриф асносида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими О.Арипова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси маъсул ходимиҲ.Тўйчиева, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маъсул ходимиМ.Абдуллаева ва Тошкент вилояти Тарғибот гуруҳи раҳбари О.Парпибоева, Тошкент вилоятибош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Имомова ҳамда ҳудудга бириктирилган отинойилар маҳалла фаоллари билан биргаликда Бекобод туманидаги “Амир Ҳамза” жоме масжиди атрофида жойлашган “Бўстон” маҳалласида яшовчи муаммоли аҳоли билан мулоқот қилиб, оилаларга кириб, улар билан дилдан суҳбатларуюштиришди.
Аҳолига юртимизда инсон манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб беришди.
Мухтасар айтганда, бир кунлик ташриф давомида Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Янгийўл, Оққўрғон, Бўка ва Бекобод туманлари аҳолиси билан ўтказилган маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудларда яшовчи кишилар билан қилинган юзма-юз мулоқотлар, жоме масжидларда уюштирилган суҳбатлар одамларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олингани уларнинг ёлғиз эмаслигини англатди.
Хайрли ишлар давом этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилояти вакиллиги
Ахборот хизмати
Хаворижларнинг даъвоси (видео)
Динда саволим бор: Қуръон ўқиб кейин дам солиш
— Қуръон ўқиб, кейин дам солиш, пичоқнинг ўткир тарафи билан бошнинг сочли қисмини силаш, қамчи билан уриш, қоғозга сура ёзиб сувга солиб ичиш, сура ёзилган қоғозни ёқиб уйда тутатиш динимизда мумкин-ми?
— Қуръон ўқиб дам солиш динимизда бор. Ҳаттоки, ҳадисларда бунга тарғиб ҳам қилинган. Аммо пичоқни ишлатиш, қамчилар билан ҳаракатланиш мутлақо шариатимиз таълимотларига зиддир. Аммо оятни махсус ранглар билан ёзиб, сувда эритиб ичишни баъзи уламолар рухсат беришган.
Фақат Қуръон оятлари ва ҳадисларда келган саҳиҳ дуоларни ўқиб дам солиш мумкин.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Исломни қабул қилган илк япон
Япониянинг ислом дунёси билан алоқалари фожеа билан бошланиб, унинг ортидан Усмонийлар империяси билан Япония ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишига ва биринчи япон томонидан исломнинг қабул қилинишига олиб келди.
1887 йилда Япония қироллик оиласидан шаҳзода Коматсу Акихито Истанбулга расмий ташриф билан келди ва 2 йил ўтиб султон Абдулҳамид Японияга таклифнома билан Эртуғрул кемасини юборди. 1890 йилнинг июнида фрегат Японияга етиб келди ва қўмондон Усмон Пошшо султондан япон императорига хатни етказди. Делегация 3 ой давомида Японияда қолиб, ортга қайтиши керак эди, бироқ Йокогамани тарк этганидан бир кун ўтиб, бўрон туфайли фрегат ҳалокатга учради.
Бу фожеа японларни шу қадар ларзага солдики, улар 69 нафар омон қолганлар учун илк бор хайрия йиғиш ташаббуси билан чиқишди, унинг доирасида Япониянинг марказий газеталаридан бири Jiji Shinpo 4,2 млн.иендан кўпроқ маблағ тўплади. Омон қолганлар икки япон ҳарбий кемасида Истанбулга жўнатилган ва газета мухбири Шотаро Нода улар билан бирга бўлган. Ёш журналист Нода Истанбулга келди ва тўпланган пулларни Усмонийлар империясининг вакилига шахсан топширди.
Султон Абдулҳамид японларни Туркияда қолиш ва ҳарбийларини ўқитишга таклиф қилди ва давлатлар Ноданинг Усмонийлар империясида қолишига рози бўлди. Унга ҳарбий академия курсантларини ўқитиш учун имтиёз ва ваколатлар берилди ва Шотаронинг ўзи турк тили ва Ислом маданияти асосларини ўрганишга киришди, дея хабар бермоқда IslamNews Daily Sabah нашрига таяниб.
1891 йил 21 майида Нода исломни қабул қилиб, Абдулхалим номини олди. Самурай оиласида туғилган япониялик эркак ҳатто суннат амалиётини ўтказди. Шундай қилиб, Нода биринчи япон мусулмон сифатида тарихга кирди ва унинг портретлари Усмонлилар салтанати матбуотида босилди.
1892 йилда ватанини соғинган Нода Toкиога қайтди. Усмонийлар империясидан қайтгандан кейин султон Абдулҳамид билан ёзишмаларни давом эттирди. Японияга қайтгач, журналист 1904 йилнин 27 апрелида вафот этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёнларига қўшаётган катта ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги муносиб хизматлари, замонавий журналистика тизимлари учун юксак малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист»
фахрий унвони билан
Мелибоев Ахмаджон |
- | «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррир |
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан
Қирғизбоев Муқимжон |
- | Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири |
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан
Олимов Султонмурод Ҳошимович | - | «Тафаккур» журнали бўлим мудири |
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Абдугаппарова Умида Муратовна | - | Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира |
Болтабоева Ўғилхон Набижановна | - | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг Наманган вилояти бўйича мухбири |
Джураев Равшанхон Эргашович | - | «UzReport» ахборот агентлиги бош директори |
Ёдгоров Эркин Хусенович | - | «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталари бўлим муҳаррири, Бухоро вилояти |
Жумақулов Абдирасул Пардаевич |
- | «Ҳуррият» мустақил газетаси бош муҳаррири |
Михайлов Виктор Владимирович | - | «Nuz.uz» веб-сайти бош муҳаррири |
Убайдуллаев Шараф Ортикович | - | «Нуроний» жамғармасининг Республика бошқаруви раиси ўринбосари |
Усманова Гулчехра |
- | Иштихон тумани «Иштихон овози» газетаси муҳаррири, Самарқанд вилояти |
Усманова Фарида |
- | Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, ёзувчи |
Шерназаров Ахмадали Мустафақулович |
- | «Халқ сўзи» газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири |
«Дўстлик» ордени билан
Абибуллаев Дауит Есемуратович | - | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича шарҳловчиси |
Бабаев Анвар Машрабович | - | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг нашрлар бўлими бошлиғи |
Ежков Сергей Александрович | - | «Uzmetronom.com» веб-сайти бош муҳаррири |
Илясов Анвар Абдуллаевич | - | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги фотомухбири |
Кодиров Солижон Мелибоевич | - | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телеканалининг бадиий дам олиш кўрсатувлар бўлими режиссёри |
Непомнящая Ольга Ивановна |
- | Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг бўлим бош муҳаррири |
Обидов Муҳаммад Далимович | - | Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раиси |
Рахметов Махамет |
- | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Тошкент» телерадиоканали» давлат унитар корхонасининг бўлим муҳаррири |
Тохиров Мамасодик Боборозикович | - | Сўх тумани «Садои Сўх» газетаси бош муҳаррири, Фарғона вилояти |
Хамраев Ислом Хамзаевич | - | «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири |
Шамсиев Гайрат Абдусаттарович | - | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Республика телерадиомаркази» давлат унитар корхонасининг Тошкент телемаркази бош муҳандиси |
Шерматов Талибжон Таштемирович | - | Хўжаобод тумани «Ҳақиқат» газетаси муҳаррири, Андижон вилояти |
Якубжанова Мукаддас Сидиковна |
- | Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи муқовалаш цехи машинисти |
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Рахмонкулов Улуғбек Акмалович |
- | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Таҳлилнома» ахборот-таҳлилий дастурлар бўлими бош муҳаррири |
Умаров Жаҳонгир Тулкунович | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа-марказининг тасвирга олиш гуруҳи бош мутахассиси |
Ўрозов Абдували Пўлатович | - | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг Президент «POOL» хизмати бош муҳаррири ўринбосари |
Холиқов Элбек Мустафоевич | - | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маркази йиғма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи |
Чориев Шунқор Буриевич | - | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси директори ўринбосари |
Юлдашов Галавиддин |
- | Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Қашқадарё вилояти бўлими раиси |
«Соғлом турмуш» медали билан
Азимов Анвар Хабибуллаевич | - | «Менинг юртим» телеканали лойиҳа бошловчиси |
Николенко Лилия Владимировна | - | «Potrebitel.uz» веб-сайти администратори, блогер |
Санаев Фурқат Чориевич | - | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи |
Ташматова Тамара Шералиевна | - | «Фарғона ҳақиқати» – «Ферганская правда» газеталари бирлашган таҳририятининг бош муҳаррири ўринбосари, Фарғона вилояти |
«Келажак бунёдкори» медали билан
Алимова Сабина Туйгуновна | - | «Правда Востока» газетаси мухбири |
Исожонов Миролим Хайрилло ўғли | - | «Daryo.uz» интернет нашри мухбири |
«Шуҳрат» медали билан
Абдурахманов Хайрулло Файзуллаевич | - | «Маҳалла» газетаси махсус мухбири |
Акбаров Косимжон Тургунович | - | Мингбулоқ тумани «Мингбулоқ» газетаси муҳаррири, Наманган вилояти |
Аскаров Нуриддин Мухамаджонович | - | «Рухсор телерадиоканали» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Фарғона вилояти |
Ачилова Садоқат Садуллаевна | - | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг халқаро мухбирлар тармоғи муҳаррири |
Бозоров Бахшилло Муҳамадович | - | «Istiqlol-TV» телерадиокомпанияси директори, Бухоро вилояти |
Давирова Гулбахор Кучкаровна | - | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» радиоканалининг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий эшиттиришлар муҳарририяти бош муҳаррири |
Дурдиева Гулчехра Саттаровна | - | «Янги Ўзбекистон» газетасининг Тошкент вилояти бўйича мухбири |
Жалилов Сухробжон Ёқуб ўғли | - | Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг бўлим видео монтажчиси |
Заитова Наргиза Сабировна | - | Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга нашрлар хизмати раҳбари |
Каллиханова Лолагул Оразгалиевна | - | «Makan.uz» веб-сайти бош муҳаррири |
Кулмуродов Анвар Ботирович | - | «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари |
Қосимов Зафаржон Олимжонович | - | «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири |
Қосимова Сарвара Жўраевна | - | «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси мухбири |
Маматов Рустам Урокбоевич | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа-марказининг ахборот тайёрлаш гуруҳи етакчи мутахассиси |
Манзурова Нодира Абдулхаевна | - | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Фотоахборот таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари |
Машарипов Шержан | - | «Xива тонги» газетаси муҳаррири, Хоразм вилояти |
Менгзияева Райхон Янгибоевна | - | Қумқўрғон тумани «Қумқўрғон садоси» газетаси бош муҳаррири, Сурхондарё вилояти |
Назиров Дилшодбек Бохадирович | - | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг студия бош муҳаррири |
Насимов Бахтиер Азимович | - | Тошкент шаҳри «Coscom» масъулияти чекланган жамиятининг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, блогер |
Пулатова Шохиста Анваровна | - | «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг қолиплар тайёрлаш цехи монтажчиси |
Соболева Екатерина Насреддиновна | - | Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг лойиҳа мувофиқлаштирувчиси |
Сувонов Нодир Абдиравубович | - | Тошкент шаҳри «Адабиёт нашриёти» масъулияти чекланган жамияти директори |
Султанова Феруза Хикматуллаевна | - | «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйининг муқовалаш цехи чоп этувчиси |
Тешаев Андрей Вячеславович | - | «Podrobno.uz» янгиликлар агентлиги бош муҳаррири |
Утемуратов Фурхат Юсупович | - | Хўжайли тумани «Хўжайли ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси |
Хошимова Юлдуз Уткуровна | - | «Миллий» телеканалининг ижтимоий-маърифий бўлими бошлиғи |
Ҳусанов Жасур Рухиддинович | - | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи |
Шарапова Ирисгул Боранбаевна | - | «Қорақалпоғистон» радиоканалининг «Хабар» ахборот-таҳлилий дастурлари бош муҳарририяти бўлим мудири, Қорақалпоғистон Республикаси |
Эргашев Набижон Мажид ўғли | - | «Жиззах» нодавлат телеканали бош муҳаррири, Жиззах вилояти |
Эшбоев Темир Абдирасулович | - | «Халқ сўзи» газетасининг Навоий вилояти бўйича мухбири |
Юсупова Феруза Артиковна | - | «Телерадиокомпания Zo‘r» масъулияти чекланган жамиятининг «Zo‘r TV» телеканали муҳаррири |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2021 йил 25 июнь