muslim.uz

muslim.uz

В Стамбуле для Республики Татарстан готовят чтецов Корана в 10 стилях, сообщает пресс-служба Духовного управления мусульман Татарстана.
Муфтий Татарстана Камиль хазрат Самигуллин во время визита в Стамбул встретился с казанскими шакирдами. Здесь в Центре высшей подготовки «Хасеки» они по направлению ДУМ РТ проходят обучение по кыраатам Корана. В Татарстане казанские шакирды будут первыми специалистами со знанием 10 стилей чтения священной книги.
Кыраат — это рецитация Корана. Существуют разные стили кыраатов, отличающиеся вариантами огласовки, особенностями произношения, музыкальным и интонационным строем, темпом и расположением пауз.
На встрече муфтий Татарстана дал студентам свои наставления, рассказал о планах ДУМ РТ по развитию деятельности по изучению Корана.


Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Фоторепортаж: В мавзолее Касым-шейха осуществляется капитальный ремонт
Находящийся в городе Кармана Навоийской области уникальный мавзолей Касым-шейха имеет 500-летнюю историю. В настоящее время в этом объекте культурного наследия осуществляется капитальный ремонт.
По данным УзА, здесь построен хавуз глубиной 4-5 метров для удаления подземных вод из здания, которые приводят к разрушению комплекса. Вода, собранная в хавузе, будет отправлена на канал Касаба. Кроме того, ведется активная работа по укреплению фундамента комплекса, замене пришедших в негодность кирпичей и благоустройству территории.
Мавзолей Касым-шейха включает в себя мечеть, обитель для паломников (ханаку) и две хазиры (гробница под открытым небом). Датой начала строительства принято считать 1571 год. По сохранившимся историческим хроникам Касым-шейх Азизан Карминаги (1500/1578–79 гг.), был популярным в Средней Азии религиозно-политическим деятелем главой суфийского ордена Яссавия.
 

3.JPG
 
5.JPG
 
6.JPG
 
8.JPG 

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
 

Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг аёл-қизлар ўртасидаги қориялар мусобақаси бир муддат онлайн олиб берилади.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

В Стамбуле 29-30 января текущего года состоялась международная конференция на тему “Кудс: город, освященный откровением”. В работе конференции по приглашению председателя Управления по делам религий Турецкой Республики Али Эрбаша принял участие ректор Исламской академии Узбекистана, академик Неъматулло Ибрагимов.
В мероприятии приняли участие более 100 религиозных лидеров, государственных и научных деятелей из 25 стран мира.
Конференция, проводимая по инициативе Турции, началась с прочтения аятов Священного Корана. После был продемонстрирован фильм, повествующий о богатом прошлом, древней истории Кудса.
На мероприятии выступил ректор Исламской академии Узбекистана, академик Неъматулло Ибрагимов.
Выступающие отметили важность правильного усвоения и пропаганды исламских ценностей. Также говорилось об исламской солидарности, сохранении дружественных и братских отношений между конфессиями, предотвращении попыток раскола мусульманских народов.
По итогам конференции принято заявление исламских ученых, состоящее из 22 пунктов. В ней говорится о необходимости установления и укрепления прочных связей на основе исламских убеждений, знаний и просвещения.



Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатида сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Халқаро экспертлар, сиёсатшунослар, таҳлилчилар, Марказий Осиё минтақаси билан қизиқувчи томонлар Ўзбекистонда кечаётган мазкур ўзгаришларни диққат билан кузатиб, олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз хулосаларини баён этмоқда.
 
Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти ва ноҳукумат ташкилотлар фаолияти, таълим соҳасидаги муаммолар, янги қарорлар ҳамда ахборот воситалари, журналистика оламида кузатилаётган ва кузатилмаётган силжишлар ҳақида халқаро миқёсда турли доираларда ташкил этилаётган мулоқотлар сони сўнгги вақтларда бирмунча ортди. 
 
Ана шундай давра суҳбатлари Вашингтонда ҳам ташкил этилиб, мулоқот давомида йирик таҳлил марказлари вакиллари "Ўзбекистонда ислоҳотлар даври энди бошланмоқда", дея хулоса қилмоқда.
 

жон хербст.jpgФред Старр (Fred Starr),  Марказий Осиё ва Кавказ институти раҳбари, Вашингтоннинг минтақа бўйича етук мутахассислардан. Старр Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича кўплаб илмий мақолалар ва китоблар муаллифи. Узоқ йиллар давомида АҚШнинг нуфузли илм даргоҳларида дарс берган, жумладан, Жонс Хопкинс университетида. Старр “Афғонистон Марказий Осиёнинг бир қисми ва унинг келажаги шимолдаги қўшнилар равнақи билан чамбарчас боғлиқ”, дея интеграцияга ундаб келади.
 
— Минтақа тарихи, сиёсий ва маданий онги, қолаверса, мавжуд вазият ҳақида яхши билиш учун ҳукуматлар билан мулоқот қилмай туриб, бирор ҳудуд ва халқ ҳақида аниқ маълумот йиғиш мумкин эмас.
 
Назаримда Ўзбекистонда бошланган ислоҳотлар реал, бироқ уларнинг қанча давом этиши, ўзгариш учун хоҳиш қанчалик кенг ва чуқур эканини жараённи қадамма-қадам кузатмай билиш қийин. Мамлакат олдида улкан довонлар турибди. Ислоҳот дастурларини кўздан кечириб, уларга ёрдам бериш керак.
 
Ўтган бир йил ичида бир нарса ойдинлашди. Марказий Осиёнинг беш давлати ва Афғонистон бирга ишлашга қодир ва бунинг учун хоҳиш етарли. Улар агар “биз бирлашмасак, бошқалар бундан фойдаланиб, бизнинг манфаатларимизни четга улоқтириб, бизни ўз фойдалари учун ишлатишади”, дея очиқ айтмоқда.
 
Бу давлатлар ҳар бир мамлакатнинг ташқи сиёсатида минтақавий манфаатларни ҳисобга олиш ва ўзаро келишув асосида ҳаракат қилишга аҳд қилишган. Ўзбекистон ва Қозоғистон, минтақанинг икки йирик республикаси етакчиликни қўлга олаётгани ижобий ҳолдир.
 
ричард вайтз.jpgРичард Вайтз (Richard Weitz)Гудзон институти олими, Eвропа, Eвросиё ва Шарқий Осиёдаги сиёсий ва ҳарбий масалалар бўйича эксперт, АҚШ давлат хавфсизлиги билан боғлиқ мавзулар таҳлилчиси. Вайтз Россия, Хитой, Эрон ва АҚШ ташқи сиёсати ҳақида ўнлаб мақолалар ёзган. Марказий Осиё Ғарб учун стратегик жиҳатдан қанчалик муҳим эканига урғу бериб келади. Вайтз Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда бир неча бор сафарда бўлган.
 
— Тошкент ҳарбий ташкилотларга бош қўшмоқчи эмас ва ўз ҳудудига ҳам хорижий қўшин киритмаслик қарорида қатъий. Мазкур позиция ўзгармас эканига ишонч етарли.
 
Йирик давлатлар билан жумладан, Россия, Хитой, АҚШ, шунингдек, Европа Иттифоқи билан алоқа унчалик ўзгармаган. Ўзбекистоннинг НАТО ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти сингари катта сиёсий блоклар билан ҳамкорлигида янгилик йўқ.
 
Менга маълум бўлган жиҳатлар шуки, Президент Мирзиёев назарида дунё билан алоқаларни тебратиш учун масъул Ташқи ишлар вазирлиги ўз олдидаги вазифаларни ҳозирги ҳолида бажаришга қодир эмас. Январь ойининг ўртасида Президент вазирлик ҳақида қилган мажлисида вазирдан тортиб элчилар, дипломатлардан тортиб бошқа тегишли мутасаддиларни лаёқатсизликда, ишига нисбатан лоқайдлик ва уқувсизликда айблаб, ҳукуматнинг бу қисмини тубдан ислоҳ қилишга бел боғлаганини айтди. Яқин келажакда бу борада ҳам катта ўзгаришлар бўлишига ишонч билдирди, Президент.
 
шон робертс.pngШон Робертс (Sean Roberts), Жорж Вашингтон университети профессори, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлигида ишлаган, хусусан, Марказий Осиёдаги лойиҳалар амалиёти билан шуғулланган. Сиёсий-ижтимоий мавзуларда илмий ишлари билан танилган минтақашунос. Eвроосиё ва Хитой ҳамда туркий халқлар ҳаёти унинг асосий эътиборида. Ўзбекистонга яқинда сафар қилиб, бугунги муҳит билан танишган. 
 
— Ўзбекистонда ноҳукумат ташкилотлар фаол, лекин улар аслида мустақил эмас, ҳукумат назоратидаги ва қўштирноқ ичидаги фуқаролик жамияти ҳисобланади. Бу жиҳатдан ҳали катта ўзгаришлар сезилмайди, лекин мазкур ташкилотлар жамиятдаги муҳим масалаларга ечим қидириш, аҳолига ёрдам бериш ва имкон қадар ўз таклифларини олға суриш билан машғул бўлаётгани қувонарли.
 
Демократик муҳитларга хос, том маънода мустақил ва ўз ғоя ва мақсадларини олға сура оладиган фуқаролик жамияти шаклланиши учун Ўзбекистонда ҳали кўп ўзгаришлар бўлиши лозим.
 
себастиан пейруз.jpgСебастиян Пейруз (Sebastien Peyrouse)Жорж Вашингтон университети профессори, Француз тадқиқотчиси, сиёсат ва тараққиёт масалаларини ўрганади. Пейруз Ўзбекистон ва қўшни давлатлардан изланишлар олиб борган. Минтақа ҳақида ўнлаб илмий-таҳлилий мақолалар ёзган. Марказий Осиё қаторида Кавказдаги вазиятга ҳам қизиқади. Геосиёсат, мафкура, дин ва таълим Пейрузнинг диққат марказида. 
 
— Илм-фан, таълим йўналишида катта ўзгаришлар юз бермоқда ва янги силжишлар кутилмоқда. Президент Мирзиёев айнан таълимга тинимсиз урғу бермоқда. Шахсан ўзи туб муаммоларни кўтариб чиқаётир, оиладан тортиб боғчагача, бошланғич синфдан тортиб ўрта мактаб, касб-ҳунар ўқув юртлари, университетлардаги таълим сифатини ошириш зарурлиги ҳақида гапирмоқда.
 
Ўзбекистонда олий таълимга талаб катта, лекин шароит йўқ. Университет ва институтларда ўқиш аксарият аҳолининг молиявий қурби етмайдиган имконият. Таълим ҳақи йил сари осмонга чиқар экан, республикага зарур кадларни етиштириш ҳам қийинлашаверади. Ўқитувчиларнинг маоши жуда паст экани ҳам муҳим омил. Коррупция энг чуқур илдиз отган соҳалардан бири ҳам шу.
 
навбахор.jpgНавбаҳор Имомова,  "Америка Овози" тележурналисти, узоқ йиллардан бери АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсати ва минтақа билан алоқаларини ёритиб келади. Вашингтонда танилган ўзбек мутахассис. Касбий фаолиятини Ўзбекистонда бошлаган. Ҳиндистон ва АҚШ университетларида журналистика соҳасида ўқиган. Гарвард университетининг давлат бошқаруви бўйича Жон Кеннеди номидаги олий мактабини битирган. 
 
— Онлайн, яъни интернетда асосланган ахборот манбалари фаоллашди ва ранг-баранглашди – мазмун ва кўлам жиҳатдан. Ўзбекистондаги ҳаётни кенгроқ ёритишга интилаётган, қизиқарли материаллар бераётган, маҳаллий манбаларга таяниб, мунтазам ахборот узатаётган воситалар кўпайди.
 
Жамоатчилик фикрига эътибор ошди. Маҳаллий мутахассислар, жамоатчи фаоллар ва оддий фуқаролар ҳам бугун Ўзбекистон ахборот воситаларида кўпроқ сўзламоқда, фикр алмашмоқда. Бу узоқ йиллар фақат расмий хабарларни бериш билан банд бўлган матбуот учун прогресс.
 
Эркинлик шабадаси эса бошлади, дейдиган журналистлар кўп, лекин малака ва уқув пастлиги туб муаммо бўлиб қолмоқда. Ўткир журналистлар етиштирадиган даргоҳлар вужудга келиши керак. Журналистика таълимида ислоҳотлар зарур.
 
Ачинарлиси, ҳукуматнинг ахборот воситаларига нисбатан муносабати ва ёндашуви ўзгармаган. Давлатнинг иши уларни назорат қилиш эмас, уларни ўзига бўйсундириш, ахборот оқимини тўсиш эмас, балки халққа унинг фаолияти ҳақида ҳаққоний ва холис хабарлар етиб боришини таъминлашдан иборат бўлиши керак.
 
Дунёда ҳукумат борки, информацион таъсирга эга бўлишни хоҳлайди ва шунга ҳаракат қилади. Лекин бу журналистларнинг эркинлигини бўғиш ёки ахборот воситаларини ўз изнига олиш дегани эмас. Бугунги Ўзбекистонда ҳамон шунга гувоҳмиз ва эркинликка эришиш йўлида қилинадиган ишлар талайгина. 
 
Ислоҳотлар самара берсин десак, нафақат журналистлар, балки ҳукуматнинг ўзи ҳам профессионаллашиши керак. Xалқ ишончли ахборотга эга бўлиши керак. Бу эса ҳукуматнинг ҳам тўғри ахборотга эга бўлишини талаб қилади. Демак, журналистлар мана энди ҳақиқий информацион элчиларга айланиши керак бўлади. 
 
Мутасаддилар матбуот ходимлари билан ишлашни ўрганиб, журналистлар мустақил томон бўлиши шартлигини тан олиб, улар билан касбий этикага асосланган  ҳамкорлик ўрнатмас экан, ахборот воситалари халқ ва давлат орасидаги кўприк бўла олмайди. 
 

Фред Стар.jpgЖон Ҳербст (John Herbst), 2000-2003 йилларда АҚШнинг Ўзбекистондаги, 2003-2006 йилларда эса Украинадаги элчиси бўлган. Ҳозирда у Атлантика Кенгашида eтакчи эксперт, истеъфодаги дипломат. Вазифаси Eвроосиёдаги сиёсий динамикани таҳлил қилиш ва АҚШ ҳукуматига маслаҳат бериб туриш. Собиқ иттифоқ бўйича катта тажрибага эга арбоб саналади.
 
— Ўтган бир йил ичида Тошкент ташлаган қадамларга қараб, бу мамлакатда сиёсий-бизнес элита Президент атрофида бирлашганини кўриш мумкин. Мирзиёевга яккаҳоким деб қарай олмаймиз. Президент қарорларни ўзи билганича қилаётгани йўқ, у уюшган элитага таянмоқда.
 
Президент халқнинг ишончини қозониш орқали норози томонларни ўзига бўйсундирмоқда. Шу билан Мирзиёев уста сиёсатчи эканини намоён қилмоқда. Айтаётган гаплари, ташлаётган эҳтиёткор қадамлари билан ҳаммани синовдан ўтказмоқда, таваккал ҳам қилаётгани аниқ.
 
Ўзбекистон Россия ва Хитой билан туташмагани унга устунлик беради. Вашингтон у билан шу боис ҳам яқиндан ишлаши керак. Ва бир нарсани эсда тутиш лозим: Ўзбекистон тобора ўзгариб, эркинлашиб бориши учун ёрдам зарур, лекин демократия ва матбуот эркинлигига эришиш учун ўнлаб йиллар керак бўлади.
 
Сиёсий менталитет янгиланиши, халқ эркинлик ва қонун устуворлиги деган қадриятларга ўрганиши учун нафақат сабр-қаноат зарур, балки қаттиқ меҳнат ҳам қилиш зарур. Ислоҳотлар фақат Президентга боғлиқ эмас, ўзгариш қилиш фақат унинг қўлида эмас. Лекин давлат раҳбари халқига бу борада етакчилик қилиши зарур.
 
ЎзА мухбири Аслиддин Суюнов тайёрлади.
Манба: “Америка овози” телерадиоси
Top