muslim.uz

muslim.uz

2019 йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган дипломатик ваколаатхонаси раҳбари Равшан Усманов Малайзия халқаро ислом университети (International Islamic University Malaysia – IIUM) проректори Исаржи Сарудин билан учрашди.

Маълумот учун, IIUM 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда инлиз ва араб тилларида қарийб 30 минг талаба таҳсил олади.

Малайзия томонига учрашувда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолияти, Ўзбекистонда таълим, дин, ёшлар сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби ҳақида маълумот берилган.

Ўз навбатида Исаржи Сарудин Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилиш масаласи муҳим эканини айтиб, кадрлар малакасини оширишда яқин ҳамкорлик йўлга қўйилишига умид билдирган. Ўзбекистонлик мутахассисларни Малайзияга шартнома асосида маърузалар қилишга таклиф этиш режалаштирилгани ва қисқа муддатларга талабалар алмашинуви амалга оширилиши кўзда тутилганини қайд этган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қозоғистон пойтахтида Қозоғистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ўрнатилиши кўзда тутилган хайрия учун тўлов терминалларини ўрнатиш бўйича лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Muslim.kz сайтининг маълумотига кўра, тадбирда Қозоғистон бош муфтийси Серикбой ҳожи Сотиболди ўғли, Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Даврон Абаев ва бошқа мутасадди идора ва ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишган.

Қозоғистонни рақамлаштириш бўйича йирик дастурнинг бир қисми бўлган лойиҳа доирасида, эҳсонларни тўлаш мумкин бўлган 32 та тўлов терминалларини пойтахтдаги 12 та масжидда ўрнатиш бошланади. Бунда хайрия тизимда шаффофликка эришиш мақсад қилингани қайд этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Индонезия ҳукумати томонидан бир гуруҳ талабалар Хитой Халқ Республикасига ислом динининг тинчликпарварлик ҳамда бағрикенглик дини эканини кўрсатиш ва тарғиб қилиш мақсадида юборди. Бу ҳақда Sindonews нашри хабар берди.

Ушбу лойиҳа Индонезиянинг Дин ишлари ҳамда Ташқи ишлар вазирликларининг қўшма лойиҳаси бўлиб, мамлакатнинг турли ҳудудларидан бўлган талабалар "талабалар алмашинуви" бўйича дастурлар доирасида Пекинга юборилган.

Улар хитойликлар орасида 5 кун давомида Индонезия исломий таълим муассасаларини намойиш этадилар.

Бундан ташқари, талабалар Xiao Mi, Alibaba ва Huawei сингари технологик компанияларда ҳам бўлишади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу ўз мамлакати томонидан юнонистонлик мусулмонларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини маълум қилди.

Туркия томони турк миллатига мансуб бўлган миллий озчиликни ташкил этувчи мусулмонлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишида иштирок этишини қайд этиб ўтган.

islam.ru хабарида Греция муфтийси Комотин Иброҳим Шариф ва Ксанти муфтийси Ахмет Мете Анқарада қабул қилинган ва қўллаб-қувватлов ҳақида ишончли фикрлар айтилгани таъкидланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Халқаро турк маданияти ташкилоти (ТУКРСОЙ) Маданият вазирлари доимий кенгашининг 37-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Хива шаҳри бир овоздан 2020 йилдаги Турк дунёси маданияти пойтахти деб танланди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар (https://azon.uz/content/views/hiva-turk-dunyosi-madaniyat-poytahti-deb) бермоқда.

Йиғилишда Хива шаҳрига бағишланган фильм намойиш этилди. Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари қадимий шаҳар ҳақида тақдимот ўтказди.

ТУКРСОЙ ҳар йили туркий давлатлардаги шаҳарлардан бирини Турк дунёси маданият пойтахти деб эълон қилади. Йил доирасида турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Турк дунёси пойтахти номи илк бор 2012 йилда Қозоғистоннинг Нур-Султон (ўша пайтдаги Остона) шаҳрига берилган. Жорий йилда турк дунёсининг маданий-маърифий тадбирларига Қирғизистоннинг Ўш шаҳри мезбонлик қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top