muslim.uz

muslim.uz

Бугун, 5 август куни уламоларимиз Қашқадарё вилоятидаги ташрифлари давомида кундалик намозлар (пешин ва аср)ни қуйидаги жоме масжидларда ўқиб, маърифий суҳбат қилиб берадилар:

Чироқчи туманидаги “Кўктош ота” ва Ғузор туманидаги “Ярғунчи” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;

Чироқчи туманидаги “Ҳазрати Усмон” ва Ғузор туманидаги “Мусофир ота” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов;

Чироқчи туманидаги “Файзулла ҳожи” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;

Шаҳрисабз шаҳридаги “Сирожиддинхон Бурхониддинхон ўғли” жоме масжидига Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли;

Косон туманидаги “Чоргумбаз” ва Касби туманидаги “Касби” жоме масжидига Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази Жамоатчилик бўлими бош илмий ходими Аброр Мухтор Алий домла;

Чироқчи туманидаги “Турсун Болтахон” ва Ғузор туманидаги “Ҳазрати Мирижанда” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсонов;

Қарши туманидаги “Тош” ва Чироқчи туманидаги “Ҳазрати Умар” жоме масжидига Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов;

Чироқчи туманидаги “Уймовут ота” ва Ғузор туманидаги “Батош” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов;

Чироқчи туманидаги “Қўзибоқар ота” ва Қамаши туманидаги “Алишер Навоий” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев;

Чироқчи туманидаги “Имом Ҳасан Ҳусан” ва Қамаши туманидаги “Манғит” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Олтинтепа” масжиди имом-хатиби Исломиддин домла Зухриддинов;

Чироқчи туманидаги “Оқтош” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Бурхониддин Марғилоний” масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов;

Чироқчи туманидаги “Мулла Холёр” ва Қамаши туманидаги “Чим” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Умар ибн Хаттоб” масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов;

Деҳқонобод туманидаги “Белибойли ота” ва Қамаши туманидаги “Санчиқул” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдулқодиров;

Деҳқонобод туманидаги “Оқработ ота” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Аҳмад Яссавий” масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хунназаров;

Деҳқонобод туманидаги “Тангаором” жоме масжидига Тошкент шаҳар “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов;

Деҳқонобод туманидаги "Менгали ҳожи" жоме масжидига Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов.

Шунингдек, уламоларимиз масжидлар атрофида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашув ўтказиш, эҳтиёжманд оилаларда бўлиб, “Вақф” фондининг моддий ёрдами, “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа уйида чоп этилган китобларни етказиш ва вилоятдаги ижтимоий объектларга ташриф буюришлари режа қилинган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

@nasafziyo | @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

 

Бугун, 4 август куни Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. У кишини Қарши темир йўл вокзалида Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Қораев Муҳаммади домла иштирокида кутиб олди.

Ташриф давомида Шайх Алижон қори Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ҳузуридаги “Ақида илми мактаби” қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” курсида таҳсил олаётган тингловчилар билан дилдан суҳбат қилдилар.

Шунингдек, Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғлининг Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” жоме масжидида жамоат билан пешин намозини адо этиб, йиғилганларга қироат илми ва шукронавлик мавзусида гўзал маърифий суҳбатларидан қилиб бердилар.

Маърифий суҳбат асносида Шайх Алижон қори бундай дедилар: “масжид аҳлининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига ҳарисликларидан мамнун эканликларини билдириб, уларга ташаккурлар айтдилар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васаллам: "Одамларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳга шукр қилмайди", деганлар”.

Учрашув сўнгида Аллоҳ таоло юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни Ўз паноҳида асрашини, уларни ҳамиша яхшиликларда бардавом этишини сўраб дуои хайрлар қилинди.

Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати

Бугун, 4 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги “Сирожиддинхон Бурхониддинхон ўғли” масжидида пешин намозига ташриф буюриб, намоздан сўнг йиғилганларга мавъиза қилиб бердилар.

Маърифий учрашувда мустақил юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришларнинг янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.

Шунингдек, мўмин-мусулмонлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Mehrob.uz матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Шаҳрисабз туманидаги “Бобо Салим” жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозини жамоат билан адо этдилар, сўнгра йиғилганларга динимизнинг мазмун-моҳияти, илм ўрганишга ҳарис бўлиш кераклиги, бугунги кунда долзарб бўлган масалалар, юртимиздаги тинчлик-ҳотиржамликнинг қадрига етиш каби мавзуларда гўзал маъруза қилиб бердилар. Суҳбат асносида намозхонларнинг саволларига батафсил жавоб бердилар.

***

Тошкент шаҳар “Олтинтепа” масжиди имом-хатиби Исломиддин домла Зухриддинов Шаҳрисабз туманидаги “Сўфи Оллоёр” жоме масжидида пешин намозини жамоат билан адо этиб, бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан маърузалар қилдилар, намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати

Уламоларимизнинг Қашқадарё вилояти бўйлаб диний-маърифий суҳбатларидан бири Тошкент шаҳар “Умар ибн Хаттоб” масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов иштирокида Шаҳрисабз туманидаги "Оқ масжид" жоме масжидида пешин намозидан сўнг бўлиб ўтди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Бурхониддин Марғилоний” масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов Шаҳрисабз туманидаги "Оқ масжид" жоме масжидида пешин намозидан кейин жамоатга маърифий суҳбат қилиб берди. Уларда бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан мавъизалар қилинди, мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар, сўнги янгиликлар ҳақида маълумотлар тақдим этилиб, намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Қашқадарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top