muslimuz

muslimuz

П'ятниця, 17 февраль 2017 00:00

МУСТАҲКАМ ОИЛА АСОСЛАРИ

Мустаҳкам оила – жамиятнинг барқарорлиги, тараққиёти асоси. Абдулҳай Турсуннинг “Мустаҳкам оила асослари” китобида ҳамма замонларда долзарб бўлган бу муҳим ижтимоий мавзу кенг ёритилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг бир неча йиллардан буён халқимизга тақдим этилаётган “Расулуллоҳнинг (алайҳиссалом) муборак васиятлари” китоблар силсиласидан кўпчилик баҳраманд бўлди. Бу силсила шу вақтгача алоҳида-алоҳида чиқарилгани ва баъзи ўқувчиларда ҳамма фасллари ҳам мавжуд эмаслиги ҳисобга олиниб, бешта жузъини бир китобга жамлаб, қайта нашр этилди.
Ушбу китобни ўқиб, муборак ўгитларга амал қилиш ҳар бир мусулмонга насиб этсин.

Середа, 15 февраль 2017 00:00

ХАЙР-ЭҲСОН ФАЗИЛАТЛАРИ

Аллоҳ таоло сахийликни инсонларнинг энг яхши фазилатларидан санаб, сахий кишиларга охиратда улкан ажр-савоблар бўлиши хабарини берган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг ушбу янги китобида мусулмонлар ҳаѐтида садақа ва хайр-эҳсоннинг ўрни ва бу яхши амалнинг фазилатлари ҳақида сўз юритилади. Мусанниф садақа, хайр-эҳсонга тарғиб қилинган Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларни келтириш билан бирга, уларни кенг шарҳлайди. Солиҳ салафлар, аждодларимиз ҳаётидан бу борадаги ибратли воқеаларни ҳикоя қилади.

Понеділок, 06 февраль 2017 00:00

Ҳалол касб фаровонлик омили

Ушбу рисолада ҳалол касбнинг обод ва фаровон турмушга эришишда тутган ўрни ва аҳамияти, ҳалолликнинг шахс ва жамият ҳаётига ижобий таъсири, ризқимиз ҳалол бўлиши учун, жамиятимиз вакиллари ўртасида аҳиллик ва иноқлик ҳукм суриши учун касбу коримизда эътибор қаратиш ва риоя қилиш лозим бўлган ўзига хос шаръий одоблар хусусида сўз боради.

Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Понеділок, 30 Январь 2017 00:00

Оилада фарзанд тарбияси

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда она ва бола саломатлиги масалаларига муҳтарам Юртбошимиз раҳбарликларида алоҳида эътибор қаратиляпти. Соғлом бола йили давлат дастури доирасида амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳам фикримизнинг яққол исботидир. Бу вазифа давлатимиз ички сиёсатининг бош йўналишларидан бирига айланди. Ватанимизнинг порлоқ келажагини ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлод таъмин этади. Фарзандларни эртанги куннинг муносиб эгалари ҳамда ворислари қилиб вояга етказиш ота-оналарнинг орзуси, масъулияти, бурчидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг ўтган йиллари чоп қилинган  “Оилада фарзанд тарбияси” рисолалари жамланмаси бўлган ушбу китоб ўғил-қиз­ларимизни юксак маънавият, гўзал фазилатлар эгаси қилиб тарбиялашда ота-оналар ва устоз-мураббийларга ишончли қўлланма бўлади.

Сторінка 265 з 265

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top