muslim.uz
Самарқанд вилоятида «Вақф» фондининг хайрия ишлари
Ҳанафий Ислом ҳуқуқи сабоқлари: Тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб (аудио)
Хорижий экспертлар Бухоро ва Самарқанд вилоятида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ҳоким маслаҳатчиси лавозимига тайинланади
Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари ташкилий тузилмаси штатлари доирасида ҳокимнинг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Uznews.uz хбарига кўра, шунингдек, мазкур ҳужжат билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг амалдаги ўринбосарлари сони доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими ҳам жорий этилади.
Белгиланишича, ушбу ҳужжат лойиҳаси амалга оширилганда:
– Қўмита ташкилий тузилмасида 2020 йилда режали қисқартирилиши кутилаётган штат бирликлари ҳисобидан 9 та штат бирлигидан иборат алоҳида департамент ташкил этилади;
– Қўмита раисининг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ўринбосари ва департаментнинг асосий иш жойи “Ипак йўли офиси” унитар корхонасининг Самарқанд шаҳридаги биносида жойлаштирилади;
– Қўмита маблағлари ҳисобидан хизмат автомобилини сотиб олиш ва бюджет маблағлари ҳисобидан “Ипак йўли офиси” унитар корхонасининг биносини таъмирлаш учун маблағ ажратилади;
– ҳар ҳафтада Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлишини инобатга олиб, Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан Бухоро шаҳрида тегишли хизмат шароитлари ташкил этилади;
– Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимининг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозимига фақат хорижий экспертлар номзоди кўриб чиқилади;
– маслаҳатчининг ойлик маоши у билан тузилган шартномага мувофиқ белгиланади;
– Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари томонидан маслаҳатчи учун яшаш жойи ажратилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Унутилаётган суннатлар (30-суннат): Кўп истиғфор айтиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, мен Аллоҳга бир кунда юз марта истиғфор айтаман", дедилар (Имом Бухорий ривояти). Бошқа ҳадисда эса: "Етмиш мартадан кўпроқ" (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло истиғфорни гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан мағфират сўраш. Аллоҳ таоло ҳақига тегишли ҳар бир ёмон гуноҳ тавба ҳамда истиғфор билан афв бўлади. Шу боис қачон бир катта ёки кичк гуноҳ содир қилганда, тезлик билан тавба ёки истиғфор билан уни кетказиш лозим. Балки, яхши ишларни хилофини қилганда ҳам истиғфор айтиш керак.
Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад
Даврон НУРМУҲАММАД
Олий маъҳад ўқитувчилари учун қишки таътилда малака ошириш курслари ташкил этилди
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институти талабалар учун қишки таътил даври тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 11 январгача этиб белгилан эди.
Шу муносабат билан таътил даврида Тошкент ислом институти педагог-ўқитувчилар учун ўқув жараёнига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва методлар ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Мавзуга доир: Олий маъҳадда талабалар билан қишки таътил олдидан қатор учрашувлар ўтказилди
Бугун, 28 декабрдан бошлаб, ўқув-услубий бўлим томнидан ташкил этилган Тошкент ислом институтида таълимни “Кредит-модуль тизимига ўтказиш, ўқув жараёнини рақамлаштириш ҳамда илмий салоҳиятни ошириш масалалари”га бағишланган 10 кунлик малака ошириш ўқув машғулотлари бошланди.
Семинарнинг биринчи дарсини ТИИ ректори У.Ғафуров ўтиб, мазкур ўқув машғулотларининг моҳияти, вазифалари ҳамда семинарнинг ташкилий масалалари тўғрисида маълумот берди. Ректор якунланаётган биринчи семестрдан сўнг бошланадиган навбатдаги ўқув семестрда амалга ошириши режалаштирилган ишлар, кредит-модуль тизимига ўтиш билан боғлиқ ўқув ва ташкилий масалалари ҳақида тўхталди.
Мавзуга доир: Олий таълимда кредит-модуль шакли: янги ўқув йилида талабаларни нималар кутмоқда?
Айни пайтда ўқув жараёнларида энг муҳим масалалардан ҳисобланган профессор-ўқитувчиларнинг илмий даража ва унвонларини ошириш, докторлик дессертацияларини ёқлаш, илмий тадқиқот мавзуларини кенгашларда тасдиқлатиш каби жараёнларга оид билимлар тақдим қилинди.
2020-2021 ўқув йили маълумотларига кўра, ТИИнинг “Ақоид ва фиқҳий фанлар”, “Ҳадис ва ислом тарихи”, “Таҳфизул Қуръон”, “Тиллар” ва “Ижтимоий фанлар” кафедраларида 2 та профессор, 74 та магистр, 7 та доцент, 17 та бакалавр даражасидаги ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Рақамлардан кўриниб турибдики, институтда профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятни ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилган. Эндиликда эса, қолган ўқитувчиларнинг ҳам докторантурага кириши ёки мустақил ва эркин тадқиқотчи сифатида илмий ишларни бошлаши учун замин ҳозирланмоқда.
Мавзуга доир: Мударрисларимиз фан доктори илмий даражасига эга бўлишади
Ушбу ўқув йилида ТИИ ўқитувчиларидан Аҳмедов Сайқал, Аҳроров Ибодулла, Эркаев Маъмуржон мақсадли тарзда Ўзбекистон халқаро ислом академиясига докторантурага ўқишга кирди. Ҳасанов Улуғбек ва Мелиқўзиев Жаҳонгир эса имтиҳонлардан сўнг илмий иш қилиш учун докторлик тадқиқот ишларини бошладилар.
Таътил давомида ТИИ профессор-ўқитувчиларнинг ўқув, илмий, мутахассислик ва касбий салоҳиятини қўшимча равишда аниқлаш мақсадида IQ, ўзбек ва хорижий тиллар ҳамда информатика фанларидан тест синови ўтказилади. Институт ректор ҳар бир ўқитувчи йил давомида соҳаси ҳамда қизиқиш йўналиши бўйича китоблар мутолаа қилиши бўйича тавсиялар берди.
Ректор томонидан таътил давомида ўқитувчилар олдига ТИИ медиа марказида фанлари бўйича видеодарсликлар тайёрлаш вазифаси қўйилди. Шунингдек, ҳар бир кафедра ўқитувчилари ўз фанлари бўйича институт расмий сайтида нашр этиш учун, масалан, Ақоид, Фиқҳ, Тафсир, Сийрат, Ислом тарихи, Ҳадис ва Қуръони карим каби йўналишларда тизимли равишда илмий мақолалар бериб боришлари лозим.
Анъанавий таълим методлари ҳисобланган хатми кутуб, такрорлаш, савол-жавоб, ўқиб-таржима қилиш каби услублар бўйича илмий ишлар қилиш масаласи ҳам долзарблиги эслатиб ўтилди. Семинарда талабаларни маҳаллий фан олимпиадаларига, шунингдек халқаро Қуръон мусобақаларига тайёрлаш бўйича таклиф ва вазифалар берилди.
Дарс якунида иштирокчилар томнидан бир қатор таклифлар берилди. Илмий салоҳиятни ошириш мақсадида ўқитувчиларнинг докторлик даражасини олиш учун илмий мавзулар танлаб, муҳокамалардан ўтказишгача бўлган даврда нималарга аҳамият бериш кераклиги билан боғлиқ масалалар ҳақида маълумот олиш учун ушбу семинарда мутахассисларни жалб қилиш тавсия этилди. Мазкур семинарларга ЎзХИАдан хорижлик ўқитувчиларни жалб қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув семинари 2021 йилнинг 9 январига қадар давом этади. Сайтимиз орқали ўқув курсларидаги энг муҳим мавзуларга бағишланган дарслар билан сизларни таништириб борамиз.
Бугун ўтган дарс машғулотларидан бири, “Кредит-модуль тизимига ўтиш нима учун керак? Мақсад, моҳият ва афзалликлари” тўғрисида навбатдаги мақоламизда маълумот берамиз.
ТИИ Матбуот хизмати