muslim.uz
Мирзиёев отметил необходимость подготовки кадров, специализирующихся на гидропонике
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил Акдарьинский район, где ознакомился с теплицей, организованной обществом с ограниченной ответственностью “Даромад бахт омад”.
Об этом сообщает пресс-служба главы государства.
В теплице, созданной по методу гидропоники, намечено выращивать в год 1,8 тысячи тонн сельскохозяйственной продукции и экспортировать ее в страны СНГ.
Мы освободили Акдарьинский район от обязательства по выращиванию хлопка, сказал Президент. Гидропоника как раз подходит каменистым. засоленным землям района. Необходимо расширить работу по созданию таких теплиц, выращивать в них те культуры, которые востребованы рынком. Также следует подготовить специалистов, которые будут развивать данное направление.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
В Ташкентской области определили победителей второго этапа конкурса чтецов Корана
Можете ознакомиться с результатами второго этапа конкурса чтецов Корана в Ташкентской области.
Состязания прошли в соборной мечети «Занги ота» в Зангиатинском районе Ташкентской области.
Направление Хифз:
18-25 лет:
1. Обидов Аббосхон
2. Холматов Мухаммадсобир
3. Искандаров Шомухаммад
26-40 лет:
1. Хошимов Аслхон
2. Эргашев Абдухалил
3. Алимов Аброр
Направление Тилават:
18-25 лет:
1. Юсупов Файзулло
2. Мурожов Рахматуллох
3. Нуриллаев Абдиманноб
26-40 лет:
1. Сайдалиев Мухаммадали
2. Хасанов Сиявуш
3. Тожиназаров Саидкамол
Победителям вручены дипломы и ценные подарки.
Коранический конкурс продолжается. Следите за новостями нашего портала Muslim.uz и его страниц в социальных сетях в онлайн режиме.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
23.03.2018 й. Ҳанафий – мўътадил мазҳаб
بسم الله الرحمن الرحيم
ҲАНАФИЙ – МЎЪТАДИЛ МАЗҲАБ
Муҳтарам биродарлар! Ислом динининг аҳли сунна вал жамоа йўналишида тўртта машҳур мазҳаб бўлиб, улар ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларидир. Мазкур тўрт мазҳабнинг барчаси мўътабар бўлиб, мусулмон киши уларнинг бирига эргашиши вожиблигига ислом уммати иттифоқ қилганлар. Бизнинг диёримиздаги мусулмонлар ҳанафий мазҳабига амал қиладилар.
Ҳозирги кунда дунё мусулмонларининг деярли ярми айнан ҳанафий мазҳабимизга амал қилиб, ўз ибодатларини шу мазҳабга мувофиқ адо этиб келмоқдалар. Ҳанафий мазҳаби асосан Марказий Осиё, Покистон, Эрон, Туркия, Афғонистон, Ҳиндистон, Россия мусулмонлари ўртасида, Араб мамлакатларидан Ироқ, Миср, Сурия, Ливия каби юртларда кенг тарқалган. Шу жумладан бизнинг минтақамиз мусулмонлари ҳам ҳанафий мазҳабига амал қилиб келадилар.
Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий қарашлари бу қадар ривож топиб, кенг ҳудудга ёйилишида юртимиздан чиққан алломалардан Абу Ҳафс Кабир, Бурҳониддин Марғиноний, Садруш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий каби алломаларнинг ўрни беқиёсдир.
Ҳанафий мазҳабимизнинг асосчиси Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ибн Зутий Куфа шаҳрида ҳижрий 80-санада таваллуд топдилар. Бу зотнинг илмлари, тақволари, ибодатлари, саховатлари ва ҳоказо сифатлари барчага маълум ва машҳур бўлиб, бу ҳақда кўплаб мақола ва китоблар ёзилгандир. Қуйидаги ҳадисдаги башорат Имоми Аъзам р.ҳ.га тегишли эканлиги ҳақида уламолар иттифоқдирлар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "لَوْ كَانَ الدِّينُ عِنْدَ الثُّرَيَّا لَذَهَبَ بِهِ رَجُلٌ مِنْ فَارِسَ"
(متفق عليه)
яъни: Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в марҳамат қиладилар: “Агар дин Сурайёда бўлганида уни форс ўғлони олиб тушар эди”. Шундай экан биз у зотнинг шахсиятларига тўхталмасдан асосан, у зотнинг мазҳаблари ҳақида сўз юритмоқчимиз.
“Мазҳаб” сўзи юрадиган йўл деган маънони билдиради. Истилоҳда эса, бир олим ёки илмий мактабнинг тартибга солинган услуб ва фикрларининг мажмуасига мазҳаб дейилади. Дунё мусулмонларининг ярмидан кўпроғи айнан ҳанафий мазҳабига амал қилишларининг сабаби ундаги мўътадиллик ва енгилликдир. Имоми Аъзам р.ҳ. шаръий далиллардан масалалар чиқаришда фақат ўзлари ёлғиз бўлмаганлар, балки маълум бир мартабаларга етган бир нечта шогиртларининг маслаҳат ва машваратлари билан чиқарилган. Абу Ҳанифа р.ҳ маълум бир мақомга чиққан шогирдлари ҳақида шундай деганлар: “улар ўттиз олти киши бўлиб, йигирма саккизтаси қозиликка ярайди, олтитаси фатво беришга салоҳияти етарли ва иккитаси яъни, Абу Юсуф ва Зуфар эса қози ва муфтийларни тарбиялай оладиган даражада эди”.
Мазҳабимизга тегишли китоблар икки услубда ёзилган бўлиб, биринчиси, ўқувчига енгил ва тушунарли бўлиши учун далилларсиз масалаларнинг ўзи ёзилган. Иккинчиси эса, ҳар бир масала ўз далили билан бирга ёзилган. Қандай услубда ёзилмасин мазҳабимиздаги ҳар бир масалани шаръий далили бор. Бунга мисол тариқасида Мулла Али Қорининг “Мухтасарул виқоя” китобига ёзган икки жилдли “Шарҳи ниқоя” номли асарларини, шунингдек, Покистонлик Зафар Аҳмад Усмонийнинг йигирма бир жилдли “Эълоус сунан” номли асарларини келтириш мумкин.
Имоми Аъзам р.ҳ. ибодатга доир кўплаб масалаларда динимизнинг руҳига монанд енгиллик йўлини тутганлар. Қуйида шуларга айрим мисоллар келтириб ўтамиз:
- Мазҳабимизда таҳорат қилишда ният фарз қилинмади. Агар ният фарз дейилганда, ният қилиш эсидан чиқиб қолган кишининг таҳорати дуруст бўлмас эди;
- Мазҳабимизда имомга иқтидо қилган кишининг қироат қилиши фарз эмас, балки имом қироат қилса иқтидо қилувчилар ҳам қироат қилган ҳисобланади. Агар иқтидо қилгувчиларга ҳам қироат қилиш фарз дейилганида, одамлар бир-бирларига, жумладан имомга халақит бериб, намозида чалғиб кетган бўлар эди;
- Мазҳабимизда руку, рукудан қайтганда ва сажда ҳолатларида бир нафас тин олиб туриш фарз эмас, балки вожибдир. Агар фарз дейилганида, намозда шошилиб, тин олмаган кишининг ўқиган намози дуруст бўлмас эди;
- Мазҳабимизда закотни Қуръонда баён қилинган саккизта ўринларнинг ҳаммасига бўлиб бериш фарз эмас. Агар саккизтасининг ҳаммасига закотни бўлиб бериш фарз бўлганда, закот берувчиларга машаққат бўлар эди;
- Мазҳабимизда Рамазон рўзасининг ниятини қуёш заволга келгунига қадар қилиб олса дуруст. Агар тонгача ният қилиш фарз бўлганида эди, саҳарликка ухлаб қолган кишининг рўзаси дуруст бўлмас эди;
- Мазҳабимизда кўзи ожиз кишига жумъа намози ва ҳаж ибодати фарз эмас. Агар фарз дейилганида, уларга машаққат туғдирилган бўларди;
- Мазҳабимизда бир кеча-кундуздан кўп вақт беҳуш ётган одамнинг қолдирган намозлари соқит бўлади. Агар соқит бўлмасдан қазо қилиши фарз дейилганда, бир неча кун беҳуш ётган беморларга машаққат бўлар эди;
- Мазҳабимизда аёлларнинг гувоҳлиги ҳам инобатга олинади. Масалан, бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлигида никоҳ ақди тузилса бўлади;
- Мазҳабимизда (اِسْتِصْنَاعٌ), яъни бирор жиҳозни ясашга буюртма бериш учун аввалдан ҳақ тўлаш жоиз бўлади. Агар жоиз бўлмаганда кўплаб ҳунарманд ва буюртмачиларга машаққат бўлар эди.
Мазҳабимиз ўзининг мўътадиллиги, Исломнинг асл мазмун-моҳиятини ифодалаб бериши билан асрлар оша диёримиз мусулмонларининг ўзаро ҳамжиҳатлигида, турли ҳуқуқий муаммоларни осон ҳал қилинишида, баъзида юзага келадиган ҳар хил зиддиятларнинг бартараф этилишида муҳим асос бўлиб келмоқда.
Афсуски, мустақиллик йилларида динимизга берилган имкониятларни суистеъмол қилган баъзи ёт фирқалар жамиятимиз ўртасида турли ихтилофларнинг авж олишига сабаб бўлдилар. Буни биринчи бўлиб, ўзини “соф ислом таълимоти ҳимоячиси” деб номлаган оқим бошлаб берди.
Бу оқим ўзининг илк фаолиятини ҳанафий мазҳаби кўрсатмаларига қарши курашишдан бошлади. Улар ўз домларига ҳали ҳаёт мазмунини англаб етмаган, ғўр ёшларни торта бошладилар. (Чунки умри давомида бир мазҳабда ибодат қилиб келган, кўп йиллик ҳаёт тажрибасига эга бўлган кексаларни йўлдан оздириш улар учун маҳол эди.) Бу оқим динга эътиқод қилишда ҳеч қандай мазҳабга ёки имомга эргашишнинг кераги йўқ, Қуръон ва ҳадисдан ҳар ким ўзи мустақил фатво олиб эътиқод ва ибодат қилиши лозим, деган даъвони илгари сурди.
Оқим тарафдорлари намозда “Фотиҳа” сурасидан сўнг “омин” лафзини баланд овоз билан айтиш, “рафъул-ядайн”, яъни, рукудан олдин ва кейин икки қўлини кўтариш каби амалларни намозхонлар орасида ёйишга уриндилар.
Натижада, мусулмонлар орасида ғоявий жиҳатдан ихтилоф юзага келди. Бу нарса соғлом эътиқодли мўмин-мусулмонларнинг қалбини ларзага солди. Улар ўз мазҳабларини ҳимоя қилишга киришдилар.
Демак, мусулмонларнинг бирлиги, ибодатларнинг мукаммалиги, жамиятнинг тинчлиги учун юртимиз мусулмонларининг ўз ота-боболари танлаган бир мазҳабга эргашишлари муҳимдир.
Аллоҳ таоло юртимиз мўмин-мусулмонларини аҳил-иноқликда яшаб, мазҳабимизни яхши ўрганиб, унга амал қилмоқликларига муваффақ айласин. Омин!
Ангела Меркель: мусулмонлар Германия жамиятининг бир қисми
Мусулмонлар Германия жамиятининг ажралмас қисми, шундай экан ислом дини ҳам биз учун бегона эмас. Бу ҳақда Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери – Ангела Меркель Швеция Бош вазири Стефан Левен иштирокида ўтган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, дейилади Анадолу хабарида.
Меркель бундай изоҳни Германия Ички ишлар вазири Хорста Зеехоферанинг “Ислом учун Германияда жой йўқ”, дея билдирган фикрларига раддия сифатида келтирган.
Канцлернинг қайд этишича, христиан ва иудаизм дини вакиллари мамлакатнинг тарихий ривожланишида ўз ҳиссаларини қўшган бўлса-да, бугун Германияда 4 миллионга яқин мусулмонлар истиқомат қилмоқда. Шундай экан, жамият тараққиётида мусулмонларнинг ҳам улуши бор.
ЎзА хабарига кўра, сиёсатчи, шунингдек, ҳукумат бир нарсани – Исломнинг давлат Конституциясига зид ўлароқ ҳаракат қилишини истамаслигини таъкидлаган.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари
Президент Шавкат Мирзиёев в ходе каждой своей поездки в регионы посещает расположенные в них места паломничества.
Об этом сообщает пресс-служба главы государства.
Поездка главы нашего государства в Самаркандскую область в этот раз началась с посещения мавзолея Имама Бухари.
По инициативе Президента рядом с этим мавзолеем возводится Международный научно-исследовательский центр Имама Бухари. Строительные работы, ведущиеся на более чем 4 гектарах площадей, намечено завершить к сентябрю текущего года.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана