muslim.uz
Рамазонда Ҳарам ҳудудида дронлар
Ҳар йили Саудия Арабистонига Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиш мақсадида миллионлаб зиёратчилар келади. Ўтган йиллардаги тажрибадан келиб чиққан ҳолда Саудия Арабистони ҳукумати “Масжидул Ҳарам” ҳудудида “Умра-2018: Рамазон мавсуми” даврида хавфсизлик даражасини оширишни режалаштирмоқда. Ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштиришда замонавий техникалардан унумли фойдаланиш кўзда тутилган.
Жорий Рамазон ойи умра мавсуми давомида Ҳарам ҳудудидаги зиёратчиларни назорат қилиш учун биринчи маротаба дронлардан фойдаланилади. Бундан ташқари, 2500 та видео кузатув камералари ҳам қўшимча равишта Ҳарам ҳудудига ўрнатилади.
ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими
Маккада ногиронлиги бўлган зиёратчилар учун қулайликлар яратилди
Ушбу мавсумда Умра ва Ҳаж зиёратини амалга оширишни мақсад қилган зиёратчилар учун Харам масжидида электр токи ёрдамида ҳаракатланувчи машиналар жойлаштирилди.
Маълумотларга қараганда, Саудия Арабистони ҳукумати ногиронлиги бўлган зиёратчилар учун тўққиз мингга яқин машина араваларни тақдим этган. Ушбу машиналардан катта кўчаларда, масжидга келишда фойдаланиш мумкинлиги айтилган.
ЎМИ Матбуот хизмати
Рамазон-2018: энг қисқа ва энг узун рўза соатлари
Рамазон ойи бошланганидан буён кўпчиликни қайси мамлакатларда қанча вақт мобайнида рўза тутаётганликлари қизиқтиради.
Мисол учун мамлакатимизда рўзадорлар ҳар куни қарийб 16 соатдан ортиқроқ вақт мобанида рўзадор бўладилар.
Рўза вақтини ҳисоблашда мамлакатнинг географик жойлашуви ва йил фасли ҳисобга олинади. Баъзи пайтларда рўза тутиш вақти айрим мамлакатларда уч соатгача тўри келиши мумкин.
Бироқ 2018 йилда Рамазон ойи узун кун ва қисқа тун бўладиган пайтга тўғри келган. Сахарлик ва ифторлик вақтини оддий кўз билан аниқ айтиш ноқулай, буни Ер шарининг шимолий ҳудудларида яшовчи халқлардан кўриш мумкин. Ушбу ҳудудларда тун ёруғ кечгани сабабли тун вақти қисқа бўлмоқда.
Ушбу йилда энг узун рўза вақти Исландия мамлакатида кузатилмоқда. Ушбу мамлакатда тун вақти бор йўғи 4 соат давом этади. Европанинг бошқа қисмлари (Туркия, Испания)да эса кун узоқлиги 16 соатдир.
Ер шарининг жанубий қисмида жойлашган мамлакатлардан бўлган Аргентинада энг қисқа рўза тутиш муддати тўғри келади. БУ вақт ўртача 11 соат 46 дақиқани ташкил этиши аниқланган. Австралияда ҳам рўзадорлар 11 соат 50 дақиқа давомида рўза тутишларига тўғри келмоқда.
Арабистон яриморолидаги мамлакатларда эса рўза тутиш вақти 14 соат 22 дақиқани ташкил этмоқда.
ЎМИ Матбуот хизмати
Японияда мусулмонлар ҳаёти акс этган мултфилм намойиш этилади
Япониянинг Токйо ТВ телеканалида илк бор мусулмонлар ҳаёт тарзи акс эттирилган мултфилм намойиш этилиши бошланади. Бу ҳақда islamosfera.ru нашри хабар берди.
"Ўтинчининг хазинаси" деб номланган мултфилм Арабистон яриморолида истиқомат қилувчи одамларнинг ҳаётидан ҳикоя қилади. Филм 22 минутлик бўлиб, Саудия Арабистони фолклорига асосланган.
Мултфилм Япония ва Саудия Арабистони компанияларининг (Manga Productions ва Toei Animation) ҳамкорликдаги иши бўлиб, 13 эпизоддан иборат экани қайд эилган.
ЎМИ Матбуот хизмати
Иссиқ кунлардаги рўзани салқин кунларда тутиб берса бўладими?
Савол: Бу йил Рамазон ойи ёзнинг энг иссиқ кунларига тўғри келмоқда. Мен иш тақозоси юзасидан баъзан кун бўйи кўчада юришимга тўғри келади. Рўзани йилнинг салқин кунларида тутиб берсам бўладими?
Жавоб: Қудсий ҳадисда бундай дейилади: “Одам боласининг барча амали кўпайтирилади. Бир яхшилик ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтирилади”. Аллоҳ таоло айтади: “Фақат рўза ундай эмас, у Мен учун, унинг мукофотини Ўзим бераман...” (Имом Бухорий ривояти).
Шундай бўлгач, энг узун ёзнинг жазирама кунларида ҳам сабр билан нафсини тийиб рўза тутган бандалар Аллоҳ таолонинг раҳматига эришади.
"Сўраган эдингиз" китобидан олинди
ЎМИ Матбуот хизмати