
muslim.uz
“Меҳр-мурувват карвони” Қорақалпоғистонда
«Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил қилингандан буён саховат ва меҳр-мурувват уйлари, касалхоналар, мактаб-интернатлар, ёрдамга муҳтож оилалар, боқувчисини йўқотган хонадонлар ва ногиронларга хайрия ёрдамларини қилиб келмоқда.
Фонднинг “Меҳр-мурувват карвони” бугун Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига етиб келди ва ушбу шаҳардаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжидида кам таминланган 100 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, 15 нафар шахсга ногиронлик аравачаси, “Муҳаммад ал-Беруний” мадрасасида таълим олаётган барча талабаларга иссиқ кийим-кечаклар улашди ва мадрасадаги икки нафар талабанинг шартнома пўлини тўлаб берди.
Шунингдек, Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи 4 та хонадонни таъмирлаб бериши режалаштирилди ва масжид имом-хатибларига диний-маърифий китоблар берилди.
Исламатдин Алланов,
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти мутахассиси
Аждодлар асос солган Ҳадис илми мактаби равнақ топади
Дунёда иқтидорсиз одам бўлмагани каби иқтидорсиз миллат ҳам йўқ. Фақат ўзида мавжуд иқтидорни юзага чиқариш учун кўп меҳнат қиладиган ва камроқ ҳаракат қиладиган одамлар ҳамда ўша одамлардан ташкил топган миллатлар бор. Кимнинг ёинки қайси миллатнинг нимага иқтидори борлигини билмоқчи бўлганлар кўҳна тарих зарварақларини саҳифалаб кўрса, ҳаммасини очиқ-ойдин кўради.
Бизнинг миллатимиз тарих саҳифаларига ватанпарвар, жанговар, мард ва шижоатли миллат сифатида киргани ҳатто тарих фанининг “ота”си Геродотнинг “Тарих”, Страбоннинг “География” каби энг қадимий асарларда; аждодларимизнинг янада қадимийроқ бўлган “Ўғузнома”, Ўрхун-Энасой битиктошлари каби меросларида ўз ифодасини топган.
Ҳазрат Навоий “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида туркийларнинг ниҳоятда тезхотир ва илмга ташна халқ эканини таъкидлаб ўтган. Бу борада бобо-ю момоларимиз қўлга киритган ютуқларни санаб чиқишга уриниб ўтирмадик. Зеро, яна бир мутафаккир бобомиз Бобур Мирзо айтганидек, аён гапнинг байнига не ҳожат. Аммо мавзуга дахлдор бўлгани боис Имом Бухорий, Имом Термизийларнинг номини тилга олиб ўтсак, фикримиз тушунарлироқ бўлади, деган умиддамиз.
Юртимизга Ислом дини кириб келган паллаларда миллатимизнинг табиатида ана шу муборак динга мойиллик бўлгани ҳамда миллатимиз фарзандларининг Ислом динини ўрганишга, хусусан, ҳадис илмига катта иқтидори борлиги юқорида номи тилга олиниб ўтган зотлар сиймосида яққол кўзга ташланди.
Хабарингиз бор: ўлкан ўзгаришларга бой бўлаётган жорий йилимизнинг 16 апрелида муҳтарам Президентимизнинг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Мазкур фармон ижросини таъминлаш, динимиз ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошларимизнинг бой меросини пухта ўрганиш, улар асос солган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, шунинг баробарида, соҳага оид олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди.
Қарорда Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги олий диний таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланиши кўрсатилган. Мактаб битирувчиларига диний таълим соҳасидаги бакалавр даражаси берилади.
Ҳадис илми мактабида Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг асл моҳияти ўргатилиб, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассислар тайёрланади. Шунингдек, ҳадислардаги эзгуликка бошловчи умуминсоний ғояларни халқимизга, айниқса, ёш авлодга етказиш ҳам мактабнинг асосий вазифаси этиб белгиланган.
Ҳадис илми мактабида ўқиш муддати беш йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. 2018-19 ўқув йили учун қабул квотаси 10 та ўрин этиб белгиланган ва унга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари саралаб олинади.
Бу хабарни эшитиб, Ватанимиздаги ушбу мўътабар илмга қизиққан ёшларимизнинг севинчи ичига сиғмасдан тезроқ қабул кунлари бошланишини кута бошладилар.
Қарорда кўрсатилган муҳим вазифалардан бири – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда мактаб билан хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий ва таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, хорижлик профессор-ўқитувчиларни мактабга жалб қилиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш; мактаб профессор-ўқитувчиларини малака ошириш, тажриба алмашиш ва ўқитиш учун чет мамлакатларга юбориш чораларини кўриши белгилангани янада қувончли иш бўлди. Зотан, илм тажриба алмашиш орқали камол топади.
Ҳадис илми мактаби очилиши билан она Ватанимиздаги диний таълим соҳасидаги олий ўқув юртларининг сони яна биттага кўпайди. Илло, бу даргоҳда таълим олган ёшларимиз эртага малакали мутахассислар сифатида халқимизнинг диний илми янада бойишига, ёшларимиз онгини ёт мафкуралардан ҳимоя қилишга, уларда чинакам мафкуравий иммунитет шаклланишига, динимиз софлигини одамлар онгига сингдиришга хизмат қилади.
ЎМИ Матбуот хизмати
.
Фатво бўлими мудири Маккадаги йиғилишда қатнашади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Хомиджон Ишматбеков шу йил 4-5 ноябрь кунлари Макка шаҳрида бўлиб ўтадиган SMIIC ташкилоти директорлар кенгашининг 17-йиғилиши ва Бош ассамблеянинг 13-йиғилишида иштирок этиш учун Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди (SMIIC – standards and metrology institute for islamic countries – Ислом мамлакатларидаги стандартлаштириш ва метрология институти).
Йиғилиш тафсилотларини сайтимиз орқали кузатинг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
В Ташкенте открыли еще одно новое здание мечети
1 ноября состоялась церемония открытия нового здания соборной мечети «Мухсинхан тура» в махалле «Тирсакобод», Чиланзарского района Ташкента.
Прежнее здание мечети была построена в 1990 году.
Известные улемы, имамы и многие верующие страны собрались в мечети для дневной молитвы и произнесли теплые слова. Выступавшие отметили, что реконструкция этой мечети является ярким примером религиозной и образовательной реформы, проводимой главой государства, большим благословением для верующих, которые получили возможность молиться в такой красивой мечети.
К строительным работам привлекались самые опытные мастера и инженеры. Строители чтобы внести свой вклад в такое благородное дело, направили в нее все свое мастерство, силу и энергию.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Группа узбекских имамов находится в Казахстане
В рамках Года Узбекистана в Казахстане в Шымкент находится группа узбекских имамов. Делегация Управления мусульман Узбекистана сначала посетила главную мечеть в Шымкенте.
Делегацию приветствовал Уполномоченный имам Духовного управления мусульман Казахстана по г.Шымкент, главный имам центральной мечети г.Шымкента Бейсенбаев Бактыбай Кыдырбайулы и представил главную мечеть города и коллектив мечети.
Узбекская делегация провела обмен опытом с коллегами соседней страны. Они также посетили святые места в Шымкенте.
«Эта традиция будет не только перспективной, но и продолжит свое развитие и в будущем. Это широкое проявление духовного сотрудничества между двумя странами», - отмечает shymkent-islam.kz.
2 ноября имам-наиб город Ташкента Ж.Раупов выступил в мечете “Жалол бобо” села Манкент, Сайрамского района, И. Бегматов выступил в центральной соборной мечети "Интик Имоналиев" Сайрамского района, М.Даминов и З.Тожибаев провели беседу в мечетях “Айнабулак” и “Ташбулак”.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана